Адашева Матлуба Фазлиддин қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларда касбий ўзини ўзи ривожлантириш кўникмаларини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped8928.
Илмий раҳбар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Джамилова Наргиза Нуритдиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдусаматова Наргиза Жамолидиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларда касбий ўзини ўзи ривожлантириш кўникмаларин такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларнинг касбий ўзини ўзи ривожлантириш босқичлари ўқув материалларини касбий вазиятлар мазмунига мос визуаллаштириш, ўз фаолиятидаги ютуқ ва қийинчиликларни рефлексив таҳлил қилиш натижаларини индивидуал ривожланиш вазифаларига трансформациялаш ҳамда эгалланган тажрибани янги педагогик вазиятларда мустақил қўллаш изчиллигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларда касбий ўзини ўзи ривожлантириш кўникмаларини такомиллаштиришга йўналтирилган дидактик алгоритмнинг “Билиш”, “Дастлабки (намуна, кўрсатма асосида қўллаш)”, “Мустақил қўллаш”, “Ташкилий-ижодий” ва “Креатив” босқичлари яхлит, табақалаштирилган, индивидуал, инсонпарварлик, таълим-тарбиявий, назария ва амалиёт бирлиги каби тамойиллар билан интеграциялашувини педагогик амалиёт билан уйғунлигини ҳар бир босқичда касбий вазифаларнинг мустақиллик ва ижодкорлик даражасини изчил ошириш ҳамда эришилган натижаларни кейинги ривожланиш босқичига йўналтириш механизми асосида таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларда касбий ўзини ўзи ривожлантириш кўникмаларини такомиллаштириш модели “Тугалланмаган фикрлар”, “Башоратлар чизмаси”, “Practice”, “Grow”, “Practical skills”, Coincidence/Development, “Тўғрисини жойлаштир” каби методлар асосида модификацион тарзда лойиҳалаш ва продуктогенлик даражаси интенсификациясини бойитиш мантиқини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларда касбий ўзини ўзи ривожлантириш кўникмаларини такомиллаштиришнинг дидактик шарт-шароитлари (мотивацион, касбий ўз-ўзини ривожлантириш ва ўз-ўзини тарбиялашни фаоллаштириш, амалий фаолиятлилик) педагогик амалиёт, ўз-ўзини баҳолаш ва таҳлил бўйича когнитив ва эмпирик босқичларининг қайта алоқаси оптималлигини индивидуал касбий эҳтиёжларни аниқлаш, амалий фаолият натижаларини рефлексив баҳолаш ва аниқланган ривожланиш эҳтиёжларига мувофиқ индивидуал korreksion вазифаларни белгилашнинг узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларда касбий ўзини ўзи ривожлантириш кўникмаларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
    педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларнинг касбий ўзини ўзи ривожлантириш босқичлари ўқув материалларини касбий вазиятлар мазмунига мос визуаллаштириш, ўз фаолиятидаги ютуқ ва қийинчиликларни рефлексив таҳлил қилиш натижаларини индивидуал ривожланиш вазифаларига трансформациялаш ҳамда эгалланган тажрибани янги педагогик вазиятларда мустақил қўллаш изчиллигини таъминлаш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Мактабгача таълим менежменти” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил, 27-декабрдаги 485-сон буйруғи). Натижада, мактабгача таълим йўналиши талабаларида педагогик амалиётни самарали ташкил этишга оид билим ва кўникмаларни ривожлантириш самарадорлигига эришилган;
педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларда касбий ўзини ўзи ривожлантириш кўникмаларини такомиллаштиришга йўналтирилган дидактик алгоритмнинг “Билиш”, “Дастлабки (намуна, кўрсатма асосида қўллаш)”, “Мустақил қўллаш”, “Ташкилий-ижодий” ва “Креатив” босқичлари яхлит, табақалаштирилган, индивидуал, инсонпарварлик, таълим-тарбиявий, назария ва амалиёт бирлиги каби тамойиллар билан интеграциялашувини педагогик амалиёт билан уйғунлигини ҳар бир босқичда касбий вазифаларнинг мустақиллик ва ижодкорлик даражасини изчил ошириш ҳамда эришилган натижаларни кейинги ривожланиш босқичига йўналтириш механизми асосида таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” дастурлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” Ижодий бирлашмаси” Давлат муассасасининг 2025-йил, 23-декабрдаги 05-09-2087-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда педагогик амалиётнинг дидактик хусусиятлари орқали касбий ўзини ўзи ривожлантириш жараёни методик жиҳатдан тизимлаштирилган ва ўқув-услубий таъминотни такомиллаштиришга хизмат қилган;
педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларда касбий ўзини ўзи ривожлантириш кўникмаларини такомиллаштириш модели “Тугалланмаган фикрлар”, “Башоратлар чизмаси”, “Practice”, “Grow”, “Practical skills”, Coincidence/Development, “Тўғрисини жойлаштир” каби методлар асосида модификацион тарзда лойиҳалаш ва продуктогенлик даражаси интенсификациясини бойитиш мантиқини белгилаш асосида такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялардан мактабгача таълим ташкилотларида педагогик амалиёт жараёнини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил, 7-ноябрдаги 02-33-3889-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тарбиячиларининг педагогик амалиёт контекстида касбий такомиллашув, ўзини ўзи ривожлантириш каби индивидуал хусусиятлари методик ишланмалар асосида такомиллаштирилган;
педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларда касбий ўзини ўзи ривожлантириш кўникмаларини такомиллаштиришнинг дидактик шарт-шароитлари (мотивацион, касбий ўз-ўзини ривожлантириш ва ўз-ўзини тарбиялашни фаоллаштириш, амалий фаолиятлилик) педагогик амалиёт, ўз-ўзини баҳолаш ва таҳлил бўйича когнитив ва эмпирик босқичларининг қайта алоқаси оптималлигини индивидуал касбий эҳтиёжларни аниқлаш, амалий фаолият натижаларини рефлексив баҳолаш ва аниқланган ривожланиш эҳтиёжларига мувофиқ индивидуал korreksion вазифаларни белгилашнинг узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид илмий хулоса ва тавсияларидан мактабгача таълим ташкилотларида пэдагогик амалиёт жараёнини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил, 7-ноябрдаги 02-33-3889-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларда касбий ўзини ўзи ривожлантириш кўникмаларини педагогик амалиёт жараёнида такомиллаштириш технологияларини қўллаш бўйича методик кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish