Худайбердиев Абдумаджид Абдужалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим муҳитида талабаларнинг медиасаводхонлик ва ахборот маданиятини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5323.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Курбанова Гуллола Бахрамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Маматов Дилмурад Нармуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида талабаларнинг медиасаводхонлик ва ахборот маданиятини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида талабаларнинг медиасаводхонлиги ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг ахборот-когнитив, шахсий-қадриятли, ҳиссий-эмоционал ва фаолиятли-ижодий компонентлари мазмуни ахборотни тушуниш ва текшириш, ундан ахлоқий меъёрларга мувофиқ фойдаланиш, манипулятив таъсирларни англаш ҳамда медиа контентни масъулият билан яратиш кўникмаларига мослаштириш, уларнинг ўзаро боғлиқлигини фалсафий ва педагогик-психологик омиллар асосида очиб бериш орқали аниқлаштирилган;
талабаларнинг медиасаводхонлиги ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари компетенциявий, фаолиятли ва креатив ёндашувларни танқидий фикрлаш, хабардорлик ва ахборотдан масъулиятли фойдаланиш тамойиллари билан уйғунлаштириш, рақамли хавфларни аниқлаш ҳамда уларга мос хавфсиз ҳаракат усулларини ўқув топшириқлари мазмунига интеграциялаш асосида асосланган;
электрон таълим муҳитида талабаларнинг медиасаводхонлиги ва ахборот маданиятини ривожлантириш модели мослаштириш, ўзлаштириш, ижодий қўллаш ва рефлекция босқичларини модулли топшириқлар билан боғлаш, диагностика натижаларига мувофиқ топшириқлар мураккаблиги ҳамда педагогик ёрдамни мослаштириш орқали ривожланишнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг медиасаводхонлиги ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти манбаларни текшириш, медиа контентни қиёсий таҳлил қилиш ва визуал лойиҳалаш воситаларини кўргазмалилик, мослашувчанлик ва мустақил бошқариш тамойиллари билан уйғунлаштириш ҳамда ахборотнинг махфийлиги, яхлитлиги ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлашга доир амалий вазифаларни ўқув фаолиятига киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси талабаларининг медиасаводхонлик ва ахборот маданиятини ривожлантириш бўйича илмий натижалари асосида
электрон таълим муҳитида талабаларнинг медиасаводхонлиги ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг ахборот-когнитив, шахсий-қадриятли, ҳиссий-эмоционал ва фаолиятли-ижодий компонентлари мазмуни ахборотни тушуниш ва текшириш, ундан ахлоқий меъёрларга мувофиқ фойдаланиш, манипулятив таъсирларни англаш ҳамда медиа контентни масъулият билан яратиш кўникмаларига мослаштириш, уларнинг ўзаро боғлиқлигини фалсафий ва педагогик-психологик омиллар асосида очиб бериш орқали аниқлаштиришга оид методик тавсиялардан Гулистон давлат университети томонидан амалга оширилган “Таълимда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш назарияси, услубияти, моделлари, алгоритмлари, дастурий воситаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусидаги лойиҳасини талабаларини ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-июлдаги 4/17-4/4-7969-2-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг медиасаводхонлик ва ахборот маданияти тизими такомиллаштирилган;
талабаларнинг медиасаводхонлиги ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари компетенциявий, фаолиятли ва креатив ёндашувларни танқидий фикрлаш, хабардорлик ва ахборотдан масъулиятли фойдаланиш тамойиллари билан уйғунлаштириш, рақамли хавфларни аниқлаш ҳамда уларга мос хавфсиз ҳаракат усулларини ўқув топшириқлари мазмунига интеграциялаш асосида асосланган таклиф ва тавсиялардан “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фани бўйича касбий тайёргарликни ривожлантириш учун ишлаб чиқилган, талабаларда медиасаводхонлик ва ахборот маданиятини ривожлантириш технологияси Гулистон давлат педагогика институтининг талабаларида медиасаводхонлик ва ахборот маданиятини ривожлантиришга доир ўқув машғулотларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-июлдаги 4/17-4/4-7969-2-сонли маълумотномаси). Натижада, рақамли технологиялар муҳитида таълимда технологияни ўқув дастурига мазмунли тарзда киритилиши таъминланган;
электрон таълим муҳитида талабаларнинг медиасаводхонлиги ва ахборот маданиятини ривожлантириш модели мослаштириш, ўзлаштириш, ижодий қўллаш ва рефлекция босқичларини модулли топшириқлар билан боғлаш, диагностика натижаларига мувофиқ топшириқлар мураккаблиги ҳамда педагогик ёрдамни мослаштириш орқали ривожланишнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган таклифлар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-июлдаги 4/17-4/4-7969-2-сонли маълумотномаси) ҳамда (Гулистон давлат университетининг 2024-йил 30-мартдаги 49-02 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида талабаларни касбга тайёрлашда таълим самарадорлигини оширишга эришилган.
талабаларнинг медиасаводхонлиги ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти манбаларни текшириш, медиа контентни қиёсий таҳлил қилиш ва визуал лойиҳалаш воситаларини кўргазмалилик, мослашувчанлик ва мустақил бошқариш тамойиллари билан уйғунлаштириш ҳамда ахборотнинг махфийлиги, яхлитлиги ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлашга доир амалий вазифаларни ўқув фаолиятига киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Гулистон давлат университети томонидан амалга оширилган “Таълимда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш назарияси, услубияти, моделлари, алгоритмлари, дастурий воситаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусидаги лойиҳасини талабаларини ривожлантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-июлдаги 4/17-4/4-7969-2-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасидаги ўқув-методик таъминот ахборот манбаларини текшириш, медиа контентни қиёсий таҳлил қилиш, визуал материаллар яратиш ва ахборот хавфсизлигига оид амалий топшириқлар билан бойитилиб, талабаларнинг ахборотни танқидий баҳолаш ҳамда ундан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган.