Азамхонов Баходир Сайиткамолхонович

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимда субектлар фаолиятини ташкил этишга тайёрлашнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш (“Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” фани мисолида)”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped13128.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Умаров Шухратжон Азизжонович, физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08. Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Лутфиллаев Улуғбек Маҳмудович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимда субектлар фаолиятини ташкил этишга тайёрлашнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш юзасидан илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни инклюзив муҳитда субектлар фаолиятини ташкил этишга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик, психологик-деонтологик, ассистив-технологик каби категориал тушунчалари ҳамда шахсийлаштирилган, тармоқли ва экотизимли рақамли таълим ёндашувларини инклюзив, госпитал таълим муҳитида синергетик тамойиллар устуворлигида қўллаш асосида аниқлаштирилган;
“Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” модулини ўқитишнинг адаптив-функсионал модели талабалар касбий ривожланишини синергетик ва методик фаолият интеграциясига йўналтиришнинг кўп босқичли рақамли алгоритмини академик-ижтимоий траектория мезонларига кўра мустақил таълим топшириқлари дифференсиациясида комбинациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни синергометодик фаолиятга тайёрлаш бўйича интегратив дастурий таъминотнинг алгоритмик ўқув контентларини инвариант ва вариативликка кўра лойиҳалаш ҳамда www.InkEdu.uz платформасини динамик дифференсиация интерфейсига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни синергометодик фаолиятга касбий-деонтологик, адаптив-дидактик мезонларда тайёрлашга интегратив дастурий таъминотни прогностик симуляцияларда қўллаш асосида эришилиши динамик қайдлар синтезида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бўлажак ўқитувчиларни инклюзив таълимда субектлар фаолиятини ташкил этишга тайёрлашнинг дастурий таъминотини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни инклюзив муҳитда субектлар фаолиятини ташкил этишга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик, психологик-деонтологик, ассистив-технологик каби категориал тушунчалари шахсийлаштирилган, тармоқли ва экотизимли каби рақамли таълимнинг ёндашувлари инклюзив, госпитал таълим муҳитида синергетик тамойиллар устиворлигида қўллашга оид тавсиялари “Техник тизимларда ахборот коммуникация технологияларининг қўлланилиши” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи асосида 332536-сонли гувоҳномаси). Натижада, талабаларни инклюзив муҳитда субектлар фаолиятини ташкил этишга тайёрлашнинг дастурий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
“Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” модулини ўқитишнинг адаптив-функсионал модели талабалар касбий ривожланишини синергетик ва методик фаолият интеграциясига йўналтиришнинг кўп босқичли рақамли алгоритмини академик-ижтимоий траектория мезонларига кўра мустақил таълим топшириқлари дифференсиациясида комбинациялашга оид таклифлардан 2023-2026 йилларда Фарғона давлат университетида “Кўриш қобилиятида нуқсони бор ва кўзи ожиз ўқувчиларга ментал арифметика ёрдамида арифметик амалларни ўргатиш” мавзусидаги “Инновацион лойиҳа”сини бажаришда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 25-сентабрдаги 04/12018-сонли маълумотномаси). Натижада, инклюзив таълимда талабаларнинг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантиришда “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” фанини ўқитишнинг махсус тамойиллари оммалаштирилган;
талабаларни синергометодик фаолиятга касбий-деонтологик, адаптив-дидактик мезонларда тайёрлашга интегратив дастурий таъминотни прогностик симуляцияларда қўллашга оид илмий-методик тавсиялардан Қўқон давлат университети, Андижон давлат педагогика институти ва Нукус давлат педагогика институтларининг ўқув жараёнига жорий этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 15-июндаги 02/01-01-549-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” фанини дастурий-дидактик таъминотини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish