Чуянов Хуршид Ураловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сунъий интеллект воситалари асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/13614.
Илмий раҳбар: Эгамов Миршоҳид Холмуродович, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Т.17.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохрух Раззакович, педагогика фанлари доктори, профессор; Очилов Акмал Эштемирович, педагогика фанлари фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект воситаларини ўқув жараёнига илмий асосланган дидактик шартлар ва босқичма-босқич интеграция механизмлари асосида татбиқ этиш орқали бўлажак қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандисларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш таълим йўналиши талабаларида касбий компетенциянинг тузилмаси касбий билим, амалий фаолият, техник, технологик ва рефлексив компонентларнинг ўзаро интегратив бирлиги ҳамда унинг ривожланиш мезонлари касбий билимларни амалиётга татбиқ этиш, технологик масаларни ҳал этиш, амалий фаолиятни мустақил ташкил қилиш кўрсаткичлари асосида аниқлаштирилган;
сунъий интеллект воситаларини ўқув жараёнига интеграция қилиш орқали бўлажак муҳандисларда касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг консептуал-методик модели сунъий интеллектнинг адаптив, интерактив, диагностик ва прогностик имкониятларини касбий таълим мазмуни, методлари ва воситалари билан функсионал уйғунлаштириш ҳамда таълим жараёнининг субект-фаолиятли ва рефлексив компонентларини фаоллаштиришга йўналтирилган методик механизмлар асосида такомиллаштирилган;
агротехник масалаларни моделлаштириш методикаси агротехник жараёнларнинг моделини тузиш, модел параметрларини аниқлаш, моделлаштириш натижаларини таҳлил қилиш ва амалий ечимларни прогнозлашнинг босқичма-босқич методик изчиллигини таъминлаш, масалалар банки мазмунини касбий йўналтирилганлик, вариативлик ва мураккаблик даражасига кўра дифференциаллаштирилган топшириқлар тизими билан бойитиш орқали такомиллаштирилган;
агротехник масалаларни моделлаштириш методикасининг самарадорлиги ўтказилган педагогик эксперимент натижаларининг қиёсий-динамик таҳлили ҳамда математик-статистик қайта ишлаш асосида касбий компетенцияларни ривожлантириш кўрсаткичларидаги ижобий ўзгаришларнинг статистик ишончлилиги орқали илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сунъий интеллект воситалари асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш таълим йўналиши талабаларида касбий компетенция тузилмасини касбий билим, амалий фаолият, техник, технологик ва рефлексив компонентларнинг ўзаро интегратив бирлиги сифатида, унинг ривожланиш мезонларини эса касбий билимларни амалиётга татбиқ этиш, технологик масалаларни ҳал этиш ва амалий фаолиятни мустақил ташкил қилиш кўрсаткичлари орқали аниқлаштиришга доир назарий-методологик таклифлар “Дифференциал тенгламаларни Мапле муҳити асосида ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланманинг тўлдирилган нашри мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302–сонли буйруғи). Натижада мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига жорий этилиб, фанни ўқитишнинг услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
сунъий интеллект воситаларини ўқув жараёнига интеграция қилиш орқали бўлажак муҳандисларда касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг консептуал-методик модели сунъий интеллектнинг адаптив, интерактив, диагностик ва прогностик имкониятларини касбий таълим мазмуни, методлари ва воситалари билан функсионал уйғунлаштириш ҳамда таълим жараёнининг субект-фаолиятли ва рефлексив компонентларини фаоллаштиришга йўналтирилган методик механизмлар асосида такомиллаштирилганлигига доир маълумотлар Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ҳамда Қарши давлат техника университетининг қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш таълим йўналиши бўйича ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 12-июндаги 02/01-01-548-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришда сунъий интеллект воситаларидан мақсадли ва тизимли фойдаланиш имконияти яратилган, ўқув жараёнининг адаптивлиги ва интерактивлиги ошган ҳамда талабаларнинг ўз ўқув фаолиятини рефлексив баҳолаш кўникмалари ривожланган;
агротехник жараёнлар моделини тузиш, модел параметрларини аниқлаш, моделлаштириш натижаларини таҳлил қилиш ва амалий ечимларни прогнозлаш босқичларининг методик изчиллигини таъминлаш ҳамда масалалар банкини касбий йўналтирилганлик, вариативлик ва мураккаблик даражасига кўра дифференциаллаштирилган топшириқлар тизими билан бойитиш орқали агротехник масалаларни моделлаштириш методикасини такомиллаштиришга доир таклифлар олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 12-июндаги 02/01-01-548-сон маълумотномаси). Натижада “Қишлоқ хўжалиги машиналари” фани бўйича талабаларнинг рақамли ва касбий компетенцияларини ривожлантириш имкониятлари кенгайган, ўқув жараёнига дастурий воситалар ҳамда анимацион-симуляцион модулларни жорий этиш учун зарур шароит яратилган;
агротехник масалаларни моделлаштириш методикасининг самарадорлиги ўтказилган педагогик эксперимент натижаларини қиёсий-динамик таҳлил қилиш ва математик-статистик қайта ишлаш асосида касбий компетенцияларни ривожлантириш кўрсаткичларидаги ижобий ўзгаришларнинг статистик ишончлилиги орқали илмий жиҳатдан асосланганлигига доир хулосалардан қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш таълим йўналиши ўқув дастурларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302–сонли буйруғи). Натижада ўқув дастурлари агротехник масалаларни моделлаштиришга оид мавзулар ва касбга йўналтирилган амалий топшириқлар билан бойитилиб, талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш самарадорлиги ошган ҳамда ўқув жараёнида педагогик натижаларни диагностика қилиш ва баҳолашнинг илмий асосланган механизми жорий этилган.