Нурматов Акбар Норматович

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги DSc.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек сафарномаларида халқаро мавзу таҳлили ва талқини (қиёсий-типологик тадқиқ)”, 10.00.09 Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Fil968.
Илмий маслаҳатчи: Досмухамедов Хуршид Набиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Саидов Ҳалим Амонович, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳамдамов Юсуф Қудратович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек саёҳатномаларида жадид даври сафар битикларидан замонавий тревел журналистикагача бўлган даврда халқаро мавзу таҳлили ва талқинини, мавзунинг шаклланиши ва тадрижий ривожини, хорижий воқелик тасвирида давр руҳи ҳамда муаллиф позициясининг намоён бўлишини қиёсий-типологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қиёсий-типологик таҳлил асосида автобиографизм, биринчи шахс баёни, эмпирик кузатув ва рефлекция, “ўз” ҳамда “ўзга”ни қиёслаш, фактнинг публитсистик талқини ва интертекстуаллик каби белгилар орқали ўзбек саёҳатномаларидаги “муаллиф-сайёҳ” категорияси тизимлаштирилган;
жадид, совет ва мустақиллик даври саёҳатномаларида халқаро воқеликни талқин қилишнинг умумий ва ўзига хос маърифий, мафкуравий, танқидий, рекреатив ва маданиятлараро мулоқотга йўналтирилган типологик моделлари аниқланган;
турли тарихий босқичларда сиёсий-мафкуравий ҳамда ижтимоий-маданий омиллар таъсирида хориж образи ва муаллиф позисиясининг трансформацияси исботланган;
саёҳатнома халқаро журналистиканинг ахборот-таҳлилий ва маданиятлараро коммуникациясини таъминловчи ижтимоий платформа экани далилланган;
замонавий ўзбек тревел журналистикасининг жанрий ва функсионал хусусиятлари жадид саёҳатномалари ҳамда йўл очерклари анъаналари билан генетик ва типологик жиҳатдан боғлиқлиги асосланган;
ўзбек сафарномаларидаги тарихий-маданий мерос, урф-одатлар ва миллий қадриятларга оид маълумотларни илмий-маърифий экспозиция ҳамда сайёҳлик журналистикаси контентида қўллашнинг мазмуний мезонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбек саёҳатномаларида халқаро мавзу таҳлили ва талқини юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялар асосида:
ўзбек саёҳатномаларида “муаллиф-сайёҳ” категориясининг автобиографизм, биринчи шахс баёни, эмпирик кузатув ва рефлекция, “ўз” ва “ўзга”ни қиёслаш, фактнинг публитсистик талқини ҳамда интертекстуаллик белгилари асосида тизимлаштирилганлиги ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Дунё бўйлаб ” телеканалида эфирга узатилган “Ғаройиб маконлар”, “Европа атрофидаги олам” кўрсатувларини, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарих майдони” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 2-сентабрдаги 06-09-1578-сон ҳамда 2026-йил 3-сентабрдаги 01-32/672-сон маълумотномалари). Натижада жадид саёҳатномалари ва уларнинг намояндалари ижодига оид кўрсатув материалларида муаллиф-сайёҳ образи, воқеликни кузатиш ва “ўз” ҳамда “ўзга”ни қиёслаш хусусиятларининг ёритилиши такомиллаштирилган;
жадид, совет ва мустақиллик даври саёҳатномаларида халқаро воқеликни талқин қилишнинг маърифий, мафкуравий, танқидий, рекреатив ва маданиятлараро коммуникатив типологик моделлари аниқланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказининг 2026-йил 3-сентабрдаги 06-01-16-863-сон маълумотномаси). Натижада миллий контентда тарих, маданият, урф-одат ва миллий қадриятларни ёритишга оид материалларнинг мазмуний йўналишлари такомиллаштирилган;
турли тарихий босқичларда хориж образи ва муаллиф позициясининг сиёсий-мафкуравий ҳамда ижтимоий-маданий омиллар таъсирида трансформацияга учраганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг таълим ва тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг 2026-йил 3-сентабрдаги 122-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек журналистикаси тарихидаги сафарнома ва сафарнома хусусиятига эга публитсистик асарларни саралаш, таснифлаш, уларнинг жанрий хусусиятларини аниқлаш ҳамда халқаро мавзудаги журналистик материалларни илмий-методологик жиҳатдан тизимлаштиришга ёрдам берган;
саёҳатноманинг халқаро журналистиканинг ахборот-таҳлилий ва маданиятлараро коммуникациясини таъминловчи ижтимоий платформа эканлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан OAV фаолиятини ривожлантиришда, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий нашрларни ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 4-сентабрдаги 01-03-410-сон маълумотномаси). Натижада ОАВда сафарнома жанридаги материаллар, уларда халқаро мавзулар қамровини ошириш, илғор ғояларни кенг тарғиб этиш, саёҳатнома-тревел журналистика йўналишида ёш иқтидорларни тайёрлашда самарадорликка эришилган;
замонавий ўзбек тревел журналистикасининг жадид саёҳатномалари ва йўл очерклари анъаналари билан генетик ва типологик боғлиқлиги асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан “Ўзбек журналистикаси антологияси”ни яратишда фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2026-йил 2-сентабрдаги 01-319-сон маълумотномаси). Натижада саёҳатнома, йўл очерки ва замонавий тревел журналистикаси ўртасидаги жанрий-типологик алоқаларни ёритувчи ўқув материаллари такомиллаштирилган;
ўзбек сафарномаларидаги тарихий-маданий мерос, урф-одатлар ва миллий қадриятларга оид маълумотларни илмий-маърифий экспозиция ҳамда сайёҳлик журналистикаси контентида қўллашнинг мазмуний мезонларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолиятида, хусусан, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” экспозициясида ахборот-контент фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизацияси марказининг 2026-йил 25-сентабрдаги № 05-14/466-сон маълумотномаси). Натижада экспозиция учун тайёрланадиган ахборот-контентда тарихий-маданий мерос обектларини саёҳатнома жанрига хос кузатув, тавсиф ва талқин асосида ёритиш, уларнинг миллий ва халқаро аҳамиятини очиб бериш ҳамда ташриф буюрувчиларга мўлжалланган маърифий контент мазмунини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish