Клеблеева Гузаль Давлятовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аллергик васкулитни коморбид касалликлар фонида клиник-патогенетик кечишининг хусусиятлари ва даволашни оптималлаштириш”, 14.00.05 – Ички касалликлар ва 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Tib1033.
Илмий маслаҳатчилар: Шодикулова Гуландом Закирьяевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилдора Абдумаликовна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бабамурадова Заррина Бахтияровна тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мухамадиева Кибриёхон Мансуровна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коморбид касалликлар фонида кечадиган аллергик (иммунокомплекс) васкулит кечишининг клиник-патогенетик хусусиятларини таҳлил қилиш асосида даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аллергик (иммунокомплекс) васкулити билан оғриган беморларда касаллик тури тахлил қилинганда лейкоцитокластик шаклнинг устунлиги (78,0%) ва IgA билан боғлиқ вариантнинг улуши 22,0%ни ташкил этиши хамда коморбид патологиянинг мавжудлиги касалликнинг юқори фаоллик даражаси ривожланиш хавфини 5 баробар ошириши (ОR = 0,20) аниқланган;
аллергик (иммунокомплекс) васкулити билан оғриган беморларда коморбид касалликлар мавжудлигига караб қон томир-гемостатик бўғиндаги ўзгаришлар, яъни буйрак патологиялари ва метаболик синдром фонидаги васкулитли беморларда гиперкоагуляцион ҳолатнинг шаклланиши (D-димер даражасининг ошиши ва фибрин лахтаси шаклланишининг бузилиши), жигар касалликларида эса гипокоагуляцион вазиятни кузатилиши аниқланган;
илк бор, коморбид касалликлар мавжуд беморларда аллергик (иммунокомплекс) васкулити иммун-яллиғланиш жавобнинг ошиши (IL-6, TNF-α) ва эндотелиал дисфункциянинг кучайиши (VEGF) билан кечиши аниқланган;
илк бор аллергик (иммунокомплекс) васкулити мавжуд беморларда микроРНК (miR-155, miR-21, miR-146a) экспрессияси коморбид патология турига қараб ўзгариши, яъни яллиғланиш олди механизмларининг энг яққол фаоллашуви инфекцион патология ва буйрак шикастланишида қайд этилган, бу miR-155 — 3,92 марта,, miR-21 — 2,33 марта ошиши, miR-146a —0,34 гача камайши билан намоён бўлган ва микроРНК диагностик маркер сифатида қўлланилиши асосланган;
такомиллаштирилган терапия таркибига сулодексиднинг киритилиши стандарт терапияга нисбатан юқори клиник самарадорликни таъминлаши исботланган: белгилари регрессияси (67,7% дан 43,5% гача; р<0,05), тошмаларининг битиш муддатини қисқариши (1,3 кун; р<0,05) ва рецидивлар сонини камайиши ( 32,5% дан 10,3%гача; р<0,05).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аллергик васкулитни коморбид касалликлар фонида клиник-патогенетик кечишининг хусусиятлари ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор аллергик (иммунокомплекс) васкулити билан оғриган беморларда касаллик тури тахлил қилинганда лейкоцитокластик шаклнинг устунлиги (78,0%) ва IgA билан боғлиқ вариантнинг улуши 22,0%ни ташкил этиши хамда коморбид патологиянинг мавжудлиги касалликнинг юқори фаоллик даражаси ривожланиш хавфини 5 баробар ошириши (ОR = 0,20) аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Коморбид патологияни ҳисобга олган ҳолда аллергик васкулитларни ташхислаш усули ва алгоритми ” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур натижалар Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 07.05.2026 йилдаги №174-U-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилоят минтақавий филиалида 08.05.2026 йилдаги №01/53-сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё минтақавий филиалида 08.05.2026 йилдаги №29/Т-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 20 августдаги X78-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ёндашувнинг жорий этилиши касалликнинг оғир кечиши бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, асоратли шаклларнинг ривожланишини олдини олиш ва патологик жараённинг сурункалига ўтиш частотасини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш касаллик муддатини ўртача 3 кунга қисқартириш ва қайталаниш частотасини камайтириш орқали иқтисодий йўқотишларни камайтириш имконини беради; 254 нафар бемор ҳисобига иқтисодий самарадорлик 458 470 000 сўмни ташкил этади, бу эса соғлиқни сақлаш ресурсларини сезиларли даражада тежашдан далолат беради.
иккинчи илмий янгилик: аллергик (иммунокомплекс) васкулити билан оғриган беморларда коморбид касалликлар мавжудлигига караб қон томир-гемостатик бўғиндаги ўзгаришлар, яъни буйрак патологиялари ва метаболик синдром фонидаги васкулитли беморларда гиперкоагуляцион ҳолатнинг шаклланиши (D-димер даражасининг ошиши ва фибрин лахтаси шаклланишининг бузилиши), жигар касалликларида эса гипокоагуляцион вазиятни кузатилиши аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Коморбид патологияни ҳисобга олган ҳолда аллергик васкулитларни ташхислаш усули ва алгоритми ” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур натижалар Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 07.05.2026 йилдаги №174-U-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилоят минтақавий филиалида 08.05.2026 йилдаги №01/53-сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё минтақавий филиалида 08.05.2026 йилдаги №29/Т-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 20 августдаги X78-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: даволашга табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш терапия самарадорлигини ошириш, касалликнинг оғир шакллари ва қайталанишлари частотасини камайтириш, беморларнинг клиник натижалари ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган даволаш усулини қўллаш касаллик муддатини 13 кундан 10 кунгача қисқартириш ва қайталаниш частотасини 3 баравардан кўпроққа камайтириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор, коморбид касалликлар мавжуд беморларда аллергик (иммунокомплекс) васкулити иммун-яллиғланиш жавобнинг ошиши (IL-6, TNF-α) ва эндотелиал дисфункциянинг кучайиши (VEGF) билан кечиши аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Коморбид патологияни ҳисобга олган ҳолда аллергик васкулитларни ташхислаш усули ва алгоритми ” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур натижалар Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 07.05.2026 йилдаги №174-U-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилоят минтақавий филиалида 08.05.2026 йилдаги №01/53-сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё минтақавий филиалида 08.05.2026 йилдаги №29/Т-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 20 августдаги X78-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган лаборатория ёндашувининг жорий этилиши диагностика аниқлигини ошириш, коморбид патологияга қараб касалликнинг кечиш хусусиятларини ўз вақтида аниқлаш ва диагностик хатолар хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: коморбид патологияни ҳисобга олган ҳолда лаборатория диагностикаси алгоритмини қўллаш клиник-диагностик самарадорликни 53-131% га ошириш ва асоссиз тадқиқотлар ҳажмини камайтириш орқали диагностика харажатларини камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор аллергик (иммунокомплекс) васкулити мавжуд беморларда микроРНК (miR-155, miR-21, miR-146a) экспрессияси коморбид патология турига қараб ўзгариши, яъни яллиғланиш олди механизмларининг энг яққол фаоллашуви инфекцион патология ва буйрак шикастланишида қайд этилган, бу miR-155 — 3,92 марта,, miR-21 — 2,33 марта ошиши, miR-146a —0,34 гача камайши билан намоён бўлган ва микроРНК диагностик маркер сифатида қўлланилиши асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Коморбид патологияни ҳисобга олган ҳолда аллергик васкулитларни ташхислаш усули ва алгоритми ” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур натижалар Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 07.05.2026 йилдаги №174-U-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилоят минтақавий филиалида 08.05.2026 йилдаги №01/53-сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё минтақавий филиалида 08.05.2026 йилдаги №29/Т-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 20 августдаги X78-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иммунологик ёндашувнинг жорий этилиши касаллик фаоллигини баҳолаш аниқлигини ошириш, яллиғланиш жараёнининг яширин фаоллигини аниқлаш ва беморларни янада аниқроқ табақалаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ёндашувнинг жорий этилиши диагностик маълумотлиликни оширади ва касаллик фаоллигини баҳолашда шахсий ёндашувни таъминлайди ва бу бир бемор учун тахминан 1 804 000 сўмни ташкил этади..
бешинчи илмий янгилик: такомиллаштирилган терапия таркибига сулодексиднинг киритилиши стандарт терапияга нисбатан юқори клиник самарадорликни таъминлаши исботланган: белгилари регрессияси (67,7% дан 43,5% гача; р<0,05), тошмаларининг битиш муддатини қисқариши (1,3 кун; р<0,05) ва рецидивлар сонини камайиши ( 32,5% дан 10,3%гача; р<0,05) ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Гемостаз ва эндотелиал дисфункция бузилишларини ҳисобга олган ҳолда аллергик тери васкулитларини патогенетик асосланган даволаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур натижалар Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 07.05.2026 йилдаги №174-U-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилоят минтақавий филиалида 08.05.2026 йилдаги №01/53-сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё минтақавий филиалида 08.05.2026 йилдаги №29/Т-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 20 августдаги X78-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник амалиётда ҳаёт сифатини баҳолашни қўллаш даволанишга содиқликни ошириш ва қайталанишлар частотасини камайтириш (25-30% дан 7-10% гача) орқали такрорий мурожаатлар ва даволаш курслари сонини камайтириш имконини беради Иқтисодий ишлаб чиқилган даволаш усулини жорий этиш терапиянинг клиник ва иқтисодий самарадорлигини сезиларли даражада оширишни таъминлайди ва даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтиради.