Жўраева Сурайё Ибрагимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синфда табиий фанларни ўқитишда универсал таълимни ривожлантириш технологиялари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
(бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped 6373
Илмий раҳбар: география фанлари номзоди, профессор Махмудова Манзура Жураевна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сулаймонова Саодат Усубхановна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Низомова Башорат Бегалиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табиий фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг универсал таълим фаолиятини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синфларда универсал таълимни ривожлантириш жараёнининг мотивацион-шахсий, когнитив, фаолиятга доир ва рефлексив-баҳоловчи компонентлар ўзаро узвий боғлиқликда аниқлаштирилди ва уларнинг ижодий муҳит барқарорлигини таъминлаш, индивидуал-когнитив стратегияларни мақбуллаштириш ҳамда шахснинг реал ва реаллашмаган универсал салоҳиятини ҳисобга олиш асосида ижодий жараённи ташкил этиш алгоритми ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчилари учун табиий фанларни ўқитишда креативликка йўналтирилган муаммоли топшириқларни тузиш ва ечиш тамойиллари (меъёрийлик, изчиллик, универсаллик) ҳамда ижодий ва амалий мазмундаги масалаларга қўйилган талаблар (ингерентлик, адекватлик) асосида, вертикал педагогика билан мақбул интеграциялашув даражаларининг уйғунлигини “Инновацион алоқа тренинги”, “Сирли япроқ” ва “Яшил дорихона” технологиялари орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда табиий фанларни ўқитишда интерфаол таълимга асосланган муаммоли-изланишли, эвристик, лойиҳавий таълим методларини интенсив қўллаш орқали ўқувчиларнинг универсал таълим фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган интеграл когнитив вазифаларни қўллаш модели ишлаб чиқилган;
горизонтал интеграция ёндашуви асосида ўқувчиларнинг универсал таълим фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи муаммоли топшириқларни амалга ошириш даражалари “ФастСтоне”, “Flexclip.com” ҳамда, “Wordwall” дастурини такомиллаштириш орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий фанларни ўқитиш ёрдамида ўқувчиларнинг универсал ўқув фаолиятини ривожлантириш методикасига оид тадқиқот натижалари асосида:
Ўқувчиларнинг универсал ўқув фаолиятини ривожлантиришнинг методик тузилмаси мотивацион-шахсий, когнитив, фаолиятга доир, рефлексив-баҳоловчи компонентларни ижодий муҳит барқарорлигини таъминлаш, иидивидуал-когнитив стратегияларни мақбуллаштириш билан алоқадорлигини қатъий белгилаш, шахснинг реал ва реаллашмаган креатив салоҳиятини ҳисобга олишга асосланган ижодий жараённи ташкил этиш алгоритмини лойиҳалаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Мактабгача ва мактаб таълими ҳузуридаги тасарруфидаги ташкилотларда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 22-августдаги 01/11-5-548 – сон). Натижада, универсал ёндашувга асосланган ўқув-услубий таъминотни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Бошланғич синф ўқувчиларида универсал ўқув фаолиятни ривожлантириш моделини амалиётга татбиқ этишнинг методик босқичлари универсалликка йўналтирилган инновацион топшириқларни тузиш ва ечиш тамойиллари ҳамда ижодий ва амалий мазмундаги қўйилган талабларнинг вертикал педагогика билан мақбул интеграциялашув даражаларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллашув “Бошланғич таълимда табиий фанлар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи асосидаги 391-306-сон гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида универсалликни ривожлантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
Табиий фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчилар универсал ўқув фаолиатини ривожлантиришнинг инновацион таълимга асосланган тизими муаммоли-изланишли-креатив методларни интенсив қўллашга доир изланишли, эвристик, лойиҳавий, креатив, универсал методларни ишлаб чиқиш асосида такомиллашув “Бошланғич таълимда табиий фанлар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи асосидаги 391-306-сон гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларда универсал фикрлашни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
Ўқувчиларнинг универсал ўқув фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи универсал методлар инновацион таълим технологиясини амалга ошириш даражаларининг горизонтал интеграллашувини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилган ҳамда табиий фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчилар универсал ўқув фаолиятининг ривожланганлик даражаларини аниқлаш методикаси ўқув топшириқларинининг адаптив вариантларини қўллаш бўйича визуалликни таъминлашга доир таклиф ва тавсиялардан 2021-2022-йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги С-ПМ-24-сонли “Анимацион ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида экологик онгни шакллантириш технологияси” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 22-августдаги 01/11-5-548 – сон, Наманган давлат педагогика институтининг 2026-йил 23-февралдаги 20-05/506-03-сон, ҳамда, маълумотномалари). Натижада, ўқувчиларнинг инновацион топшириқлар устида ишлаш лаёқатини ривожлантиришга ҳамда ўқувчиларда универсалликни ривожланганлик даражасини ўлчаш ва баҳолашга хизмат қилган.