Рашидова Феруза Расуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Виктория даври аёл ёзувчилари насрида бадиий психологизм тадқиқи, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Fil931.
Илмий маслаҳатчи: Садиқов Зоҳид Якубжанович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Сатимова Дилафруз Нумонжоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Дадабоев Олим Ортиқович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рустамова Дилрабо Абдурахимовна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Виктория даври аёл ёзувчилари, хусусан, опа-сингил Бронте, Элизабет Гаскел ва Жорж Элиот насрида бадиий психологизмнинг назарий-методологик асослари, поетик ифода шакллари ва тараққиёт қонуниятларини аниқлаш, уларнинг асарларини қиёсий-нарратологик ва поетологик таҳлил қилиш орқали бадиий психологизмнинг типологик моделларини илмий жиҳатдан тизимлаштириш, шунингдек, иқрорий-субектив, ижтимоий-психологик ва таҳлилий-фалсафий психологизм шаклларини XIX аср инглиз насрининг ягона тарихий-адабий жараёни доирасида шаклланган, ўзаро боғлиқ, аммо даражавий иерархия ташкил этмайдиган мустақил типологик ечимлар сифатида асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий психологизм тушунчаси хорижий, рус ва ўзбек адабиётшунослиги кесимида қиёсий-назарий жиҳатдан тадқиқ этилиб, унинг нарратив шакллар, ижтимоий-гендер шартланганлик ва эпистемологик чегаралардан иборат уч таркибий қисмли амалий таърифи ишлаб чиқилган ҳамда мазкур уч қисмнинг ўзаро шартловчи яхлит тизим ташкил этиши, яъни бирининг ўзгариши қолган иккитасининг ўзгаришига олиб келиши асосланган;
матн даражасида Бадиий психологизмни аниқлашнинг уч жиҳатли типологияси, яъни нарратив режим, субект тузилиши ва тасвир доминанти ишлаб чиқилган, уч жиҳатнинг бир йўналишда мос келиши типологик мансубликни белгилаш мезони сифатида асосланган ҳамда нарратологик, поетологик, тарихий-қиёсий, қиёсий-типологик ва гендер таҳлил усулларининг уйғунлигига таянган олти мезонли текширув тизими мазкур типологияни верификация қилишнинг методологик асоси сифатида далилланган;
опа-сингил Бронте, Элизабет Гаскел ва Жорж Элиот насрида ички монолог, эркин билвосита нутқ, персонаж психологик портрети ҳамда предметли-рамзий sath бадиий психологизмни юзага чиқарувчи асосий нарратив-поетик шакллар экани исботланган, уларнинг персонаж ички дунёсини ифодалаш, руҳий ҳолат динамикасини очиш ва психологик маънони чуқурлаштиришдаги вазифалари далилланган;
Элизабет Гаскел ижодидаги ижтимоий-психологик, опа-сингил Бронте насридаги иқрорий-субектив ҳамда Жорж Элиот романларидаги таҳлилий-фалсафий психологизм моделларининг шаклланиши XIX аср инглиз ижтимоий-маданий муҳити, гендер омили ва нарратив стратегиялар билан узвий боғлиқ экани исботланган, мазкур моделлар бир тарихий-адабий жараён доирасида турлича поетик шаклланган мустақил кўринишлар сифатида очиб берилган;
иқрорий-субектив, ижтимоий-психологик ва таҳлилий-фалсафий моделлар олти мезон асосида қиёсланиб яхлит типологик тизим ташкил этиши исботланган ҳамда мазкур уч модел опа-сингил Бронте, Элизабет Гаскел ва Жорж Элиот насрида XIX аср инглиз психологик тасвири имкониятларини кенгайтиргани ва Европа психологик романи тараққиётига мустақил бадиий-эстетик ҳисса қўшгани илмий-назарий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотининг илмий натижалари, таклиф ва тавсияларидан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилди:
бадиий психологизмнинг нарратив шакллари, уларнинг ижтимоий-маданий муҳит билан тузилмавий шартланганлиги, опа-сингил Бронте, Элизабет Гаскел ва Жорж Элиот насридаги психологизмнинг типологик хусусиятлари алоҳида-алоҳида таҳлил қилиниб, уч типологик модел - иқрорий-субектив, ижтимоий-психологик ва таҳлилий-фалсафий - қиёсланиши ва уларнинг ўзига хосликлари ёритиб берилишига доир илмий натижалардан “ERASMUS+ Capacity Building Project 101129076 EMPOWER: Women Entrepreneurship, Empowerment, Employability and Self-confidence” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллар университетининг 2026-йил 15-апрелдаги №EMPOWER-0187-сон маълумотномаси). Хусусан, Виктория даври аёл ёзувчилар насридаги бадиий психологизмнинг типологик хусусиятлари ва нарратив таҳлил методологиясига оид натижалар мазкур лойиҳанинг адабиёт йўналиши бўлимида қўлланилган бўлиб, улар ўзбек ва жаҳон адабиётшунослигини ривожлантиришнинг долзарб вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади. Лойиҳанинг аёллар тадбиркорлиги, мустақиллиги ва ижтимоий салоҳиятини ривожлантириш мақсадига мос равишда, XIX аср инглиз ижтимоий-маданий муҳити, гендер муносабатлари ва давр мафкуравий қарашлари опа-сингил Бронте, Элизабет Гаскел ва Жорж Элиот насрида психологизм поетикаси ҳамда бадиий стратегиялар шаклланишини белгиловчи муҳим омиллар экани далилланган, шунингдек мазкур омилларнинг уч психологизм моделидаги турлича поетик намоёни асосланган илмий натижалардан фойдаланилган.
бадиий психологизмнинг нарратив шакллари ва уларнинг ижтимоий-маданий муҳит билан тузилмавий шартланганлиги, Эмили Бронтенинг “Момақалдироқли довон” романидаги психологик драматизм феномени эстетик, семантик ва контекстуал мезонлар асосида комплекс таҳлил қилиниб, Кети ва Хитклифф образлари орқали намоён бўладиган ички руҳий зиддиятлар, готик поетика элементлари ҳамда табиат тасвирлари билан қаҳрамонлар руҳий ҳолатлари ўртасидаги семантик боғлиқликка оид илмий натижалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023–2025 йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 17-апрелдаги 11-25/260-сон маълумотномаси. Натижада ички монолог, қаҳрамон портрети ва предметли-рамзий sath каби нарратив шаклларнинг яхлит тизим ташкил этиши, Виктория даври ижтимоий-маданий муҳитининг психологизм поетикасига тузилмавий таъсири тасдиқланган илмий янгиликлардан платформа контентларини бойитишда фойдаланилди. Бундан ташқари, нарратологик, поетологик, тарихий-қиёсий, қиёсий-типологик ва гендер таҳлил усулларининг ўзаро уйғунлиги XIX аср инглиз аёл ёзувчилари насридаги бадиий психологизмни комплекс тадқиқ этишнинг методологик асоси сифатида далилланган илмий натижадан, мазкур ёндашув орқали психологизмнинг нарратив шакллари ва тарихий-типологик ривожланиш хусусиятларини яхлит тизимда таҳлил қилиш имконияти исботланган ҳолда, платформанинг “Қиёсий адабиётшунослик” йўналишидаги таҳлил методологиясини шакллантиришда фойдаланилган.
бадиий психологизмнинг эволюцион тавсифи ва таснифи, опа-сингил Бронте, Элизабет Гаскел ва Жорж Элиот насрида ички монолог, онг оқими, психологик портрет ҳамда пейзаж тасвири воситасида қаҳрамонларнинг ички дунёсини очиб бериш усуллари, гендер, нарратологик ва тарихий-адабий мезонлар асосида хорижий насрдаги психологизм шаклларини тизимли ўрганиш методологиясига оид илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2025–2026 йиллар давомида эфирга узатилган “Ўзбекистон вақти билан”, “Сиз нима дейсиз?”, “Ахборот 24” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 8-июндаги №02-09-1098-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг эфирга узатилиши мамлакатимиз аҳолисини Виктория даври аёл ёзувчилари томонидан яратилган классик асарлар ва уларда тараннум этилган умуминсоний ғоялар билан чуқурроқ таништиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, опа-сингил Бронте, Элизабет Гаскел ва Жорж Элиот насридаги бадиий психологизмнинг Европа психологик романи тараққиётининг муҳим таркибий қисми экани илмий-назарий жиҳатдан асосланган ҳамда ушбу адибалар ижодида шаклланган моделларнинг Европа психологик романи ривожига мустақил бадиий-эстетик ҳисса қўшгани далилланган илмий натижалар дастурлар ссенарийларида мамлакатимиз аҳолисига ушбу адибаларнинг жаҳон адабиёти тарихидаги ўрнини таништириш мақсадида ёритилган.
бадиий психологизм тушунчасининг нарратив шакллар, ижтимоий-гендер шартланганлик ва эпистемологик чегаралардан иборат уч таркибий қисмли амалий таърифи ишлаб чиқилиб, мазкур уч қисмнинг ўзаро шартловчи яхлит тизим ташкил этиши илмий жиҳатдан асосланган, опа-сингил Бронте насрида иқрорий-субектив, Элизабет Гаскел ижодида ижтимоий-психологик ҳамда Жорж Элиот романларида таҳлилий-фалсафий психологизм моделларининг XIX аср инглиз ижтимоий-маданий муҳити, гендер омили ва нарратив стратегиялар билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланганлиги далилланган, бадиий психологизмни матн даражасида аниқлашнинг нарратив режим, субект тузилиши ва тасвир доминантидан иборат уч жиҳатли типологияси ҳамда олти мезондан иборат текширув тизими ишлаб чиқилган. Мазкур илмий натижалар, шунингдек бадиий психологизмнинг иқрорий-субектив, ижтимоий-психологик ва таҳлилий-фалсафий нарратив моделлари даражавий тизим ташкил этмайдиган мустақил нарратив тизимлар эканлиги тасдиқланган ҳамда Виктория даври аёл ёзувчилар психологизмининг Европа психологик романи тарихидаги мустақил ўрни белгиланган илмий янгиликлар асосида Ф.Р.Рашидованинг “Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти” фани бўйича дарслиги тайёрланган ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 09 июлдаги 258-сонли буйруғига асосан филология ва тилларни ўқитиш йўналиши талабалари учун тавсия этилган нашриётларда нашр этишга рухсат берилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон маълумотномаси). Мазкур дарслик викториан даври аёл ёзувчилар насридаги бадиий психологизм шакллари ва уларнинг Европа адабиёти контекстидаги аҳамиятини ўрганишда ўқув жараёнини янги илмий мазмун билан бойитишга хизмат қилган.