Хакимова Шахнозахон Асранбек қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзлашма сўзлар лингвистик хусусиятларининг корпус тадқиқи (ахборот технологиялари терминлари мисолида)”, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil 9503.
Илмий раҳбар: Рустамова Дилрабохон Абдурахимовна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Хурсанов Нурислом Искандарович, филология фанлари доктори, дотсент; Касимова Марифат Бадритдиновна, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот технологиялари терминологиясига оид ўзлашма бирликларни ўзбек тили корпуси асосида моделларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилида ахборот технологияларига оид терминларнинг ўзлашиш жараёнининг икки босқичли моделлари аниқланиб, биринчи босқичда ўзлашаётган терминнинг тилга дастлабки кириб келиш жиҳатлари; иккинчи босқичда терминларнинг фонетик, семантик, грамматик жиҳатдан тилга мослашув жараёни тавсифланган ҳамда ўзлашма сўзларнинг ассимиляция даражасини аниқлаш мезони ишлаб чиқилган;
ўзбек луғатшунослигида ўзлашма сўзлар турли луғатлар ва корпус таҳлиллари асосида ўрганилиб, уларнинг қўлланиш частотаси вақт ўтиши билан ортиб бориши, айрим ахборот технология терминлари турли нутқ жанрларида юқори фаоллик касб этиб технологик дискурснинг асосий қисмини ташкил этиши, бошқалари эса тор соҳада қолиши ҳамда тилга тўлиқ сингиши уларнинг оғзаки ва ёзма нутқда кенг қўлланишига боғлиқлиги исботланган;
ўзлашма ахборот технологиялари терминларининг структур-семантик хусусиятлари тадқиқ этилиб, кўп компонентли терминларнинг структур жиҳатдан фаоллиги статистик таҳлил қилинган, жумладан, сифат + от модели 42% энг фаол; от + от модели 25%; феъл исми + от модели 15%; от + сифат + от модели 10%; сифат + сифат + от модели 8% ни ташкил этиб нисбатан кам қўлланилиши аниқланган;
ўзбек тилига ўзлашган ахборот технологиялари терминларининг лингвистик-технологик модели ишлаб чиқилиб, унда UzMorphAnalyser орқали терминларни морфемаларга ажратиш, MorphUz тизими ёрдамида ясама ва ўзлашма терминларнинг аниқлаш, Универсал Dependencies асосида грамматик аннотациялаш, Dependency парсинг орқали синтактик боғланишларнинг кўрсатиши ҳамда UzTreebank лойиҳаси ёрдамида дарахтсимон тузилишда ифодалаш тамойиллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
корпус лингвистикасида тадқиқот босқичларининг таснифлаш, категориялаш ва натижаларни изоҳлашга йўналтирилган методологик жараён сифатида тизимлаштирилиши, шунингдек, ўзбек тилига ўзлашган ахборот технологиялари терминларининг лингвистик-технологик модели ишлаб чиқилиб, унда UzMorphAnalyser орқали терминларни морфемаларга ажратиш, MorphUz тизими ёрдамида ясама ва ўзлашма терминларни аниқлаш, Универсал Dependencies асосида грамматик аннотациялаш, Dependency Парсинг орқали синтактик боғланишларни кўрсатиш ҳамда UzTreebank лойиҳаси ёрдамида дарахтсимон тузилишда ифодалаш тамойилларига оид илмий натижалардан Германия Федератив Республикасининг Бремен шаҳридаги А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ ташкилотида амалий ва компютер лингвистикасига оид илмий-тадқиқот материалларини тайёрлаш ва бойитишда фойдаланилган (А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ ташкилотининг 2026-йил 27-апрелдаги маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган лингвистик-технологик модел ахборот технологияларига оид ўзлашма терминларни морфологик, грамматик ва синтактик жиҳатдан тизимли таҳлил қилиш, уларнинг корпусга асосланган хусусиятларини тавсифлаш ҳамда амалий ва компютер лингвистикасига оид илмий-тадқиқот материалларини такомиллаштириш имконини берган;
ўзбек луғатшунослигида ўзлашма сўзлар турли луғатлар ва корпус таҳлиллари асосида ўрганилиб, уларнинг қўлланиш частотаси вақт ўтиши билан ортиб бориши, айрим ахборот технологиялари терминлари турли нутқ жанрларида юқори фаоллик касб этиб, технологик дискурснинг асосий қисмини ташкил этиши, бошқалари эса тор соҳа доирасида қўлланиши ҳамда ўзлашма терминларнинг тилга тўлиқ сингиши уларнинг оғзаки ва ёзма нутқда кенг қўлланишига боғлиқлиги ва қўлланиш доирасига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг АИ-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2026-йил 24-апрелдаги 07-11-02-339-сон маълумотнома). Натижада, лойиҳа доирасида она тили бўйича баҳолаш материалларини шакллантиришда замонавий ўзбек тилининг лексик таркибидаги ўзлашма бирликларнинг қўлланиш хусусиятларини ҳисобга олиш, уларнинг матн ва контекстдаги функсионал хусусиятларини аниқлаш ҳамда тест топшириқларининг лингвистик асосларини такомиллаштиришга эришилган;
ўзбек тилидаги ахборот технологияларига оид терминларнинг ўзлашиш жараёни бўйича ишлаб чиқилган икки босқичли моделга оид илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканали орқали намойиш этилган “Ҳаёт сабоқлари”, “Кун нафаси” ва “Умр сўқмоқлари” кўрсатувлари матнларини тайёрлашда, ахборот технологияларига оид ўзлашма терминларни мазмун ва контекстга мос равишда қўллашда ҳамда уларнинг аудиторияга тушунарли ва таъсирчан тарзда етказилишини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллит телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2026-йил 28-апрелдаги 01-20-154-сон маълумотномаси). Натижада, ахборот технологияларига оид ўзлашма терминларнинг ўзбек тили тизимига интеграциялашуви, уларнинг лексик қатламни бойитишдаги ўрни ҳамда замонавий коммуникатив жараёнларда самарали тил воситаси сифатида қўлланиш имкониятлари кўрсатувлар мазмунида ўз аксини топган;
ўзлашма ахборот технологиялари терминларининг структур-семантик хусусиятлари, кўп компонентли терминларнинг корпус таҳлили асосида аниқланган структур моделлари ҳамда уларнинг лексик-грамматик табиатига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 4-июндаги 4/2677-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда аниқланган терминологик моделлардан ахборот технологиялари соҳасига оид мураккаб ва кўп компонентли терминларни автоматик леммалаш, уларнинг синтактик алоқаларини аниқлаш, дастурий таъминотнинг лексикон базасини бойитиш ҳамда ўзбек тилининг таълимий корпуси учун терминологик қатлам материалларини структура ва грамматик жиҳатдан теглаш жараёнларида фойдаланилган. Бу эса ўзбек тилининг морфологик анализатори ва корпус технологияларини такомиллаштириш, электрон ўқув луғат базаларини шакллантириш ҳамда ахборот-қидирув тизимлари учун лингвистик таъминотни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish