Абдимўминов Тоғойназар Абдинахат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг маъданли ер ости сувларидан рекреация мақсадида фойдаланишнинг тиббий географик жиҳатлари (Сурхондарё вилояти мисолида)», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Gr444.
Илмий раҳбар: Комилова Нилуфар Каршибоевна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Лутфулло Зиёдуллаевич, география фанлари доктори, профессор; Низамов Асрор, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилоятидаги маъданли ер ости сувларини тиббий-туристик нуқтайи назардан таҳлил қилиш асосида аҳоли саломатлигини яхшилаш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод, Олтинсой туманлари тарихий ва этномаданий обектлар негизида жойлашган маъданли сувларга (Омонхона, Хўжамайхона, Гўримбулоқ, Хўжаипок) дам олувчилар ташрифининг мавсумий жиҳатлари аниқланган;
Ўзбекистон тиббий географик атласи (4-қисм) ҳамда “Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари тоғ ва тоғолди туманлари рекреация дестинациялари каталоги” таркибида Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари, хусусан Сурхондарё вилоятида мавжуд маъданли ер ости сувларнинг ҳудудий жойлашуви, касалликларни даволашга кўра ихтисослашуви билан боғлиқ 1:580 000 масштабли харитаси яратилган;
Сурхондарё вилоятидаги маъданли ер ости сувларнинг географик ўрни, сув таркиби, улар негизида барпо бўлган санатория ва бошқа соғломлаштириш масканлари билан бойитилган “Сурхондарё вилояти маъданли ер ости сувлари” электрон платформаси ишлаб чиқилган;
ARIMA методини қўллаган ҳолда вилоятда танлаб олинган маъданли ер ости сувлари негизида шаклланган Жайронхона тиббий реабилитация ва физиотерапия маркази фаолиятининг эконометрик модели ва 2030-йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилояти маъданли ер ости сувларидан рекреация мақсадида фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод, Олтинсой туманлари тарихий ва этномаданий обектлар негизида жойлашган айрим маъданли ер ости сувлар (Омонхона, Хўжамайхона, Гўримбулоқ, Хўжаипок ва h.k)нинг географик координаталари, шифобахшлик хусусиятлари, дам олувчилар ташрифининг мавсумий хусусиятлари Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-132-сонли “Сурхон воҳаси тарихий ва этномаданий манбаларига оид “и-турисм” платформасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳага жорий қилинган (Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-132-сонли “Сурхон воҳаси тарихий ва этномаданий манбаларига оид “и-турисм” платформасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг 2026-йил 26-февралдаги 04/11-6599-сонли маълумотномаси). Натижада, Сурхондарё вилоятида мавжуд маъданли ер ости сувларни комплекс баҳолаш имкони яратилган;
Ўзбекистон тиббий географик атласи (4-қисм) ҳамда “Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари тоғ ва тоғолди туманлари рекреация дестинациялари каталоги” таркибида тузилган Сурхондарё вилояти шифобахш булоқларининг 1:580 000 масштабли харитаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 4-мартги 05/08-2137-сонли маълумотномаси). Натижада келтирилган тиббий атлас ва ундаги хариталар ёрдамида Сурхондарё вилоятидаги шифобахш булоқларнинг географик ўрнини аниқлаш ҳамда улардан рекреация мақсадида фойдаланиш имконини берган;
“Сурхондарё вилояти маъданли ер ости сувлари” электрон платформаси маълумотлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган амалий лойиҳада фойдаланилган (А-ОТ-2021-132-сонли “Сурхон воҳаси тарихий ва этномаданий манбаларига оид “и-турисм” платформасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа 2026-йил 26-февралдаги 04/11-6599-сонли маълумотномаси).Натижада, олинган маълумотлар асосида Сурхондарё вилояти тарихий, зиёрат ва тиббий туризм ресурсларини баҳолаш ҳамда соҳага тегишли маълумотлар базасини яратиш имконини берган;
ARIMA методини қўллаган ҳолда вилоятда танлаб олинган маъданли ер ости сув негизида шаклланган Жайронхона тиббий реабилитация ва физиотерапия маркази фаолиятининг эконометрик модели ва 2030-йилгача бўлган прогнозидан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси 2026-йил 2-апрелдаги 02-17/3471-сонли маълумотномаси). Натижада, Сурхондарё вилоятидаги санаториялар фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ва тиббий туризмни ривожлантириш имконини берган.