Камолова Умида Музаффаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларининг юқори синфларида аруз назариясини ўргатиш методларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7460.
Илмий раҳбар: Хаитов Хамза Ахмадович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Аҳмадова Умидахон Шавкат қизи, филология фанлари доктори (DSc), дотсент; Ҳасанова Гулноз Қосимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади аруз вазнининг шеърий ўлчов тизим эканини, унинг назарий жиҳатларини ўқувчиларга таништириш, назарий билим – амалий топшириқлар уйғунлигида уларнинг кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, умумтаълим мактабларининг юқори синфларида аруз назариясини ўргатишга доир самарали методларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аруз назариясининг ташкилий мазмуни, манбаси, ўқув дастури ва режаларининг педагогик моҳияти асосида таълим-тарбия тизими омиллари, уларнинг таъсири илмий-назарий, методик позиция нуқтайи назаридан аниқлаштирилган;
диссертацияда аруз назариясининг ташкилий мазмуни, манбаси, ўқув дастури ва режаларининг педагогик моҳияти асосида бугунги давр тараққийлашган ўқув-тарбия инфратузилмаси негизида методлар такомиллаштирилган;
аруз назариясининг ташкилий мазмуни, манбаси, ўқув дастури ва режаларининг педагогик моҳиятини ўрганиш ва амалиётга татбиқ қилиш моделининг ташкилий-дидактик компонентлари муаммоли, мунозара, семинар, таълимнинг замонавий шакллари орқали очиб берилган;
баркамол авлодни юксак маънавий-ахлоқий жиҳатдан комил даражада тарбиялашда аждодларимизнинг бой тажрибасидан фойдаланишга доир бўлажак ўқитувчиларимизнинг методик компитентлигига хизмат қилувчи кўникмалар механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларининг юқори синфларида аруз назариясини ўргатиш методларини такомиллаштиришга оид олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида қуйиидаги маълумотлар расмийлаштирилган:
аруз назариясини ўқитиш методларини интеграциялашга хизмат қилувчи методик тизим назарий билимларни амалий таҳлил фаолиятига мослаштиргна тарзда замонавий таълим инфратузилмаси, рақамли таълим ресурслари, визуал моделлаштириш технологиялари, интерактив топшириқлар ва когнитив ёндашувлар асосида такомиллаштиришга оид материаллардан 60111400 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Адабиёт ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-буйруғи). Натижада, 60111400 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши талабаларининг аруз назариясини ўқитиш бўйича касбий-методик тайёргарлигини кучайтириш, мумтоз адабиёт намуналарини замонавий педагогик технологиялар асосида таҳлил қилиш компетенцияларини ривожлантириш ҳамда “Адабиёт ўқитиш методикаси” фанининг мазмунини такомиллаштиришга эришилган.
аруз назариясини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш моделининг имкониятлари ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикрлаш компетенцияларини ривожлантиришга асосланган мақсадли, мазмунли, ташкилий-дидактик, технологик ва натижавий компонентларнинг узвий алоқадорлигини таъминлаш ҳамда муаммоли таълим, мунозара, семинар, лойиҳа методи ҳамда замонавий интерфаол таълим шакллари воситасида кенгайтирилган назариялардан “Мумтоз адабиёт тарихи”, “Педагогика назарияси ва тарихи”, “Адабиёт ўқитиш методикаси” сингари фанлардан янги дарслик, ўқув қўлланма, мажмуалар яратиш ва дарсликлар такомиллашувида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 23-майдаги 01/11-6-341-сонли маълумотномаси). Натижада, аруз назариясини ўқитишнинг такомиллаштирилган модели асосида мумтоз адабиёт таълимининг мазмуни бойитилиб, ўқувчиларнинг поетик тафаккури, лингвопоетик таҳлил кўникмалари ҳамда ижодий ва мустақил фикрлаш компетенцияларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган, фанлар бўйича яратилаётган дарслик ва ўқув-методик таъминотнинг илмий-методик сифати оширилган.
ўқувчиларнинг мумтоз шеъриятни англаш ва аруз назариясини ўзлаштириш самарадорлик даражасини баҳолаш мезонлари аждодларимизнинг илмий-адабий мероси, миллий қадриятлар, бадиий-эстетик тафаккур ва маданий идентификацияни ривожлантиришга хизмат қилувчи мотивацион-қадриятли, когнитив-таҳлилий ва рефлексив кўрсаткичлар асосида такомиллаштирилган таклифлар асосида 60111400 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Адабиёт ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-буйруғи). Натижада, бўлажак адабиёт ўқитувчиларининг мумтоз шеъриятни ўқитиш ва аруз назариясини ўзлаштириш натижаларини баҳолаш бўйича методик компетентлигини ривожлантиришга эришилган;
умумтаълим мактабларининг юқори синфларида аруз назариясини ўқитишнинг мазмуни мумтоз шеъриятнинг поетик-эстетик хусусиятлари, аруз тизимининг назарий асослари ҳамда компетенциявий таълим талаблари интеграцияси асосида такомиллаштирилиб, ўқувчиларда шеърий матнни лингвопоетик таҳлил қилиш, вазн ва баҳрларни аниқлаш ҳамда поетик тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялар асосида Ўзбекистон республикаси телерадиокомпанияси Бухоро вилоят бўлимининг “Мозий бисотидан”, “Асрларнинг асраганлари”, “Ассалом Бухоро” кўрсатувлари сенарийсини тузишда фойдаланилган, давра суҳбати ва мулоқотлар уюштирилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Бухоро вилояти телерадиоканали”нинг 2025-йил 9-январдаги 01-09-12-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация материаллари кўрсатувларни мазмунан бойитишга, телетомошабинларда Шарқ шеъриятининг бетакрор қиёфаси: шакл ва мазмун уйғунлиги ҳақида кенг тушунчага эга бўлишларига хизмат қилган.