Қаланов Хасан Ёқубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Касбий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлашнинг мазмунини оптималлаштириш методикаси”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Ped11651.
Илмий раҳбар: Нуридинов Баходиржон Сабирович, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти, DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ўринов Уйғун Абдуллаевич, педагогика фанлар доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади касбий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлашнинг мазмунини Миллий малакалар рамкаси ва меҳнат бозори талабларига мувофиқ оптималлаштириш методикасини ишлаб чиқиш ҳамда унинг натижадорлигини “Электрик” касби мисолида тажриба-синов орқали баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака даражалари ва меҳнат функциялари интеграциясига асосланган ҳамда билим, кўникма ва баҳолаш мезонларини ўзаро узвий боғловчи дескрипторли-компетенциявий матритса ёрдамида таълим мазмунини оптималлаштириш асослари белгиланган;
электротехника ва автоматлаштириш соҳасидаги талаблар таҳлили асосида умумкасбий ва махсус компетенциялар таркиби аниқланиб, тезкор технологик ўзгаришларга мос таълим мазмуни ҳамда амалиёт модуллари такомиллаштирилган;
иш берувчилар ва таълим ташкилотлари ҳамкорлигида ўқув жараёни босқичларини узвий боғловчи методика замонавий ўқитиш методларини “Электрик” касбининг меҳнат функцияларига мослаштириш асосида ишлаб чиқилган;
таълим мазмуни ва ўқувчининг касбий тайёргарлигини алоҳида баҳоловчи ташқи ва ички мезонларни ўзида жамлаган икки контурли тизим касбий тайёргарлик даражаларини топшириқнинг бажарилиш сифати, хавфсизлиги ҳамда ўқувчининг мустақиллиги орқали аниқлаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Касбий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш мазмунини меҳнат бозори талабларига мувофиқ оптималлаштириш бўйича амалга оширилган назарий ва амалий тадқиқотлар асосида:
касбий таълим мазмунини малака даражалари, ўқув натижалари, амалий тайёргарлик ва баҳолаш мезонлари билан уйғунлаштиришга доир таклифлар сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш низомлари (ВМнинг 411-қарори) ҳамда масофавий таълим регламенти (ОТФИВнинг 390-буйруғи) мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 23-июлдаги 02/17-4835-сонли маълумотномаси). Натижада касбий таълим ташкилотларида “Ҳаёт давомида таълим олиш” имкониятлари кенгайиб, масофадан ўқитиш платформаси (проф-dist.edu.uz) ишга туширилишига хизмат қилган;
иш берувчилар ва таълим ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, амалий таълимни режалаштириш ҳамда проектив, вазиятли ва симуляцион методлардан фойдаланишга доир таклиф ва тавсиялар 30710406 – “Электрик” касби бўйича ишлаб чиқилган “Электрик материаллар” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 9-августдаги 357/6-9 рақамли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада ўқув модулларини ишлаб чиқариш амалиёти билан бевосита боғлаш ҳамда ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини реал ишлаб чиқариш шароитларига яқинлаштиришга хизмат қилган;
умумкасбий ва махсус компетенцияларни шакллантириш ҳамда энергия тежамкорлик ва амалий фаолиятга йўналтирилган топшириқларни қўллашга доир методик ишланмалар “Электротехника ва электроника асослари” электрон дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, 2025-йил 6-октабр, DGU 202508504 ва ОТФИВнинг 2026-йил 23-июлдаги 02/17-4835-сонли маълумотномаси). Натижада топшириқларни режалаш, хавфсиз бажариш ва такомиллаштиришнинг ягона сикли асосида амалий малакаларни самарали шакллантиришга хизмат қилган;
таълим мазмуни ва ўқувчининг касбий тайёргарлигини алоҳида обектлар сифатида баҳоловчи икки контурли тизим мезонлари (ташқи ва ички контур) Касбий таълимни ривожлантириш институтининг ИЛ-5821081323-рақамли “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” инновацион лойиҳасига жорий этилган (Касбий таълимни ривожлантириш институтининг 2025-йил 20-октабрдаги ДР-02/08-1230-сонли маълумотномаси). Натижада “Электрик” касби бўйича таълим мазмунини Миллий малакалар рамкаси талаблари билан уйғунлаштириш ва ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини (сифат, хавфсизлик, мустақиллик) обектив баҳолаш имкониятини яратишга хизмат қилган.