Ҳамидов Азим Панжи ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий хомашёлар асосида бентонит таркибли суперфосфат ўғити олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2026.2.PhD/T6668.
Илмий раҳбар: Эшқурбонов Фурқат Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.T.04.08.
Расмий оппонентлар: Алланиязов Давран Оразимбетович, техника фанлари доктори; Жуманова Миясар Ортиқовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий Гулиоб фосфорит хомашёларини сулфат кислота иштирокида парчалаш ҳамда бентонит қўшимчасини киритиш асосида агрокимёвий хусусиятлари яхшиланган, узоқ муддат таъсир этувчи фосфорли – “Агробентофос” инновацион ўғитини олишнинг самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Маҳаллий фосфорит хомашёларини сулфат кислота иштирокида парчалаш жараёнида бентонит қўшимчаси киритилиши натижасида ҳосил бўлган кислота бўтқасининг реологик хоссалари ва парчаланиш самарадорлигига таъсири ҳамда оптимал технологик шароитлар аниқланган;
Фосфорит–сулфат кислота–бентонит тизимида кечадиган асосий кимёвий ва физик-кимёвий жараёнларнинг ўзаро таъсир қонуниятлари аниқланган;
Донадорланган ўғитнинг мустаҳкамлиги ва сақланиш барқарорлигини оширувчи омиллар илмий асослаб берилган;
Ховдак бентонитнинг сорбсия ва ион-алмашиниш хусусиятлари асосида фосфорнинг сувда эрувчан ва секин таъсир этувчи шаклларининг нисбати бошқарилиши аниқланиб, “Агробентофос” таркибида узоқ муддатли таъсирга эга бўлган барқарор фосфор шакллари шакллантирилган;
“Агробентофос” инновацион ўғитининг гранулометрия таркиби, механик мустаҳкамлиги, кимёвий таркиби ва агрокимёвий самарадорлиги чуқур таҳлил қилиниб, тупроқдаги намликни ушлаб туриш ва озиқа элементларини ювилиб кетишини камайтиришдаги роли исботланди ҳамда ресурстежамкор ва экологик хавфсиз технология ишлаб чиқилиб, ўғит ишлаб чиқаришнинг илмий асослари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга тадбиқи. Маҳаллий фосфорит хомашёларини сулфат кислота иштирокида парчалаш ҳамда бентонит қўшимчасини киритиш асосида агрокимёвий хусусиятлари яхшиланган, донадорлиги мустаҳкамланган, узоқ муддат таъсир этувчи фосфорли – “Агробентофос” инновацион ўғитини олишнинг самарадор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий фосфорит хомашёларини сулфат кислота иштирокида парчалаш ҳамда бентонит қўшимчасини киритиш асосида олинган, агрокимёвий хусусиятлари яхшиланган ва донадорлиги мустаҳкамланган “Агробентофос” инновацион ўғитини олиш технологияси бўйича олинган илмий натижалар “Электрокимёзавод” ҚҚ-АЖнинг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚҚ-АЖнинг 2026 йил 24-апрелдаги 26-сон маълумотномаси). Натижада, узоқ муддат таъсир этувчи, донадорлиги юқори ва самарадорлиги орттирилган фосфорли - “Агробентофос” инновацион ўғитларини ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
Гулиоб фосфоритларни сулфат кислота иштирокида қайта ишлаш жараёнида бентонит қўшимчаси киритилиши орқали фосфорнинг секин ва барқарор таъсир этувчи шакллари билан бирга сувда эрувчан шаклларини ўз ичига олган, агроиқтисодий жиҳатдан самарали донадор “Агробентофос” ўғитини олиш технологияси ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этишга тавсия қилинди (“Электрокимёзавод” ҚҚ-АЖнинг 2026 йил 24-апрелдаги 26-сон маълумотномаси). Натижада, турли тупроқларда ва ўсимликларнинг вегетация даврида қўллашга мос келадиган, узоқ муддатли таъсирга эга инновацион фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш имконияти яратилган.