Sayt test rejimida ishlamoqda

Маннопов Исломбек Султоналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек мумтоз адабиётида ҳикматнавислик анъанаси ва тадрижи», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.Fil/PhD420.
Илмий раҳбар: Сайфиддинов Рафиддин, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Абдуқодиров Абдусалом, филология фанлари доктори, профессор; Болтабоев Ҳамидулло, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: Яссавий мактабига хос анъанавийлик ва издошлик тамойилларини аниқлаш, асослаш, шу орқали ҳикматнавислик анъанасининг ўзбек адабиёти тарихида муҳим ҳодиса эканлигини ёритишдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
Аҳмад Яссавий ижоди таъсирида ҳикматнавислик анъанасининг пайдо бўлиши, XII асрдан XIX асргача тадрижий давом этганлиги ҳикматнавис шоирлар ижоди асосида исботланган;
ҳикматнавислик анъанасида яссавийлик тариқати, илм, ирфон ва ахлоқ тарғиботи маърифий адабиёт йўналишида давом этганлиги илмий асосланган;
ўзбек мумтоз адабиёти тарихида ҳикмат жанрининг тадрижий такомили, вазн, синкретик, ижрочилик, этно-ритуал мезонлари белгиланган;
ҳикматнавис шоирлар ижодида мавзу ва ғоя, тил ва услуб, вазн ва оҳанг сингари поэтик масалалар, анъана ва издошлик тамойиллари, ижодкорларнинг шеърий маҳорати очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳикматнавислик анъанасининг генезиси ва такомили, ҳикмат жанрининг хусусиятларини очиб бериш жараёнида илмий, маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:
Алишер Навоийнинг яссавийликка оид фикр-мулоҳазалари, туркий машойихларга доир хулосалари, Аҳмад Яссавий ва унинг издошлари ҳаёти ва ижодига муносабати,“Девони ҳикмат” туркона ижодий услубнинг вужудга келиши учун асос бўлганлиги, ўзбек мумтоз шеъриятида бармоқ шеър тизимининг қўлланиши, туркий аруз шеър тизимининг юзага келиши сингари натижалардан “Девони ҳикмат”да биринчи бўлиб ишқ, май, соқий, пири муғон, фано, бақо, зикр сингари ўнлаб ирфоний истилоҳлар қўлланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтидаги ПЗ -20170930220 рақамли “Навоий қомусини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш” мавзусидаги фундаметал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 27 февралдаги 3/1255-532-сон маълумотнома). Натижада лойиҳадаги Алишер Навоий ижодида фаол қўлланган истилоҳлар мазмуни, уларнинг генезисини аниқлаш, мумтоз шеъриятда ижодий услуб ва шеър тизимларини белгилаш каби масалалар ўз ечимини топган;
ўзбек мумтоз адабиётида ҳикматнавислик анъанасининг XII асрда вужудга келганлиги, миллий адабиётимиз равнақи ва халқимиз маданий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутганлиги, Яссавий ҳикматларининг мусиқий ўқилиши, миллий вазн – бармоқ шеър тизимида ёзилганлиги жиҳатидан бошқа жанрлардан фарқланиши, ҳикматнавис шоирлар томонидан ўзбек мумтоз адабиётида туркона ижод услубига асос солинганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида ижодкорлар адабий-назарий билимини ошириш, ёш истеъдодларни тарбиялашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 11 апрелдаги 21-м 03/17-сон маълумотномаси). Натижада тўгарак ва семинарлар фаолиятининг  илмийлиги ва самарадорлиги ошган;
Ҳикмат жанри ва ҳикматнавислик анъанасига оид маълумотлардан 2017–2019 йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Бедорлик” дастури ҳамда “Таълим ва тараққиёт”, “Ижод завқи”, “Ҳамроҳ,” эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 21 декабрдаги O‘z18-1-228-сон маълумотномаси). Натижада Аҳмад Яссавий ижодига бағишланган  радиодастурларнинг илмийлиги, салмоғи ва оммабоплиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish