Машарипова Умидахон Худайбергановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ранг ифодаловчи бирликларнинг лисоний-маданий хусусияти”, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil 4869.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пирниязова Алима Қудияровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Бабажанов Мансур Қурбанбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ранг ифодаловчи бирликларнинг лингвомаданий хусусиятларини қиёсий аспектда таҳлил қилиш, уларнинг лексик-семантик ва лингвомаданий хусусиятларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ранг ифодаловчи бирликлар назарий манбалар таҳлили асосида тизимли қиёсий ўрганилиб, уларнинг семантик тузилиши, лингвомаданий моҳияти ҳамда оламнинг лисоний манзарасини шакллантиришдаги ўрни аниқланган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ранг ифодаловчи бирликларнинг тарихий тараққиёти аниқланиб, уларнинг шаклланиш босқичлари ҳамда семантик ривожланиш жараёни қиёсий аспектда ёритилган, икки тил материалида ранг номларининг диахрон ва синхрон хусусиятлари асослаб берилган;
ранг ифодаловчи бирликларнинг семантик хусусиятлари, кўчма маънолари ҳамда бадиий матндаги услубий вазифалари таҳлил қилиниб, уларнинг экспрессив ва услубий имкониятлари аниқланган ҳамда бадиий нутқ тизимидаги функсионал салмоғи исботланган;
ранг ифодаловчи бирликларнинг лингвомаданий талқини амалга оширилиб, уларнинг фразеологик бирликлар, мақол ва маталлар таркибидаги миллий-маданий мазмуни қиёсий жиҳатдан ўрганилган ҳамда ҳар икки тилда намоён бўладиган ўзига хос лингвокултурологик хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги ранг ифодаловчи бирликларнинг лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш юзасидан олинган натижалар асосида:
ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ранг ифодаловчи бирликлар назарий манбалар таҳлили асосида тизимли қиёсий ўрганилиб, уларнинг семантик тузилиши, лингвомаданий моҳияти ҳамда оламнинг лисоний манзарасини шакллантиришдаги ўрни бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган 2021-2023 йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг энтолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йилнинг 19-февралдаги 64/1-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу иш доирасида олинган назарий хулосалар орқали лойиҳа материаллари янада бойитилган, ранг ифодаловчибирликларнинг тилшунослик нуқтайи назаридан чуқурроқ ёритилишига эришилган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ранг ифодаловчи бирликларнинг тарихий тараққиёти аниқланиб, уларнинг шаклланиш босқичлари ҳамда семантик ривожланиш жараёни қиёсий аспектда ёритилган, натижада икки тил материалида ранг номларининг диахрон ва синхрон хусусиятлари бўйича олинган натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси маданий мерос агентлиги 2026-йил 3-мартдаги 01-03/03-47 сон маълумотномаси). Натижада, музейнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқларини акс эттирувчи кўргазмаларга тайёрланган экскурсия матнларининг бойиши, савиясининг ошиши таъминланган;
ранг ифодаловчи бирликларнинг семантик хусусиятлари, кўчма маънолари ҳамда бадиий матндаги услубий вазифалари таҳлил қилиниб, уларнинг экспрессив ва услубий имкониятлари аниқланган, бадиий нутқ тизимидаги функсионал салмоғига ҳамда ранг ифодаловчи бирликларнинг лингвомаданий талқини амалга оширилиб, уларнинг фразеологик бирликлар, мақол ва маталлар таркибидаги миллий-маданий мазмуни қиёсий жиҳатдан ўрганилган, ҳар икки тилда намоён бўладиган ўзига хос лингвокултурологик хусусиятларига оид хулосаларидан Қорақалпоғистон телеродиокомпанияси томонидан тайёрланган “Жаслар ҳаъм биз”, “Куш билимде” эшиттиришлари орқали аҳолига, асосан ўқувчи ёшларга, талабаларга, олимларга, ёзувчи ва шоирларга, бадиий адабиётга қизиқувчи кенг оммага тарғиб қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2026-йил 22-майдаги 05-22/262-сон маълумотномаси). Натижада, ранг ифодаловчи бирликларнинг ўзбек ва қорақалпоқ тилларида тутган ўрнини, миллий-маданий хусусиятларини англаш учун ҳам муҳим эканлиги ёритилиб, кўрсатувнинг илмий савияси ҳамда оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish