Оразимбетова Шахсанем Амирбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ ва рус тилларида ранг билдирувчи лексемаларнинг лингвомаданий таҳлили”, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6252.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рузметов Сурожбек Аллаберганович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ ва рус тилларидаги ранг билдирувчи лексемаларнинг лингвомаданий хусусиятларини очиб бериш, уларнинг миллий-маданий тасаввурларни акс эттиришдаги ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
агглютинатив қорақалпоқ ва флектив рус тиллари тизимлари ўртасидаги таркибий-семантик номутаносибликлар, яъни ранг туслари номинациясидаги лакуналар ҳамда сўз ясаш моделларининг ўзига хос деривацион хусусиятлари қиёсий жиҳатдан аниқланган;
қорақалпоқ ва рус ономастикаси (топоним ва антропонимлар) ҳамда маросим амалиётидаги ранг консептлари икки халқнинг этномаданий қадриятларини ифодаловчи маданий код элементлари сифатида тизимлаштирилган ҳамда уларнинг ўзаро қиёсий хусусиятлари аниқланган;
ранг компонентли фразеологик бирликларнинг этник дунёқараш ифодаси сифатидаги табиати, ёш, касбий ва ижтимоий мақом белгиларини баҳолашдаги семантик имкониятлари очиб берилган ҳамда туркий-славян ареали антропотсентрик парадигмаси доирасида маданиятлараро ўзига хослиги исботланган;
ранг метафоризациясининг универсал ва этник механизмлари (физиологик, психологик, ижтимоий кўчириш), жумладан, қорақалпоқ ва рус тиллари қиёсида илгари тизимли ўрганилмаган ҳиссий доминантлар ҳамда ижтимоий-маданий чекловлар билан боғлиқ лингвомаданий жиҳатлар исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ ва рус тилларида ранг билдирувчи лексемаларнинг лингвомаданий хусусиятларини қиёсий ўрганиш юзасидан қилинган илмий хулосалар асосида:
агглютинатив қорақалпоқ ва флектив рус тиллари тизимлари ўртасидаги таркибий-семантик номутаносибликлар, яъни ранг туслари номинациясидаги лакуналар ҳамда сўз ясаш моделларининг ўзига хос деривацион хусусиятларига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2024-2025-йилларда амамалга оширилган “Ҳозирги қорақалпоқ тилидаги сўз ясалиш тизимининг назарий асослари” мавзусидаги давлат дасури доирасидаги фундаментал тадқиқот лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 26-мартдаги 117/1-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ ва рус тилларидаги ранг билдирувчи лексемаларнинг таркибий-семантик ва деривацион хусусиятларини кенг қамровли чоғиштирма таҳлил қилиш асосида илмий лойиҳа доирасида олиб борилган тадқиқотларнинг мазмуни янги илмий материаллар, қиёсий таҳлил натижалари ҳамда назарий хулосалар билан бойитилган;
қорақалпоқ ва рус ономастикаси (топоним ва антропонимлар) ҳамда маросим амалиётидаги ранг консептлари икки халқнинг этномаданий қадриятларини ифодаловчи маданий код элементлари сифатида тизимлаштирилганлиги ҳамда уларнинг ўзаро қиёсий хусусиятларига оид натижалардан И.В.Савитский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи томонидан ташкил этилган “Игор Савитский дунёсида” номли кўргазмасида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 10-сентябрдаги 08-03/2070-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ ва рус рассомлари К.Саипов, Г.Лепесов, С.Баибосинов ва рус рассомлари А.Моргунов, С.Никритинларнинг асарларига берилган таърифларда ранг консептлари икки халқнинг этномаданий қадриятларини ифодаловчи маданий код элементлари сифатидаги талқини маданий меросни ўрганиш ва кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга хизмат қилган;
ранг компонентли фразеологик бирликларнинг этник дунёқараш ифодаси сифатидаги табиати, ёш, касбий ва ижтимоий мақом белгиларини баҳолашдаги семантик имкониятлари очиб берилганлиги ҳамда туркий-славян ареали антропотсентрик парадигмаси доирасида маданиятлараро ўзига хослигига доир илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими тарғибот тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 29-майдаги 01/13-91-сон маълумотномаси). Натижада, ранг компонентли фразеологизмларнинг этник дунёқарашдаги ўрни таҳлили асосида икки халқ вакиллари ўртасидаги коммуникатив муносабатларни оптималлаштириш бўйича лисоний материаллар шакллантирилган;
ранг метафоризациясининг универсал ва этник механизмлари (физиологик, психологик, ижтимоий кўчириш), жумладан, қорақалпоқ ва рус тиллари қиёсида илгари тизимли ўрганилмаган ҳиссий доминантлар ҳамда ижтимоий-маданий чекловлар билан боғлиқ лингвомаданий жиҳатларга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали” давлат муассасаси радиодастурлари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 4-июндаги 05-22/275-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу илмий янгиликлар аҳолига, асосан ўқувчи-ёшларга, талабаларга, соҳа олимларига ҳамда рус ва қорақалпоқ тилшунослигига қизиқувчи кенг оммага муваффақиятли тарғиб қилиниб, телерадиомаҳсулотларнинг илмий ва маърифий савиясини оширишда ижобий самара берган.