Хужакулов Ахтам Пардабоевичнинг

Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Айрим сабзавот ва полиз экинлари асосида халқ табобати учун товарлар олиш (карам, помидор, яшил нўхат, лавлаги)”. 02.00.09 - Товарлар кимёси ва 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/K180
Илмий маслаҳатчилар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Исломов Акмал Хушвақович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.12.27.K/T.07.04
Расмий оппонентлар:
Абдуллаев Шавкат Воҳидович, кимё фанлари доктори, профессор; Исмоилов Мўминжон Юсупович, кимё фанлари доктори, профессор; Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Brassica Л., Соланум lycopersicum Л., Писум сативум Л. ва Бета вулгарис Л. уруғларининг мойли экстракти асосида озиқ-овқат қўшилма ишлаб чиқиш, унинг кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини аниқлаш ҳамда TIF ТН бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор маҳаллий Brassica Л., Соланум lycopersicum Л., Писум сативум Л. ва Бета вулгарис Л. уруғлари таркибидаги 61 та кимёвий элемент индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия усулида таҳлил қилиниб, ҳар бир намунада улардан 36–51 таси аниқланган, асосий макроелементлар К, Ca, Мг ва П эканлиги ҳамда Пб, Cd ва Ас каби заҳарли элементларнинг миқдори ўсимлик субстанциялари асосидаги БФҚ лар учун белгиланган гигиеник меъёрлардан (Pb – 5,0; Cd – 1,0; As – 3,0 mg/kg) ошмаслиги аниқланган;
маҳаллий шароитда етиштириладиган Brassica Л., Соланум lycopersicum Л., Писум сативум Л. ва Бета вулгарис Л. уруғлари таркибидаги сувда эрувчи витаминлар миқдори ЮССХ усулида ўрганилиб, 100 г қуруқ намунада Brassica Л. уруғида Б₂ (4,43 мг), Б₆ (17,1 мг), Б₃ (1,76 мг), C (1,95 мг); Соланум lycopersicum Л. уруғида Б₁ (0,039 мг), Б₂ (1,54 мг), Б₆ (4,26 мг), Б₉ (9,64 мг), Б₃ (0,074 мг), C (0,58 мг); Писум сативум Л. уруғида Б₁ (1,39 мг), Б₂ (2,49 мг), Б₆ (4,83 мг), Б₉ (4,29 мг), Б₃ (0,288 мг), C (2,29 мг); Бета вулгарис Л. уруғида Б₁ (1,07 мг), Б₂ (0,973 мг), Б₆ (3,34 мг), Б₉ (4,63 мг), Б₃ (0,079 мг), C (0,408 мг) миқдорда витаминлар мавжудлиги аниқланган;
Brassica Л., Соланум lycopersicum Л., Писум сативум Л. ва Бета вулгарис Л. уруғлари таркибидаги флавоноидлар ЮССХ усулида ўрганилиб, уларда дигидрокверсетин, лютеолин, рутин, синарозид ва кверсетин мавжудлиги, асосий флавоноидлардан бири – кверсетин миқдори 100 г намунада Brassica Л. уруғида 18,95 мг, Соланум lycopersicum Л. уруғида 11,22 мг, Писум сативум Л. уруғида 22,51 мг ва Бета вулгарис Л. уруғида 17,21 мг ни ташкил этиши аниқланган; кверсетинга энг бой Писум сативум Л. уруғидан кверсетин ажратиб олиниб, унинг тузилиши ИҚ, ¹Ҳ ва ¹³C ЯМР спектроскопия усулларида тасдиқланган (ЮССХ бўйича тозалиги 91 %);
Brassica Л., Соланум lycopersicum Л., Писум сативум Л. ва Бета вулгарис Л. уруғлари таркибидаги 20 та аминокислота ЮССХ усулида таҳлил қилиниб, улардан 9–14 таси аниқланган, уларнинг умумий миқдори Brassica Л. уруғида 10,42 mg/g, Соланум lycopersicum Л. уруғида 14,38 mg/g, Писум сативум Л. уруғида 6,41 mg/g ва Бета вулгарис Л. уруғида 8,37 mg/g ни, алмашинмайдиган аминокислоталар улуши 38,3–62,0 % ни ташкил этиши ҳамда барча намуналарда гистидин устунлик қилиши аниқланган;
кверсетиннинг глитсирризин кислота ва унинг моноаммонийли тузи билан 2 : 1 ва 4 : 1 моляр нисбатдаги сувда яхши эрийдиган супрамолекуляр комплекслари 80,0–90,9 % унум билан олиниб, УБ ва ИҚ спектроскопия усуллари ёрдамида уларнинг водород боғлар ва гидрофоб таъсирлашув ҳисобига “меҳмон–мезбон” турида ҳосил бўлиши ҳамда комплекс таркибида кверсетиннинг аморф, молекуляр дисперс ҳолатга ўтиши исботланган;
Brassica Л., Соланум lycopersicum Л., Писум сативум Л. ва Бета вулгарис Л. уруғлари мойли экстрактларининг антиоксидантлик хоссалари ин витро шароитда адреналин автооксидланиши моделида 5 хил консентрацияда (100; 250; 500; 750; 1000 mkg/ml) кверсетин ва гликлазид билан қиёсий ўрганилиб, уларнинг максимал ингибирлаш даражаси мос равишда 30,05 %, 26,59 %, 32,05 % ва 27,09 % ни ташкил этиши, яъни гликлазиддан (10,0 %) юқори ва кверсетиндан (37,4 %) пастроқ – ўртача антиоксидантлик фаоллигини намоён қилиши аниқланган;
Brassica Л., Соланум lycopersicum Л., Писум сативум Л. ва Бета вулгарис Л. уруғларини этанол билан дастлабки ва кунгабоқар мойи билан кейинги экстракция қилиш асосида “IMINOORTA OIL” БФҚ си олиниб, унинг ёғ кислоталари таркибида линол (70,7 %) ва олеин (17,7 %) кислоталари устунлик қилиши, уруғ мойлари ҳисобига α-линолен кислота улушининг 1,7 марта ошиши аниқланган;
уруғлар кукуни ва “IMINOORTA OIL” БФҚ сининг ЛД₅₀ қиймати 5000 mg/kg дан юқори бўлиб, В синф заҳарсиз бирикмалар қаторига кириши, БФҚ 200 mg/kg дозада қорин бўшлиғи макрофаглари сонини 1,61 марта, тимус, талоқ, лимфа тугунлари ва суяк илиги ҳужайралилигини мос равишда 1,62; 1,71; 2,09 ва 1,79 марта ошириб, иммунотроп таъсир кўрсатиши ҳамда каррагенин моделида 52,4–64,6 % антиекссудатив, яъни яллиғланишга қарши фаоллик намоён этиши аниқланган;
“IMINOORTA OIL” БФҚ си кимёвий таркиби асосида TIF ТН талқинининг асосий қоидаларига мувофиқ товар сифатида илмий асосда ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (TIF TN) бўйича синфланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Brassica Л., Соланум lycopersicum Л., Писум сативум Л. ва Бета вулгарис Л. уруғларининг кунгабоқар мойидаги экстракти асосида иммунитетни рағбатлантирувчи ва яллиғланишга қарши БФҚ олиш ҳамда уни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Brassica Л., Соланум lycopersicum Л., Писум сативум Л. ва Бета вулгарис Л. уруғларининг кунгабоқар мойидаги экстракти асосида олинган “IMINOORTA OIL” БФҚ сини Ўз МСт 166:2024 талаблари асосида “I-VITA” МЧЖ да ишлаб чиқариш учун технологик йўриқнома (TY 28624239-05:2025) ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги назорати томонидан тасдиқланган (07.10.2025-йилдаги хулоса). Натижада, иммунитетни рағбатлантирувчи ва яллиғланишга қарши профилактика учун қўлланиладиган БФҚ ишлаб чиқариш имконини берган;
“IMINOORTA OIL” табиий биологик фаол қўшимчаси учун кимёвий таркиби асосида TIF ТН бўйича синфланиб унга “1522 00 990 3” товар код рақами ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитаси Марказий божхона лабораторияси томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2025 йил 23-майдаги №17/05-24-3983-сон маълумотномаси). Натижада, шу каби мойли товарларни божхона амалиётида тўғри идентификация қилиш имконини берган;
“Карам, помидор, яшил нўхат, лавлаги уруғлари ва кунгабоқар мойи асосида ишлаб чиқилган, табиий шифобахш композициялар” учун ишлаб чиқилган 1522 00 990 3 – янги товар код рақами божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2025 йил 23-майдаги №17/05-24-3983-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу маҳсулотларнинг таркиби ва келиб чиқишига мос товар коди билан расмийлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish