Мейлиев Фаррух Икром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дивергент технологиялар асосида минтақа корхоналар иқтисодий самарадорлигини оширишни такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt6860
Илмий раҳбар: Халимов Жавлонбек Шахриёров иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), дотсент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Очилов Акрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессори
Ачилова Феруза Қурбоновна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, дотсент (PhD)
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Дивергент технологиялар асосида минтақа корхоналар иқтисодий самарадорлигини ошириш ва уни қўллаш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: минтақа корхоналар иқтисодий самарадорлигини оширишда дивергент технологиялар инновация, рақамлаштириш, диверсификация, барқарорлик, инсон капитали ва ресурслардан комплекс фойдаланиш омилларининг уйғунлашган таъсирига асосланган кўп қиррали механизм сифатида назарий-услубий жиҳатдан такомиллаштирилган;
Қашқадарё вилояти корхоналарида дивергент технологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорликка таъсирини баҳолаш учун “DTR-ESM” модели такомиллаштирилган бўлиб, кўп омилли баҳолаш натижасида рақамли трансформация даражасининг 1 фоизга ошиши корхоналар иқтисодий самарадорлигини ўртача 0,32 фоизга ошириш имконини бериши илмий асосланган;
минтақа корхоналар иқтисодий самарадорлигини дивергент технологиялар асосида комплекс баҳолаш учун “DTI” - дивергент технологиялар индекси модели таклиф этилган бўлиб, у асосида ишлаб чиқариш самарадорлиги, молиявий самарадорлик, инновацион фаоллик, рақамли трансформация ва ресурс самарадорлиги кўрсаткичлари ягона интеграл баҳолаш тизимига бирлаштирилган ҳамда ушбу модел орқали корхоналар самарадорлигини даражалар бўйича баҳолаш имконияти асосланган;
Қашқадарё вилояти корхоналарида дивергент технологиялар асосида иқтисодий самарадорликни оширишнинг 2030-йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган бўлиб, унда иқтисодий самарадорлик индекси базавий ссенарийда 0,58 дан 0,74 гача, оптимистик ссенарийда 0,62 дан 0,81 гача, пессимистик ссенарийда эса 0,54 дан 0,66 гача ошиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дивергент технологиялар асосида минтақа корхоналар иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар асосида:
минтақа корхоналар иқтисодий самарадорлигини оширишда дивергент технологиялар инновация, рақамлаштириш, диверсификация, барқарорлик, инсон капитали ва ресурслардан комплекс фойдаланиш омилларининг уйғунлашган таъсирига асосланган кўп қиррали механизм сифатида назарий-услубий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклиф Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва 2025-йил 15-апрелдаги 181-4-0-Q/25 сонли қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-июндаги 04-04/7334-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналар фаолиятида ишлаб чиқариш, инновация, инвестиция, кадрлар салоҳияти ва рақамли трансформация элементларини биргаликда бошқариш имконини беради ҳамда ташқи иқтисодий ўзгаришларга мослашувчанликни кучайтиради.
Қашқадарё вилояти корхоналарида дивергент технологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорликка таъсирини баҳолаш учун “DTR-ESM” модели такомиллаштирилган бўлиб, кўп омилли баҳолаш натижасида рақамли трансформация даражасининг 1 фоизга ошиши корхоналар иқтисодий самарадорлигини ўртача 0,32 фоизга ошириш бўйича таклиф Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва 2025-йил 15-апрелдаги 181-4-0-Q/25 сонли қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-июндаги 04-04/7334-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхона бошқарувида рақамли бошқарув, стратегик режалаштириш ва ички аудит элементларини ягона тизимда баҳолаш имконини берган.
минтақа корхоналар иқтисодий самарадорлигини дивергент технологиялар асосида комплекс баҳолаш учун “DTI” - дивергент технологиялар индекси модели таклиф этилган бўлиб, у асосида ишлаб чиқариш самарадорлиги, молиявий самарадорлик, инновацион фаоллик, рақамли трансформация ва ресурс самарадорлиги кўрсаткичлари ягона интеграл баҳолаш тизимига бирлаштирилган ҳамда ушбу модел орқали корхоналар самарадорлигини даражалар бўйича баҳолаш имконияти бўйича таклиф Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва 2025-йил 15-апрелдаги 181-4-0-Q/25 сонли қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-июндаги 04-04/7334-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналар иқтисодий самарадорлигига таъсир этувчи омиллар бўйича амалий устуворликлар аниқланган бўлиб, таҳлил натижаларига кўра технологик омиллар самарадорликка 38%, инсон ресурслари 27%, молиявий омиллар 22%, рақамли трансформация эса 13% таъсир кўрсатиши белгиланган.
Қашқадарё вилояти корхоналарида дивергент технологиялар асосида иқтисодий самарадорликни оширишнинг 2030-йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган бўлиб, унда иқтисодий самарадорлик индекси базавий ссенарийда 0,58 дан 0,74 гача, оптимистик ссенарийда 0,62 дан 0,81 гача, пессимистик ссенарийда эса 0,54 дан 0,66 гача ошиши бўйича таклиф Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва 2025-йил 15-апрелдаги 181-4-0-Q/25 сонли қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-июндаги 04-04/7334-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудий корхоналарни рақобатбардош, инновацион ва барқарор ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда мақбул қарорларни қабул қилишда асос бўлиб хизмат қилади.