Ахтамова Лазиза Азам қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим муҳитида амалий машғулотларни ўзи-текширувчи тизимлар асосида ташкил этиш ва ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06-Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12443.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий раҳбар: Худойберганов Мирзоали Ўразалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ботир Бахтиёр ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Эшимов Рахмон Рустамович, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим муҳитида амалий машғулотларни ўзи-текширувчи тизимлар асосида ташкил этиш ва ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    талабаларнинг мустақил изланиш, рақамли кўникмаларини интегратив ривожлантиришга қаратилган интерактив контент ва мустақил диагностика компонентлари ягона рақамли таълим платформаси контентида таълимнинг индивидуаллаштириш тамойилига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
    талабаларнинг ихтисослик модуллари бўйича академик-рақамли фаолиятини инверсив назорат ва қайта алоқа воситасида ташкил этиш механизмлари ўзлаштириш ва қўллаш интервалини қисқартиришга қаратилган ўқув юкламани микромодуллар, амалий кейсларга рефлексив қулайлигига кўра дифференциал тақсимлаш асосида такомиллаштирилган;
    ўзи-текширувчи тизимлардан фойдаланиш моделида мустақил-изланувчилик позицияси барқарорлигини таъминловчи ўқув-методик мажмуа рақамли топшириқлар, мустақил кейсларда ўқув-билув, амалий ҳаракатлар назоратини ўзини ўзи тузатишга йўналтирувчи автоматлаштирилган алгоритмларни шахсий таълим траекториясига мувофиқ оптималлаштириш асосида модификацияланган;
    талабаларнинг касбий ривожланишида ўзи-текширувчи тизимлардан фойдаланишнинг самарадорлиги хатолар устида ишлашнинг автоматик қайдли ва мотивацион-рағбатлантирувчи элементларини педагогик тавсифлаш ва тизимли синтезликда адаптив қўллаш асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли таълим муҳитида амалий машғулотларни ўзи-текширувчи тизимлар асосида ташкил этиш ва ўқитиш методикасини такомиллаштиришга доир илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
талабаларнинг ихтисослик модуллари бўйича академик-рақамли фаолиятини инверсив назорат ва қайта алоқа воситасида ташкил этиш механизмлари ўзлаштириш ва қўллаш интервалини қисқартиришга қаратилган ўқув юкламани микромодуллар, амалий кейсларга дифференциал тақсимлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Растрли графика асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғи асосидаги 896108-сонли гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг дастурлашга оид билим ва кўникмаларни ўзлаштириш ва қўллаш интервалини қисқартиришга эришилган;
ўзи-текширувчи тизимлардан фойдаланиш моделида мустақил-изланувчилик позицияси барқарорлигини таъминловчи ўқув-методик мажмуа рақамли топшириқлар, мустақил кейсларда ўқув-билув, амалий ҳаракатлар назоратини ўзини ўзи тузатишга йўналтирувчи автоматлаштирилган алгоритмларни шахсий таълим траекториясига мувофиқ оптималлаштириш асосида модификациялашга оид тавсиялардан 2023-2025 йилларда Бухоро давлат техника университетидаги “Эрасмус+ дастури доирасида Ўзбекистонда тиббиёт муҳандислиги соҳасида янги магистратура ва ўқув курслари дастурлари” мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази”нинг 2026-йил 09-апрелдаги 02/01-01-236-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларнинг ўзини ўзи назорат қилиш ва хатоларни тезкор тузатиш имкони яратилиб, дастурлашга оид амалий кўникмалари ривожлантиришга шароит яратилган;
талабаларнинг касбий ривожланишида ўзи-текширувчи тизимлардан фойдаланишнинг самарадорлиги хатолар устида ишлашнинг автоматик қайдли ва мотивацион-рағбатлантирувчи элементларини педагогик тавсифлаш ва тизимли синтезликда адаптив қўллашга оид тавсиялардан 2019-2022 йилларда Бухоро давлат техника университетидаги AIF 2/20 - “Техник йўналишдаги олий ўқув юртларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали муҳандисларни тайёрлаш сифатини ва ўқитувчилар малакасини ошириш” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази”нинг 2026-йил 09-апрелдаги 02/01-01-236-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда хатолар устида ишлашнинг автоматик қайдли имконияти яратилиб, ўзи-текширувчи тизимлардан фойдаланиш бўйича компетенцияларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish