Курбонова Сурайё Анваровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз ёзувчилари асарларида “Вақт” темпорал бирлигининг лисоний воқеланиши”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4170.  
Илмий раҳбар: Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
    Расмий оппонентлар: Йўлдошева Холида Қўзиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ачилова Рисолат Аъзамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
    Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий адабиётда “вақт” темпорал бирлигининг матн шакллантириш имкониятларини очиб бериш, ўзбек ва инглиз ёзувчилари асарларида “Вақт” темпорал бирлигини воқелантирувчи лексик бирликларни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларида “вақт” темпорал бирлигининг семантик хусусиятлари  қиёсий таҳлил қилинган, темпорал бирликларнинг семантик майдони тузилмаси ядро, яқин ҳудуд ва перифериянинг мавжудлигида намоён бўлиши далилланган;
ўзбек тилида ҳам, инглиз тилида ҳам вақтга муносабат маданиятнинг асосий омилларидан бири деб ҳисобланадиган, инсонни вақтни қадрлашга, умрни беҳуда сарфламасликка, ҳар бир кунни фойдали ўтказишга ундайдиган, умрнинг ўткинчилиги ва ҳаётнинг чегараланганлигини ифодалайдиган, умуман, вақтнинг қадри эътироф этилган халқ мақоллари ва ҳикматли сўзларини ўз ичига олган паремиологик матнлар ва фразеологизмлар таркибида “вақт” темпорал бирлигининг ўзбек тилида “дан” + “гача” + “дан-гача” ёки “да” каби тузилмалар, инглиз тилида эса “фром”, “синcе”, “тилл”, “дуринг”, “ин” каби предлоглар орқали ифодаланиши мисоллар орқали асосланган;
ўзбек ва инглиз тилларининг лисоний манзарасида “вақт” темпорал бирлигининг кенг семантик ва прагматик салоҳиятга эга эканлиги, “вақт” темпорал бирлигининг матн яратиш борасида бажариши мумкин бўлган вазифавий имкониятлари ҳамда шу имконият воқеланиши жараёнида юзага келадиган информатив белгилари, шунингдек, ўзбек ва инглиз ёзувчилари асарларида темпорал бирликлар воқеланишининг миллий-маданий хусусиятлари очиб берилган;
ўзбек ва инглиз бадиий адабиётида “вақт” темпорал бирлигини воқелантирувчи: морфологик ва лексик воситалар; вақтни билдирувчи сўз бирикмалари ва маданий жиҳатдан муайян коннотацияга эга бирликлар; пайт эргаш гаплари ва вақтни кўрсатишга хизмат қилувчи тузилмалар кўринишидаги синтактик ҳамда вақтни образли идрок этишга ёрдам берадиган метафорик воситалар исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз ёзувчилари асарларида воқеланган “Вақт” темпорал бирликларининг семантик таҳлили, матн шакллантириш имкониятлари, ҳамда бадиий адабиётда, жумладан, фразеологик ва паремиологик матнлар таркибида намоён бўладиган миллий-маданий ўзига хослиги тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларида “вақт” темпорал бирлигининг семантик хусусиятлари қиёсий таҳлили, темпорал бирликларнинг семантик майдони тузилмаси ядро, яқин ҳудуд ва перифериянинг мавжудлигида намоён бўлиши таҳлили натижаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Reinforcing English Language competence at Karshi State University” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 12-ноябрдаги 04/6232-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларида “вақт” темпорал бирлигининг семантик майдони йил фасллари, ойлар, ҳафта кунлари, суткалик вақт сингари лисоний бирликларда акс этиши аниқланган;
ўзбек тилида ҳам, инглиз тилида ҳам вақтга муносабат маданиятнинг асосий омилларидан бири сифатида вақтнинг қадри эътироф этилган халқ мақоллари ва ҳикматли сўзларини ўз ичига олган паремиологик матнлар ва фразеологизмлар таркибида “вақт” темпорал бирлигининг ифодаланиши ҳақидаги хулосалардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ИЛ-7823051524 - “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” номли  инновацион лойиҳаси доирасида қўлланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 12-ноябрдаги 04/11-27557-сон маълумотномаси). Натижада таркибида “вақт” темпорал бирлиги мавжуд паремиологик матнлар ва фразеологизмларни қиёсий таҳлил қилиш орқали маданиятлараро коммуникациянинг миллий хусусиятлари янада чуқурроқ ёритиб берилган; 
ўзбек ва инглиз тилининг лисоний манзарасида “вақт” темпорал бирлигининг кенг семантик ва прагматик салоҳиятга эга эканлиги, жумладан, “вақт” темпорал бирлигининг матн яратиш борасида бажариши мумкин бўлган вазифавий имкониятлари хусусидаги илмий натижалардан 2019-2022 йилларда Британия Кенгашининг Адванcе ҲЕ дастури асосида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида бажарилган Чанге Аcадемй халқаро лойиҳаси доирасида Навоий давлат педагогика институтида бажарилган лойиҳа ишларида фойдаланилган (Навоий давлат универитетининг 2025-йил 22-октабрдаги 88-87-7770/04-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз ёзувчилари асарларида темпорал бирликлар воқеланишининг диний-фалсафий дунёқараш, турмуш тарзи, оилавий-ижтимоий қадриятлар билан боғлиқ миллий-маданий хусусиятлари очиб берилган;
ўзбек ва инглиз бадиий адабиётида “вақт” темпорал бирлигининг морфологик ва лексик воситалар; вақтни билдирувчи сўз бирикмалари ва маданий жиҳатдан муайян коннотацияга эга бирликлар орқали воқеланиши ҳақидаги хулосалардан Қашқадарё вилояти телерадиоканали ДМининг “Олтин воҳа” радиоси “Илму зиё” эшиттириши дастурлари ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” ДМининг - 2025 йил 7 ноябрдаги 17-05/172 рақамли маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз ёзувчилари асарларида “Вақт” темпорал бирлигини лисоний воқелантирувчи лексик бирликларни аниқлашга доир таклиф ва тавсиялар ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишига хизмат қилувчи бир қатор теле-радио дастурларининг мазмунини сезиларли даражада бойитган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish