Гайбуллоева Вазирабону Шокир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жесси Стюарт ва Шукур Холмирзаев ҳикояларида миллий-маданий лексика тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2025.3.PhD/Fil6545.
Илмий раҳбар: Ганиева Орзигул Хайридиновна, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Осиё халқаро университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Жумаев Турсунали, филология фанлари доктори, профессор; Низомова Моҳинур Баратбоевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
 II. Тадқиқотнинг мақсади Жесси Стюарт ва Шукур Холмирзаев ҳикояларида қўлланган миллий-маданий лексик бирликларни қиёсий-чоғиштирма ҳамда лингвокултурологик жиҳатдан таҳлил қилиш, Америка Аппалачи ва ўзбек лингвомаданиятларига хос миллий-маданий хусусиятларнинг лисоний воситалар орқали ифодаланиш механизмларини аниқлаш ҳамда мазкур бирликларнинг семантик, функсионал ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жесси Стюарт ва Шукур Холмирзаев ҳикояларидаги миллий-маданий лексика қиёсий-чоғиштирма лингвокултурологик аспектда тизимли тадқиқ этилиб, унинг миллий маданият, урф-одат, анъана, қадрият, турмуш тарзи, тарихий тажриба ва менталитетни ифодаловчи лингвистик восита сифатидаги семантик ва лингвомаданий хусусиятлари далилланган;
Жесси Стюарт ва Шукур Холмирзаев ҳикояларидаги миллий-маданий лексик бирликлар реалия, лингвокултурема, этнографик бирликлар, миллий-маиший лексика, топонимик ва антропонимик бирликлар, фразеологик ҳамда халқона лексик бирликлар асосида таснифланиб, уларнинг миллий-маданий семалари, коннотатив-баҳоловчи компонентлари ва бадиий матнда миллий колоритни шакллантиришдаги функсионал хусусиятлари асосланган;
инглиз ва ўзбек лингвомаданиятига хос миллий-маданий лексик бирликларнинг умумий ва миллий-спетсифик белгилари қиёсий-чоғиштирма таҳлил асосида аниқланиб, Жесси Стюарт ҳикояларида Аппалачи ҳудудининг географик муҳити, маҳаллий турмуш тарзи, хўжалик фаолияти, диний-ахлоқий қарашлари ва халқона нутқини ифодаловчи бирликлар ҳамда Шукур Холмирзаев ҳикояларида ўзбек халқининг урф-одатлари, маросимлари, қариндошлик муносабатлари, маҳалла муҳити, миллий-маиший ҳаёти ва ҳудудий-маданий хусусиятларини акс эттирувчи бирликларнинг лингвомаданий тафовутлари далилланган;
миллий-маданий лексиканинг лингвомаданий кодларини вербализация қилиш механизмлари аниқланиб, унинг бадиий матнда миллий ўзлик, миллий характер, менталитет ва қадриятларни ифодалаш, персонажларнинг ижтимоий-маданий мансублигини кўрсатиш ҳамда миллий дунёқарашни акс эттиришдаги функсиялари асосланган ва инглиз ҳамда ўзбек лингвомаданиятлари кесимида миллий-маданий лексиканинг қиёсий модели ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жесси Стюарт ва Шукур Холмирзаев ҳикояларидаги миллий-маданий лексика тадқиқи жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
Жесси Стюарт ва Шукур Холмирзаев ҳикояларидаги миллий-маданий лексика қиёсий-чоғиштирма лингвокултурологик аспектда тизимли тадқиқ этилиб, унинг миллий маданият, урф-одат, анъана, қадрият, турмуш тарзи, тарихий тажриба ва менталитетни ифодаловчи лингвистик восита сифатидаги семантик ва лингвомаданий хусусиятлари аниқланганига ҳамда Жесси Стюарт ва Шукур Холмирзаев ҳикояларидаги диний лексемаларнинг семантик ва номинатив хусусиятларини чоғиштириш асосида миллий-маданий лексиканинг лингвомаданий кодларни вербаллаштириш механизмлари, бадиий матнда миллий ўзлик, миллий характер, менталитет ва қадриятларни ифодалаш, персонажларнинг ижтимоий-маданий мансублигини кўрсатиш ҳамда миллий дунёқарашни акс эттиришдаги функсиялари аниқланганига, шунингдек, инглиз ва ўзбек лингвомаданиятлари кесимида миллий-маданий лексиканинг қиёсий модели ишлаб чиқилганига оид илмий натижалардан 2023–2025-йилларда амалга оширилган АЛМ-202304076-05-сонли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 28-сентабрдаги 09/6545-сон маълумотномаси). Натижада миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасининг лингвистик асосларини такомиллаштириш, диагностик топшириқлар мазмунини илмий жиҳатдан асослаш ҳамда турли типдаги матнларни танлаш ва уларнинг тил хусусиятларини баҳолаш мезонларини аниқлаштириш имконияти яратилган;
Жесси Стюарт ва Шукур Холмирзаев ҳикояларидаги миллий-маданий лексик бирликларнинг реалиялар, лингвокултуремалар, этнографик бирликлар, миллий-маиший лексика, топонимик ва антропонимик бирликлар, фразеологик ҳамда халқона лексик бирликлар асосида таснифланганига, уларнинг миллий-маданий семалари, коннотатив-баҳоловчи компонентлари ва бадиий матнда миллий колоритни шакллантиришдаги функсионал хусусиятлари асосланганига оид илмий натижалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогика миллий институти Қорақалпоғистон филиалида 2023–2025-йилларда амалга оширилган АИ-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогика миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2026-йил 30-сентабрдаги 09/632-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида миллий-маданий лексик бирликларнинг қадриятларни ифодаловчи семантик ва коннотатив-баҳоловчи хусусиятлари ҳамда бадиий матнда миллий колоритни шакллантиришдаги вазифаларига оид илмий асослардан фойдаланилган;
Америка ҳикоячилигида миллий-маданий тасвир регионал муҳит, маҳаллий турмуш тарзи, халқона нутқ, диний-ахлоқий қарашлар, оилавий муносабатлар ва этномаданий қадриятларга асосланиши; ўзбек ҳикоячилигида миллий-маданий мазмуннинг халқона тафаккур, урф-одатлар, маросимлар, оилавий муносабатлар, миллий характер, маҳалла муҳити, табиат тасвири ва нутқ маданияти орқали ифодаланиши билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро телерадиоканали давлат муассасасининг “Ассалом Бухоро”, “Махсус репортаж”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро телерадиоканали ДМнинг 2025-йил 23-декабрдаги 01-09-281-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмийлик даражасини ва томошабинлар учун қизиқарлилигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish