Мусаев Акмалбек Ибрагимджановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида дипломатик дискурснинг парадигматик структуралари ва синтагматик модели”, 10.00.13 – Қиёсий адабиётшунослик ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Fil1149.
Илмий раҳбар: Рустамов Дилшодбек Абдуваҳидович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02
Расмий оппонентлар: Ёқубов Жамолиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Жафаров Ботир Саттарович, филология фанлари доктори, профессор; Маҳмудова Нилуфар Равшановна, филология фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади филолог талабалар учун инглиз, рус ва ўзбек тиллари асосида ўқув фразеологик минимум тузишнинг лингводидактик тамойилларини аниқлашдан иборат инглиз ва ўзбек тилларида дипломатик дискурс бирликларининг парадигматик структуралари ҳамда синтагматик моделларини турли институционал ва сиёсий коммуникация жараёнлари доирасида прагмалингвистик, лингвокултурологик ҳамда сотсиодискурсив жиҳатдан аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик дискурс бирликлари илк бор қиёсий-чоғиштирма аспектда парадигматик ва синтагматик моделлар асосида тизимли равишда тадқиқ этилиб, дипломатик мулоқотнинг институционал табиатини белгиловчи лисоний, прагматик ҳамда лингвокултурологик мезонлар ишлаб чиқилган, шу асосда дипломатик дискурснинг структур қатламлари (расмий формулалар, дипломатик терминлар, эвфемистик бирликлар, прагматик конструкциялар, протокол ифодалари ва стратегик нутқ моделлари)нинг терминологик ҳамда функсионал таснифи ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик ва сиёсий дискурс бирликларини коммуникатив-прагматик жиҳатлар (пресуппозиция, импликатура, иллокутив ва перлокутив таъсир, нутқий актлар, коммуникатив стратегиялар ҳамда манипулятив воситалар) доирасида қиёсий таҳлил қилиш орқали мазкур тилларнинг дипломатик коммуникацияга хос умумий ва дифференциал хусусиятлари далилланган;
дипломатик дискурснинг халқаро музокаралар, меморандумлар, сиёсий баёнотлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда рақамли дипломатия платформаларидаги нутқий реаллашуви, дипломатик бирликларнинг эмоционал-экспрессив ва прагматик бўёқдорлиги, эвфемизация ва сиёсий корректликнинг парадигматик шакллари, дипломатик терминларнинг шаклланишида интерлингвистик, интралингвистик ҳамда экстралингвистик омиллар, шунингдек, халқаро сиёсий коммуникацияда юзага келувчи янги дипломатик бирликларнинг морфо-семантик интеграцияси ва коммуникатив мослашув механизмлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тиллари дипломатик дискурсида расмий нутқ бирликларининг давлат имижи ва коммуникатив стратегияларни шакллантиришдаги функсионал аҳамияти, дипломатик матнлардаги метафорик ва эвфемистик конструкцияларнинг лингвокултурологик хусусиятлари белгиланган, шунингдек, дипломатик ва сиёсий матнларни таржима қилишда прагматик адекватлик, коммуникатив нейтраллик ҳамда миллий-маданий мослашувни сақлаш билан боғлиқ мураккабликлар тизимлаштирилиб, таржима жараёнида аслият ва таржима тилларидаги дипломатик дискурс бирликларининг уйғунлашувини таъминловчи лингвокултурологик-прагматик эквивалентлик тамойили ишлаб чиқилган ҳамда дипломатик формулалар ва протокол бирликларини трансляция қилишда функсионал-адаптив таржима усулининг самарадорлиги асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик дискурс бирликларининг халқаро ташкилотлар ҳужжатлари, электрон дипломатик платформалар ҳамда рақамли сиёсий мулоқот тизимида қайд этилиши ва уларнинг лингвокултурологик (миллий-дипломатик репрезентация, сиёсий-этикет мазмуни, метафорик ва фразеологик шакллари), сотсиодискурсив (институционал ва сиёсий коммуникация кўринишлари), коммуникатив-прагматик (турли дипломатик вазиятларда функсионал қўлланиши) хусусиятларини тизимли таҳлил қилишда рақамли корпуслар, автоматик дискурсив тасниф алгоритмлари, гиперҳавола механизмлари ва прагмаетик помета бериш тамойиллари ишлаб чиқилган ҳолда чоғиштирилаётган тиллардаги дипломатик дискурс бирликларининг изоморфик ҳамда алломорфик жиҳатлари статистик-параметрик жиҳатдан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик дискурс бирликларининг парадигматик ва синтагматик хусусиятлари, расмий мулоқот жараёнида қўлланиладиган дипломатик терминлар, нутқий стратегиялар ҳамда прагмаетик воситаларга оид илмий натижалари ва материалларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 17-апрелдаги 11-25/259-сон маълумотномаси). Натижада, дипломатик дискурсда учрайдиган лексик-семантик ва прагматик муаммолар, жумладан, нутқий юмшатиш (mitigation), эвфемизация, импликатура, нутқ актлари, расмий мурожаат ва музокара жараёнларида қўлланиладиган лингвистик воситалар таҳлил қилинган ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида дипломатик коммуникацияда қўлланиладиган бирликларнинг функсионал-прагматик хусусиятлари тизимлаштирилиб, уларнинг нутқий мулоқотдаги ўрни қиёсий-типологик асосда илмий жиҳатдан ёритилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик дискурс бирликларининг парадигматик ва синтагматик моделларига оид илмий хулоса ҳамда материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли радиоешиттиришлар ссенарийларини яратиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 30-декабрдаги 05-09-2126-сон маълумотномаси). Натижада расмий ва дипломатик мазмундаги ахборотларни оммага етказишда нутқий аниқлик, семантик мувофиқлик, стилистик мослик ҳамда дискурсив изчилликни таъминлашга хизмат қилувчи лингвистик ёндашувлар такомиллаштирилган, дипломатик нутққа хос бирликларнинг функсионал-прагматик имкониятлари амалий жиҳатдан қўлланилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик дискурс бирликларининг лексик-семантик, морфолексик ҳамда прагматик хусусиятларига оид илмий натижалари ва материалларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2022–2024-йилларда бажарилган IL402104209 рақамли “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-декабрдаги 04/1-6372-сон маълумотномаси).Натижада, дипломатик дискурсда қўлланиладиган бирликларнинг парадигматик ва синтагматик хусусиятлари асосида ўзбек тилининг морфолексик тавсифи бойитилган, автоматик таҳлил жараёнида сўз шаклларини аниқлаш, таснифлаш ҳамда контекстга мос талқин этиш имкониятлари кенгайтирилган. Шунингдек, инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида олиб борилган қиёсий таҳлиллар натижасида ахборот қидирув тизимларида қўлланиладиган номлаш ва қўлланиш стратегиялари аниқлаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик дискурс бирликларининг парадигматик ва синтагматик хусусиятлари, дипломатик коммуникацияда қўлланиладиган нутқий стратегиялар ҳамда прагмаетик воситаларга оид илмий натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг халқаро адабий алоқалар ва бадиий таржима йўналишларидаги илмий-амалий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 22-январдаги 01-03/42-сон маълумотномаси).Натижада дипломатик дискурсга хос парадигматик структуралар ва синтагматик моделларнинг қиёсий-типологик хусусиятлари, расмий мурожаат ва музокара жараёнларида қўлланиладиган лексик-семантик бирликларнинг функсионал-прагматик имкониятлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик коммуникацияда учрайдиган митигация, эвфемизация, импликатура, пресуппозиция ҳамда нутқ актлари каби прагмаетик ҳодисаларнинг коммуникатив вазифалари тизимлаштирилиб, уларнинг расмий мулоқотдаги лингвистик-стилистик хусусиятлари ёритилган. Тадқиқот натижалари асосида дипломатик дискурс бирликларини қиёсий ўрганиш, таржима ва бадиий мулоқот жараёнларида қўлланиладиган лингвистик воситаларни таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилган ҳамда ушбу илмий хулосалар семинар лойиҳалари, маҳорат дарслари ва таржимашуносликка оид илмий-амалий тадбирларнинг методологик базасини бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик дискурснинг парадигматик ва синтагматик хусусиятлари, дипломатик мулоқотда қўлланиладиган лингвистик бирликларнинг коммуникатив функциялари ҳамда лингвомаданий кодларнинг нутқий тузилишга таъсирига оид илмий натижалари ва материалларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Эрасмус+ дастурининг 2021–2023-йилларда амалга оширилган 608413-EPP-1-2019-1-НО-EPPKA2-CBYACPALA-рақамли “Гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олишда имкониятларни кенгайтириш йўллари” мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 16-июндаги 01/4-2892-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги дипломатик дискурс бирликларининг парадигматик ва синтагматик хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг коммуникатив функциялари аниқланган, лингвомаданий кодларнинг бирликлар танлови ва жойлашувига таъсири илмий асосда ёритилган. Жумладан, инглиз тилидаги “mutual respect”, “шаред валуес” каби формулаларнинг парадигматик барқарорлашуви ҳамда ўзбек тилидаги “ўзаро ҳурмат”, “эзгу ҳамкорлик” каби бирликларнинг синтагматик кетма-кетликда фаол қўлланиши асосланган. Олинган илмий натижалар гендерга оид расмий дискурсни шакллантириш, коммуникатив стратегияларни такомиллаштириш ҳамда лойиҳа доирасидаги методик материалларни ишлаб чиқишда илмий асос сифатида хизмат қилган.