Давлетова Нилуфар Рузметовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ИИВ Академияси курсантларининг касбий жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришда жанговар самбо воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2315.
Илмий раҳбар: Мирзанов Шерзод Сирлибаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.17.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бўрибоев Дониёр Бахтиёр ўғли педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йиллик тайёргарлик сиклларида стол тенниси билан шуғулланувчи талаба-ёшларни замонавий воситалар ёрдамида техник тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жанговар самбо билан шуғулланувчи курсантларнинг жисмоний ва функсионал тайёргарлигини ошириш мақсадида ташлаш ҳаракати фазаларининг морфокинезиологик хусусиятларига кўра Платформада тредбан, Сапчиш ҳамда Призма тренажёрларида бажариладиган коррекцияловчи машқларни машғулотнинг тайёрлов, асосий ва якунловчи қисмларига босқичма-босқич киритиш орқали техник усулларни икки томонлама симметрик бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
жанговар самбо билан шуғулланувчи курсантларнинг касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида беллашувларда билатерал ҳаракатларни бажаришда усул танлаш реакцияси тезкорлигини ривожлантирувчи қўл панжасига зарба бериш ҳамда ушлаб олиш ҳаракатлари ягона кетма-кетликда мушакларнинг тезкор таранглашишини мувофиқлаштириш орқали икки томонлама ҳаракатларни аниқ бажариш малакаси оширилган;
жанговар самбо билан шуғулланувчи курсантларда машғулот жараёнининг оптимал тузилмасини шакллантириш мақсадида субмаксимал шиддат зонасида куч, чидамлилик ва тезкор-куч йўналишидаги жисмоний машқларни техник ҳаракатлар билан кетма-кет рационал тақсимлаган ҳолда фойдаланиш ҳисобига организмнинг аероб ва анаероб юкламаларга мослашиш самарадорлиги оширилган;
жанговар самбочи курсантларнинг махсус куч тайёргарлигини ривожлантириш мақсадида гимнастика ва оғир атлетика снарядларида бажариладиган машқлардан мезо- ва микротсикллар тузилмасининг техник, куч, координацион ҳамда тикланиш йўналишидаги функсионал блокларида мақсадли фойдаланиш ҳисобига машғулот дастурининг мазмуни ва тайёргарлик йўналишлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ИИВ Академияси курсантларининг касбий жисмоний тайёргарлигини жанговар самбо воситалари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
жанговар самбо билан шуғулланувчи курсантларнинг жисмоний ва функсионал тайёргарлигини ошириш мақсадида ташлаш ҳаракати фазаларининг морфокинезиологик хусусиятларига кўра Платформада тредбан, Сапчиш ҳамда Призма тренажёрларида бажариладиган коррекцияловчи машқларни машғулотнинг тайёрлов, асосий ва якунловчи қисмларига босқичма-босқич киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсантларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 20-ноябрдаги 03-01/04/20/12369-сон далолатномаси). Натижада, жанговар самбо бўйича жисмоний ва функсионал тайёргарлиги 12-14%га оширилган;
жанговар самбо билан шуғулланувчи курсантларнинг касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида беллашувларда билатерал ҳаракатларни бажаришда усул танлаш реакцияси тезкорлигини ривожлантирувчи қўл панжасига зарба бериш ҳамда ушлаб олиш ҳаракатлари ягона кетма-кетликда мушакларнинг тезкор таранглашишини мувофиқлаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети талабалари ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 20-ноябрдаги 03-01/04/20/12369-сон далолатномаси). Натижада, билатерал ҳаракатларни бажариш тезлиги 16% га ошган;
жанговар самбо билан шуғулланувчи курсантларда машғулот жараёнининг оптимал тузилмасини шакллантириш мақсадида субмаксимал шиддат зонасида куч, чидамлилик ва тезкор-куч йўналишидаги жисмоний машқларни техник ҳаракатлар билан кетма-кет рационал тақсимлаган ҳолда фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 20-ноябрдаги 03-01/04/20/12369-сон далолатномаси). Натижада, аероб ва анаероб имкониятлар 12% га яхшиланган;
жанговар самбочи курсантларнинг махсус куч тайёргарлигини ривожлантириш мақсадида гимнастика ва оғир атлетика снарядларида бажариладиган машқлардан мезо- ва микротсикллар тузилмасининг техник, куч, координацион ҳамда тикланиш йўналишидаги функсионал блокларида мақсадли фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институтининг жанговар ва жисмоний тайёргарлик сикли ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг
2023-йил 20-ноябрдаги 03-01/04/20/12369-сон далолатномаси). Натижада, мувозанат сақлаш қобилияти ва махсус тайёргарлик кўрсаткичлари 16-18%га ошган.