Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимов Музаффар Даминжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стратегик менежмент усуллари асосида миллий архив ишини бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: В2019.1.PhD/Iqt306.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc 27.06.2016.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: стратегик менежмент усуллари асосида миллий архив ишини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат архивлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, архив маълумотномаларини сифатли тайёрлаш, белгиланган муддатларда сўровларни бажариш ҳамда тақдим этишни тартибга солиш механизми интерактив усулда марказлашган тарзда архив хизматларини кўрсатиш асосида такомиллаштирилган;
«Ўзархив» агентлигида «Архив иши ва иш юритиш илмий тадқиқот ҳамда кадрлар малакасини ошириш маркази»ни ташкил этиш асосида миллий архив иши тизими ходимлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш таклиф этилган;
«Ўзархив» агентлигида «Архив иши ва иш юритиш бўйича назорат бўлими»ни ташкил этиш асосида архив хизматларини белгиланган тартибда ва сифатли кўрсатилишини назорат қилиш тизими таклиф этилган;
архив хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратиш ва давлат архивлари маъмурий харажатларни камайтириш мақсадида бизнес ва электрон архивлар фаолиятини ташкил этиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Стратегик менежмент усуллари асосида миллий архив ишини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат архивлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини марказлашган тартибда кўриб чиқиш ва бажариш бўйича берилган таклифлар «Ўзархив» агентлигининг архив хизматлари кўрсатиш фаолиятига жорий этилган («Ўзархив» агентлигининг 2019 йил 23 мартдаги 01-26/163 сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида «Ўзархив» агентлиги ҳузурида Тошкент шаҳри бўйича «Архив хизматларини кўрсатиш маркази» ташкил этилган. Натижада жисмоний ва юридик шахсларнинг ортиқча оворагарчиликлари олди олиниб, ўз вақтида ва сифатли архив хизматлари кўрсатишга ҳамда мурожаатларни марказлашган тартибда қабул қилиш, қайта ишлаш, бажариш ва назорат қилишга имкон яратилган;
«Ўзархив» агентлигида «Архив иши ва иш юритиш илмий тадқиқот ҳамда кадрлар малакасини ошириш маркази»ни ташкил этиш бўйича берилган таклифлар «Ўзархив» агентлигининг бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзархив» агентлигининг 2019 йил 23 мартдаги 01-26/163 сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган;
«Ўзархив» агентлигида «Архив иши ва иш юритиш бўйича назорат инспекцияси»ни ташкил этиш бўйича берилган таклифлар «Ўзархив» агентлигининг ташкилий тузилмасини такомиллаштиришда фойдаланилган («Ўзархив» агентлигининг 2019 йил 23 мартдаги 01-26/163-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши архив хизматлари кўрсатиш бўйича белгиланган тартибларга риоя этилишини назорат қилиш имконини берган;
архив хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратиш ва давлат архивларининг бюджет харажатларини камайтириш мақсадида бизнес ва электрон архивлар фаолиятини ташкил этиш бўйича берилган таклифлар  «Ўзархив» агентлигининг бошқарув фаолиятида фойдаланилган («Ўзархив» агентлигининг 2019 йил 23 мартдаги 01-26/163-сон маълумотномаси). Бизнес ва электрон архивлар фаолиятини ташкил этилиши архив хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратишга ва архив иши соҳасига давлат харажатларини камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish