Отамирзаев Отабек Муродулла ўғлининг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Новербал мулоқот орқали талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари” , 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped4844.
Илмий раҳбар: Дадабаев Рустамжон Рахимжанович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, ҳузуридаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилхон Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашев Икромжон Абдулазизович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади новербал мулоқот орқали талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш жараёни таълим-тарбиявий вазифаларни самарали ҳал этишга қаратилган билимлардан мустақил фойдаланиш (вазиятга мос коммуникатив қарор қабул қилиш, педагогик ҳамкорликни ташкил этиш, мулоқот жараёнида таъсирчан коммуникатив стратегияни танлаш, ўзаро муносабатларни онгли бошқариш)га имкон берадиган комплекс ўзлаштирилган коммуникатив ҳаракатларни новербал мулоқот воситалари (мимика, имо-ишора, тана ҳолати, нигоҳ)нинг детерминант эканлиги талабаларнинг эмоционал-афферент соҳасига боғлиқлиги валидлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришда педагогик фаолиятда мулоқотнинг новербал усулларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари (визуал идрокни фаоллаштириш, эмоционал жавоб реакциясини бошқариш, тезкор коммуникатив ахборот алмашувини таъминлаш, таълимий ҳамкорликда ўзаро тушуниш ва муносабатларни мувофиқлаштириш) коммуникативлик, ҳамкорлик жараёнида суҳбатдош позициясини адекват баҳолаш, ўзининг муносабатини тўғри ифода қилиш каби касбий муҳим сифатларнинг техник (новербал сигналларни аниқ қўллаш, тана ҳолатини бошқариш, мимик-жестик ифодаларни мослаштириш) ва тактик (вазиятни олдиндан сезиш, суҳбатдош реакциясини прогнозлаш, коммуникатив қарор қабул қилиш) даражалар билан ўзаро мувофиқлигига эришишга йўналтирилган педагогик механизмни лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш педагогик моделининг ташкилий-педагогик компоненти педагогик мулоқот (информатив, интерактив, пертсептив) ва коммуникатив таъсир (мотивацион, эмоционал-регулятив, фаолиятли) кўрсатишнинг интенсивлигига хизмат қиладиган имитацион, ўйинли, тренингли ўқитиш технологияларини таълим жараёнига адаптив тарзда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив кўникмалари (тинглаш, тушуниш, эмоционал жавоб қайтариш, мулоқот жараёнида ўз позициясини тўғри ифодалаш)ни ривожлантиришда новербал мулоқот усуллари (мимика, имо-ишора, нигоҳ, тана ҳаракати)дан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг информатив, интерактив, пертсептив мезонлари реактив ва шахсий хавотирланиш даражаларига мос диагностик методикаларнинг модификацион вариантларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Новербал мулоқот орқали жисмоний маданият йўналиши талабаларининг коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш жараёни таълим-тарбиявий вазифаларни самарали ҳал этишга қаратилган билимлардан мустақил фойдаланиш (вазиятга мос коммуникатив қарор қабул қилиш, педагогик ҳамкорликни ташкил этиш, мулоқот жараёнида таъсирчан коммуникатив стратегияни танлаш, ўзаро муносабатларни онгли бошқариш)га имкон берадиган комплекс ўзлаштирилган коммуникатив ҳаракатларни новербал мулоқот воситалари (мимика, имо-ишора, тана ҳолати, нигоҳ)нинг детерминант эканлиги талабаларнинг эмоционал-афферент соҳасига боғлиқлиги валидлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялар "Спорт ўйинлари ва уни ўқитиш методикаси (гандбол)" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Наманган давлат университети Кенгашининг 2024-йил 30-майдаги 14-сонли баёни, № 30052426-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида вазиятга мос коммуникатив қарор қабул қилиш, жамоавий ҳаракатларда мулоқот стратегиясини танлаш ҳамда новербал мулоқот воситаларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб этиш имконияти кенгайтирилган;
талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришда педагогик фаолиятда мулоқотнинг новербал усулларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари (визуал идрокни фаоллаштириш, эмоционал жавоб реакциясини бошқариш, тезкор коммуникатив ахборот алмашувини таъминлаш, таълимий ҳамкорликда ўзаро тушуниш ва муносабатларни мувофиқлаштириш) коммуникативлик, ҳамкорлик жараёнида суҳбатдош позициясини адекват баҳолаш, ўзининг муносабатини тўғри ифода қилиш каби касбий муҳим сифатларнинг техник (новербал сигналларни аниқ қўллаш, тана ҳолатини бошқариш, мимик-жестик ифодаларни мослаштириш) ва тактик (вазиятни олдиндан сезиш, суҳбатдош реакциясини прогнозлаш, коммуникатив қарор қабул қилиш) даражалар билан ўзаро мувофиқлигига эришишга йўналтирилган педагогик механизмни лойиҳалаш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар таълим тизими амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетиининг 2025-йил 7-майдаги 05-13-71-61/08-сонли маълумотномаси). Натижада, педагогик фаолиятда новербал мулоқот усулларидан фойдаланиш орқали талабалар ва ёшлар ўртасида коммуникативлик, ўзаро ҳамкорлик, эмоционал жавоб реакциясини бошқариш ҳамда жамоавий масъулият маданиятини шакллантиришга хизмат қилувчи тарғибот ишлари мазмунан бойитилган;
талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш педагогик моделининг ташкилий-педагогик компоненти педагогик мулоқот (информатив, интерактив, пертсептив) ва коммуникатив таъсир (мотивацион, эмоционал-регулятив, фаолиятли) кўрсатишнинг интенсивлигига хизмат қиладиган имитацион, ўйинли, тренингли ўқитиш технологияларини таълим жараёнига адаптив тарзда қўллаш асосида такомиллаштирилган диссертация материалларидан "Спорт таълим муассасаларида селекция, саралаш, башорат қилиш ва олий спорт ютуқларини ривожланиш мониторингини жорий қилиш учун рақамли технологияларни яратиш" мавзусидаги ALM202306161313-сонли инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 6-февралдаги 1-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган имитацион, ўйинли ва тренингли ўқитиш технологияларини рақамли мониторинг ҳамда спорт таълими амалиётига мослаштириш имкониятлари такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив кўникмалари (тинглаш, тушуниш, эмоционал жавоб қайтариш, мулоқот жараёнида ўз позициясини тўғри ифодалаш)ни ривожлантиришда новербал мулоқот усуллари (мимика, имо-ишора, нигоҳ, тана ҳаракати)дан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг информатив, интерактив, пертсептив мезонлари реактив ва шахсий хавотирланиш даражаларига мос диагностик методикаларнинг модификацион вариантларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялар таълим тизими амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетиининг 2025-йил 7-майдаги 05-13-71-61/08-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда тинглаш, тушуниш, эмоционал жавоб қайтариш ва жамоавий ҳаракатда ўз позициясини ифодалаш кўникмаларини новербал мулоқот усуллари асосида баҳолаш ва ривожлантиришнинг илмий-методик таъминоти кучайтирилган.