Мусаев Голиб Гафуровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ёшларда семизликнинг олдини олиш усулларини замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш” 14.00.43- Профилактик тиббиёт. 14.00.05 – Ички касалликлар. (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib5715.
Илмий раҳбарлар: Бадритдинова Матлуба Нажмидиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Жураева Хафиза Искандаровна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02
Расмий оппонентлар: Мамарасулова Дилфузахон Закиржановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Агабабян Ирина Рубеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ходжи Ахмет Ясави номидаги халқаро қозоқ – турк университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ёшлар орасида семизликнинг олдини олишга қаратилган дастурга смарт браслет (Mi Band Active 9) - тақиладиган қурилмани тадбиқ этиш самарадорлигини стандарт профилактик тавсиялар билан қиёсий баҳолаш
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда абдоминал семизлик, ортиқча тана вазни ва семизлик тарқалиши кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида гликирланган гемоглобин (HbA1c) даражаси ҳамда липид алмашинувининг ҳосила индекслари (ТГ/ХС-ЮЗЛП, AIP, УХ/ХС-ЮЗЛП)ни биргаликда ҳисобга олинган ҳолда, уларнинг бошланғич кардиометаболик кўрсаткичлари комплекс равишда бахоланган;
бел айланасининг бўй узунлигига нисбати индекси (WHtR) бирламчи тиббий буғинда яширин абдоминал семизликни эрта аниқлаш ва профилактикаси самарадорлиги учун қулай ва юқори-маълумотли скрининг мезон сифатида клиник жиҳатдан кенг қўлланилиши,шунингдек, хавфни стратификация қилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
жисмоний фаолликни назорат қилиш мақсадида смарт тақиладиган қурилма- Mi Band Active 9 асосида профилактика дастурини жорий этиш, стандарт тавсияларга нисбатан антропометрик кўрсаткичлар (тана вазни индекси, бел айланаси, WHtR)нинг ишончли ижобий динамикасини таъминлаши ҳамда беморларнинг ҳаёт тарзини ўзгартиришга бўлган мойиллигини ошириши исботланган;
бирламчи тиббий буғин учун семизликнинг рақамли профилактикаси бўйича скрининг босқичларини мувофиқлаштириш, WHtR индекси асосида кардиометаболик хавф даражасини баҳолаш, жисмоний фаолликни масофавий мониторинг қилиш ва ҳар бир бемор учун узоқ муддатли олиб бориш тактикасини алоҳида танлаш имконини берувчи комплекс алгоритм ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёшларда семизликнинг олдини олиш усулларини замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ёшларда абдоминал семизлик, ортиқча тана вазни ва семизликнинг тарқалиш кўрсаткичлари таҳлили асосида гликирланган гемоглобин (HbA1c) ҳамда липид алмашинувининг ҳосила индекслари (ТГ/ХС-ЮЗЛП, AIP, УХ/ХС-ЮЗЛП)ни биргаликда ҳисобга олган ҳолда бошланғич кардиометаболик ҳолат комплекс баҳоланган. Тадқиқот натижалари асосида «Профилактика ожирения у молодежи: применение мобильных приложений и технологий для контроля питания и физической активности» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 26 июндаги 25-m/189-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Услубий тавсиянома Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 4 августдаги 1407-4-69-ТБ/2025-сонли ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 15 сентябрдаги 98-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28-сонли йиғилиш баённомаси асосида расмийлаштирилган хулоса). Ижтимоий самарадорлиги: антропометрик ва лаборатор кўрсаткичларни биргаликда баҳолаш ортиқча тана вазни, абдоминал семизлик ва углевод алмашинуви бузилишларини эрта аниқлаш, профилактик кузатувга муҳтож ёшларни саралаш ҳамда индивидуал профилактика чораларини белгилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳосила липид индексларини мавжуд лаборатор натижалардан ҳисоблаш қўшимча таҳлилларсиз кардиометаболик баҳолашни кенгайтирди. Мазкур баҳолаш киритилган комплекс дастур бўйича тана вазнини камида 5% камайтирган бир нафар иштирокчига тўғри келадиган ўртача ҳисобга олинган харажат стандарт ёндашувга нисбатан 1 172 424 сўмга ёки 32,2% га паст бўлди. Хулоса: комплекс баҳолаш ёшларда бошланғич кардиометаболик хавфни аниқлаш ва профилактик тадбирларни мақсадли ташкил этишга хизмат қилди; мавжуд лаборатор натижалардан қўшимча индексларни ҳисоблашда фойдаланилди.
иккинчи илмий янгилик: бел айланасининг бўй узунлигига нисбати (WHtR) бирламчи тиббий бўғинда абдоминал семизликни эрта аниқлаш, профилактика натижаларини кузатиш ва хавфни стратификация қилиш учун қулай скрининг мезони сифатида қўлланилишининг клиник мақсадга мувофиқлиги асосланган. Тадқиқот натижалари асосида «Профилактика ожирения у молодежи: применение мобильных приложений и технологий для контроля питания и физической активности» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 26 июндаги 25-m/189-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Услубий тавсиянома Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 4 августдаги 1407-4-69-ТБ/2025-сонли ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 15 сентябрдаги 98-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28-сонли йиғилиш баённомаси асосида расмийлаштирилган хулоса). Ижтимоий самарадорлиги: WHtRни тана вазни индекси билан биргаликда баҳолаш абдоминал семришни аниқлаш ва профилактик кузатув давомида унинг динамикасини назорат қилиш имконини берди. Оддий антропометрик ўлчовлар беморларга ўз кўрсаткичларини тушуниш ва ўзини ўзи назорат қилиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: WHtRни одатий антропометрик ўлчовлардан аниқлаш қўшимча лаборатор таҳлиллар ёки мураккаб асбоб-ускуналарсиз скрининг ва мониторингни амалга ошириш имконини берди. Ушбу мезон қўлланилган комплекс дастур бўйича тана вазнини камида 5% камайтирган бир нафар иштирокчига тўғри келадиган ўртача ҳисобга олинган харажат стандарт ёндашувга нисбатан 1 172 424 сўмга ёки 32,2% га паст бўлди. Хулоса: WHtR бирламчи тиббий бўғинда абдоминал семизликни баҳолаш ва номедикаментоз профилактика натижаларини кузатишнинг амалий жиҳатдан қулай мезони сифатида тавсия этилди.
учинчи илмий янгилик: жисмоний фаолликни назорат қилиш учун Mi Band Active 9 смарт-браслети киритилган профилактика дастури стандарт тавсияларга нисбатан антропометрик кўрсаткичларнинг ижобий динамикасини таъминлаши ва ҳаёт тарзини ўзгартиришга қаратилган ўзини ўзи назорат қилишни қўллаб-қувватлаши кўрсатилган. Тадқиқот натижалари асосида «Профилактика ожирения у молодежи: применение мобильных приложений и технологий для контроля питания и физической активности» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 26 июндаги 25-m/189-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Услубий тавсиянома Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 4 августдаги 1407-4-69-ТБ/2025-сонли ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 15 сентябрдаги 98-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28-сонли йиғилиш баённомаси асосида расмийлаштирилган хулоса). Ижтимоий самарадорлиги: олти ойда тана вазнининг камида 5% камайиши асосий гуруҳда 41,8%, қиёсий гуруҳда 19,0% қайд этилди. Номедикаментоз дастур жисмоний фаоллик ва овқатланишни назорат қилишни кундалик ҳаётга киритиш ҳамда тана вазнини камайтириш бўйича белгиланган натижага эришган иштирокчилар улушини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: олти ойлик комплекс дастурда тана вазнини камида 5% камайтирган бир нафар иштирокчига тўғри келадиган ўртача ҳисобга олинганда харажат асосий гуруҳда 2 465 758 сўмни, қиёсий гуруҳда 3 638 182 сўмни ташкил этди. Асосий гуруҳда ушбу кўрсаткич 1 172 424 сўмга ёки 32,2% га паст бўлди. Хулоса: ҳисобга олинган харажатлар доирасида камида 5% вазн камайиши натижасига эришиш учун ўртача харажатнинг 32,2% га пастлиги дастурнинг «харажат–натижа» нисбати бўйича афзаллигини кўрсатди. Бу кўрсаткич умумий бюджет харажатларининг камайишини англатмайди.
тўртинчи илмий янгилик: бирламчи тиббий бўғин учун скрининг босқичларини мувофиқлаштириш, WHtR асосида хавфни баҳолаш, жисмоний фаолликни масофавий мониторинг қилиш ва беморни узоқ муддатли олиб бориш тактикасини индивидуал танлашни бирлаштирувчи семизликнинг рақамли профилактикаси алгоритми ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари асосида «Профилактика ожирения у молодежи: применение мобильных приложений и технологий для контроля питания и физической активности» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 26 июндаги 25-m/189-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Услубий тавсиянома Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 4 августдаги 1407-4-69-ТБ/2025-сонли ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 15 сентябрдаги 98-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28-сонли йиғилиш баённомаси асосида расмийлаштирилган хулоса). Ижтимоий самарадорлиги: алгоритм профилактик кузатувни босқичма-босқич ташкил этиш, беморни ўз кўрсаткичларини назорат қилишга ўргатиш ва эришилган натижага қараб кейинги кузатув тактикасини белгилаш имконини берди. Асосий гуруҳда ўзини ўзи назорат қилиш тажрибаси ортган сари қўшимча юзма-юз маслаҳатларга эҳтиёжнинг камайиши кузатилди. Иқтисодий самарадорлиги: алгоритм комплекс дастурда скрининг, индивидуал маслаҳат ва масофавий кузатувни мувофиқлаштириш орқали тиббий ресурслардан мақсадли фойдаланишни ташкил этишга хизмат қилди. Дастурнинг умумий иқтисодий баҳосида тана вазнини камида 5% камайтирган бир нафар иштирокчига тўғри келадиган ўртача ҳисобга олинган харажат стандарт ёндашувга нисбатан 1 172 424 сўмга ёки 32,2% га паст бўлди. Хулоса: алгоритм индивидуал профилактик кузатув ва ўзини ўзи назорат қилишни мувофиқлаштирди. Қўшимча натижанинг ҳисобланган қиймати дастурни молиялаштиришни баҳолаш учун асос бўлади; якуний иқтисодий мақбуллик ресурсларнинг тўлиқ қиймати ва бир қўшимча натижа учун мақбул харажат чегараси билан баҳоланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish