Файзуллаева Зулфия Саидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек публитсистикасида муаллиф позицияси: таҳлил, талқин ва маҳорат масалалари (Сайди Умиров ижодий лабораторияси мисолида)”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3648.
Илмий раҳбар: Тошпўлатова Назира Қурбоновна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Дўстмуҳамедов Хуршид Набиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Тоғаева Гуландом Жуммаевна, филология фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади публитсистика шаклланишида ижодкор лабораториясининг ўрни ва аҳамиятини Сайди Умиров ижоди мисолида ўрганиш, унинг ўзига хос хусусиятлар, услуб ва маҳорат масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
публитсистикада ижодий тажриба ва позиция, муаллиф “мен”ининг намоён бўлишида публитсист ижодий кредоси – воқелик ва инсон ҳис-туйғулари мувозанатининг коммуникатив асоси эканлиги далилланган;
публитсистика контенти шакллари хилма-хиллиги, ижодий экспериментнинг амалий тажриба ва педагогикага интеграциясида муаллиф интеллекти ва аҳлоқи етакчи позицияда эканлиги аниқланган;
публиситсика эволюциясида муаллиф шахси ва позицияси диверсификациясининг замонавий тенденциялари блог, web, бот форматларда акс этиши аниқланган;
Сайди Умиров ижодий лабораториясида мавзу танлаш, сўз қўллаш, сарлавҳа топиш ҳамда тил воситаларини қўллашда эксплитсит ва имплитсит ифода усулларидан фойдаланганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбек публитсистикасида муаллиф позицияси масаласининг Сайди Умиров ижодий лабораторияси контекстидаги тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
публитсистикада ижодий тажриба ва позиция, муаллиф “мен”ининг намоён бўлишида публитсист ижодий кредоси –воқелик ва инсон ҳис-туйғулари мувозанатининг коммуникатив асоси эканлиги ҳақидаги хулосалар Сайди Умиров ижоди мисолида олинган ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлигидаги ёш журналистларга тажриба, маҳорат дарсида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг 2026-йил 2-мартдаги 01-23/226-сон маълумотномаси). Натижада публитсистнинг мавзу танлашдан тортиб, сарлавҳа қўйиш, таҳлил қилиш, муаммога тизимли ёндашув бўйича ўз тажрибаси мисоллар ёрдамида таҳлил қилингани ёш ходимларнинг аудиторияга манзур бўладиган қизиқарли контентлар яратишида ёрдам берган;
публитсистика контенти шакллари хилма-хиллиги, ижодий экспериментнинг амалий тажриба ва педагогикага интеграциясида муаллиф интеллекти ва аҳлоқи этакчи позитсиада эканлиги таниқли публитсист Сайди Умиров ижоди мисолида далилланган ва ушбу хулосалардан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси муассислигидаги “Ҳуррият” газетаси ва унинг сайти материалларини тайёрлаш ва таҳрир қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2026-йил 18-февралдаги 02-18/36-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий хулосалар нашрнинг таҳлилий контентини янада такомиллаштириш, муҳаррир ҳамда ижодий ходимларга аудиторияни жалб қилиш йўллари ҳақида билимлар бериш ҳамда уларнинг касбий билим ва маҳоратларини мустаҳкамлаш мақсадида маҳорат дарсларини ташкил этишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
публиситсика эволюсиасида муаллиф шахси ва позицияси диверсификациясининг замонавий тенденциялари блог, web, бот форматларда акс этиши билан боғлиқ маълумотлар “Янги медиа” таълим маркази тренинглари контентини бойитиш мақсадида фойдаланилган (“Янги медиа” таълим марказининг 2026-йил 15-февралдаги 31-сон маълумотномаси). Натижада таҳлил, талқин, маҳорат масалалари таниқли публитсист Сайди Умиров ижоди мисолида тингловчиларга етказилиб, замонавий, миллий контент яратишда қўл келиши мисоллар ёрдамида тушунтирилди ва марказда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда мутахассислар малакасини оширишда ушбу тадқиқот муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Сайди Умиров ижодий лабораториясида тажриба ва маҳорат масалаларини мавзу танлаш, сўз қўллаш, сарлавҳа топиш ҳамда тил воситаларини қўлласда эксплитсит ва имплитсит ифода усулларини уйғун қўллаш имкониятлари ҳақидаги илмий қарашлардан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси муассислигидаги “Ишонч” таҳририяти контентини қайта кўриб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг 2026-йил 18-февралдаги БМ-06/196-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тадқиқот газетанинг таҳлилий ва публитсистик контенти сифат жиҳатидан такомиллашувида, қолаверса, нашрнинг электрон нусхаси – “ishonch.uz” сайтидаги таҳлилий материалларни ёзишда ҳамда ходимлар маҳорат ва малакасини оширишда маҳорат мактаби вазифасини ўтаган.