Мусурманов Улуғбек Амирқуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини методик тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш” 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped13157.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Курбанова Гуллола Бахрамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Мусаева Нодира Низомовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини методик тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини методик тайёрлашнинг дидактик имкониятлари «Информатика ўқитиш методикаси» фанидаги назарий билимларни дарсни лойиҳалаш, рақамли ресурсларни танлаш, ўқув фаолиятини ташкил этиш ва натижаларни баҳолашга доир амалий ҳаракатлар билан боғлаш ҳамда мустақил таълим ва рефлекциянинг методик компетентликни ривожлантиришдаги вазифаларини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини ривожлантириш модели мақсад, мазмун, фаолият ва баҳолаш компонентларининг функсионал боғлиқлигини таъминлаш, назарий ўрганишдан амалий лойиҳалаш ва рефлексив таҳлилга ўтиш изчиллигини белгилаш ҳамда диагностика натижаларига мувофиқ топшириқлар мураккаблиги ва педагогик ёрдамни мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини методик тайёрлашнинг ўқув-методик таъминоти электрон дарслик, видеомаъруза, интерактив топшириқ ва амалий машғулотларни муайян методик компетенциялар билан мувофиқлаштириш, уларни тест-диагностика ҳамда рефлексив воситалар билан боғлаш орқали «ўрганиш — қўллаш — баҳолаш — тузатиш» сиклини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини баҳолаш методикаси дарсни лойиҳалаш, рақамли воситалардан дидактик мақсадга мувофиқ фойдаланиш, ўқув фаолиятини бошқариш ва рефлексив таҳлил қилиш кўрсаткичларини кузатиладиган даража тавсифлари билан мувофиқлаштириш ҳамда автоматлаштирилган назорат натижаларини амалий ишланмалар ва мустақил методик қарорлар таҳлили билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини методик тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини методик тайёрлашнинг дидактик имкониятлари «Информатика ўқитиш методикаси» фанидаги назарий билимларни дарсни лойиҳалаш, рақамли ресурсларни танлаш, ўқув фаолиятини ташкил этиш ва натижаларни баҳолашга доир амалий ҳаракатлар билан боғлаш ҳамда мустақил таълим ва рефлекциянинг методик компетентликни ривожлантиришдаги вазифаларини белгилаш асосида аниқлаштирилган натижалардан олий таълим ташкилотларида “Информатика ўқитиш методикаси” фанини ўқитиш жараёнида фойдаланиш асосида “Информатика ўқитиш методикаси” номли дарслиги нашр этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 14-июлдаги 01/01-10-700-сонли маълумотнома). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини мазмунан бойитиш, назарий билимларини амалий фаолият билан интеграциялаш ҳамда электрон таълим муҳитида методик компетенцияларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини ривожлантириш модели мақсад, мазмун, фаолият ва баҳолаш компонентларининг функсионал боғлиқлигини таъминлаш, назарий ўрганишдан амалий лойиҳалаш ва рефлексив таҳлилга ўтиш изчиллигини белгилаш ҳамда диагностика натижаларига мувофиқ топшириқлар мураккаблиги ва педагогик ёрдамни мослаштириш асосида такомиллаштирилган тавсиялар ҳамда амалга ошириш механизмларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар таълим жараёнини ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 14-июлдаги 01/01-10-700-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини ривожлантириш жараёнининг мақсад, мазмун, жараён ва натижавий компонентлари ўртасидаги узвийлик таъминланиб, электрон таълим муҳитида методик компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг самарали механизмлари такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини методик тайёрлашнинг ўқув-методик таъминоти электрон дарслик, видеомаъруза, интерактив топшириқ ва амалий машғулотларни муайян методик компетенциялар билан мувофиқлаштириш, уларни тест-диагностика ҳамда рефлексив воситалар билан боғлаш орқали «ўрганиш — қўллаш — баҳолаш — тузатиш» сиклини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган тавсиялардан электрон дарсликлар, видеомаърузалар, интерактив топшириқлар, амалий машғулотлар, тест-диагностика ва рефлексив воситалар мазмунини бойитилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 14-июлдаги 01/01-10-700-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларининг мустақил, амалий ва интерфаол фаолиятини фаоллаштириш, ўқув-методик ресурслардан индивидуал таълим эҳтиёжларига мувофиқ фойдаланиш ҳамда методик компетенцияларини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини баҳолаш методикаси дарсни лойиҳалаш, рақамли воситалардан дидактик мақсадга мувофиқ фойдаланиш, ўқув фаолиятини бошқариш ва рефлексив таҳлил қилиш кўрсаткичларини кузатиладиган даража тавсифлари билан мувофиқлаштириш ҳамда автоматлаштирилган назорат натижаларини амалий ишланмалар ва мустақил методик қарорлар таҳлили билан уйғунлаштириш асосида такомилласҳтиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялардан маъруза, амалий машғулот, мустақил таълим ва педагогик амалиёт жараёнларини ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 14-июлдаги 01/01-10-700-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини ривожлантириш жараёнининг мазмуний ва методик таъминоти такомиллаштирилиб, уларнинг касбий-методик билим, кўникма ва компетенцияларини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish