Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Зафаржон Алижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларини солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.2.PhD/Iqt105.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Комолов Одилжон Сайфидинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари фаолиятини солиқлар воситасида тартибга солишда солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари томонидан тўланадиган фойда солиғи банк контрагентлари зиммасига ўтказилишининг банк молиявий хизматлари қийматининг ошишига ҳамда мазкур хизматлардан фойдаланувчиларнинг солиқ тўлагунгача бўлган фойдасини камайтиришга олиб келиши аниқланиб, банк ва корхоналарнинг фойда солиғи ставкаларини пасайтириш таклифи илмий асосланган;
тижорат банкларининг фойда солиғи ва четдан сотиб олинган товар-моддий ресурслар бўйича тўланган қўшилган қиймат солиқларининг икки ёқлама солиққа тортиш ва солиқ юки номутаносиблиги кўринишидаги салбий таъсирини камайтириш мақсадида микрофирма ва кичик корхоналарга умумбелгиланган тартибда фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиқларини қўллаш таклифи илмий асосланган;
тижорат банкларининг молиявий хизматлари қийматини камайтириш, кирим қилинган қўшилган қиймат солиғини тўлиқ ҳисобга олиш тизимини жорий этиш асосида қўшилган қиймат солиғи ставкасини пасайтириш, асосий воситалар ва номодий активлар бўйича кирим қилинган қўшилган қиймат солиғини тўлиқ ҳисобга олиш тартиби ишлаб чиқилган;
тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва инвестициявий фаоллигига солиқ сиёсати орқали таъсир кўрсатишни кучайтириш мақсадида, инвестициялар ҳажмини оширишни рағбатлантирувчи солиқ имтиёзларининг қўлланиши ҳамда самарасиз ва индивидуал тартибда белгиланган солиқ имтиёзларини бекор қилиш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларини фаолиятини солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк ва корхоналарнинг фойда солиғи ставкаларини пасайтириш ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналарига умумий ёндашув асосида пасайтирилган фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиқларини қўллаш амалиётини жорий қилиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 29 июндаги ПФ-5468-сонли «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонининг 2-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги КА/20-03-32-114/395-сон маълумотномаси). Натижада келгусида солиқ солиш ва солиқ юкидаги номутаносибликларни бартараф этиш, солиқ тушумларини ошириш имконияти яратилган;
қўшилган қиймат солиғи ставкасини пасайтириш, асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича кирим қилинган қўшилган қиймат солиғини тўлиқ ҳисобга олиш тартибини жорий этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 29 июндаги ПФ-5468-сонли «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонининг г) кичик бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги КА/20-03-32-114/395-сон маълумотномаси). Натижада тижорат банклари ва шу билан бир қаторда, бошқа солиқ тўловчи юридик шахслар учун товар ва хизматлар нархи ва харажатларини пасайишига, солиқ тушумларининг ошишига таъсир этган;
инвестициялар ҳажмини оширишни рағбатлантирувчи солиқ имтиёзларининг қўлланиши ва самарасиз индивидуал тартибда берилган солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши юзасидан таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 31 майдаги ПҚ-3756-сонли «Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг 2, 3-бандларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги КА/20-03-32-114/395-сон маълумотномаси). Натижада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратишда солиқ имтиёзлари самарадорлигининг таъминланишига ва солиқ потенциалининг ошишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish