Некбоева Раъно Зокировна
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фитоним компонентли мақолларнинг линвомаданий хусусиятлари (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2025.3.PhD/Fil6627.
Илмий раҳбар: Ўринова Олима Тоғаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғайбулла Қулмуродович, филология фанлари доктори, профессор; Хўжамуродова Ойдиной Хўжамуродовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида фитоним асосли лексемаларнинг семантик-структур, грамматик, сўз ясалиши ва лингвокултурологик хусусиятларини қиёсий тадқиқ этиш, шунингдек фитоним компонентли мақоллар мисолида миллий-маданий ўзига хосликларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон тилшунослигида фитонимик лексиканинг ўрганилиш тарихи тизимли таҳлил қилиниб, рус, ғарб ва ўзбек тилшунослик мактабларининг ушбу соҳадаги ёндашувлари далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги фитоним асосли лексемалар комплекс қиёсий тадқиқ этилиб, уларнинг семантик структураси, этимологик табиати, структур-грамматик ва сўз ясалиш хусусиятлари тизимли равишда асосланган;
ўзбек ва инглиз тилларида фитоним компонентли мақоллар тематик гуруҳлар, маданий кодлар, ранг семантикаси ва когнитив моделлар бўйича лингвокултурологик хусуссиятлари асосланган;
фитоним асосли лексемалар ва мақолларнинг миллий-маданий ўзига хосликлари ўзбек ва инглиз тиллари мисолида қиёсий аспектда аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
ўзбек ва инглиз тилларида  фитонимк лексемаларнинг ботаниc атамалар билан муносабати наботот олами жамият аъзоларининг тафаккурини шакллантирувчи тил воситасида ҳам  тадқиқ этилиши мумкинлиги доирасидаги таҳлиллар бўйича тадқиқот натижаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда бажарилган СУЗ-800-21ГР-3181 рақамли “Reinforce English Language competence at Karshi State University” номли халқаро грант лойиҳада фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 16-февралдаги 04/3762-сонли маълумотномаси). Натижада фитоним компонентли мақолларнинг ўзбек ва инглиз тилларидаги лингвомаданий хусусиятлари, мааний семантикаси ва грамматик структурасига оид маълумотлар билан бойитилган. 
ўзбек ва инглиз тилларидаги фитоним асосли лексемалар комплекс қиёсий тадқиқ этилиб, уларнинг семантик структураси, этимологик табиати, структур-грамматик ва сўз ясалиш хусусиятлари тизимли хусусиятларига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Erasmus+ International KA107 Creidit mobility Key action 1- Mobility for learners and staff – Higher education student and staff mobility” номли инновацион лойиҳада   фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 6-апрелдаги 04/1-1843-сонли маълумотномаси). Натижада фитоним компонентли мақолларнинг тил тизимидаги ўрнига оид методологик мезонлар тизимли ишлаб чиқилишига қаратилган интегратив моделлар билан бойитилишига хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз тилларида фитоним компонентли мақоллар тематик гуруҳлар, маданий кодлар, ранг семантикаси ва когнитив моделлар, фитоним асосли лексемалар ва мақолларнинг миллий-маданий ўзига хосликларига оид маълумотлардан  Қашқадарё вилояти  “Қашқадарё” телерадиоканалининг таҳлилий  “Олтин воҳа” радиоси “Очиқ мулоқот” эшиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ТРКнинг 2025-йил 17-январдаги 17-05/15-сонли маълумотномаси). Натижада глобал замонавий тилшуносликда  инглиз ва ўзбек тилларидаги фитонимли мақолларнинг  икки тилда қиёсланиши, уларнинг семантик кенгайиши ва миллий тил тизимига мослашуви масалалари юзасидан билдирилган илмий фикр ва тавсиялар, теледастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига эришилган. 
    
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish