Тожимаматова Муқаддам Ёрмахамматовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўрсув доломити ва турли фаоллаштирувчи қўшимчалардан фойдаланиб магнезиал боғловчилар олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/T6356.
Илмий раҳбарлар: Хамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори, профессор; Қодирова Зулайҳо Раимовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.T.19.06.
Расмий оппонентлар: Алимов Умарбек Кадирбергенович, техника фанлари доктори, профессор; Адинаев Хидир Абдуллаевич, кимё фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Шўрсув” кони доломитига турли фаоллаштирувчи қўшимчалар қўшиб, куйдириш жараёнлари орқали магнезиал боғловчи моддалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
“Шўрсув” доломити асосида паст ҳароратли (700°C) термик ишлов бериш йўли билан магнезиал боғловчилар олиш илмий жиҳатдан асосланган;
магнезиал боғловчи бирикмалар биринчи марта “Шўрсув” кони доломитига фаоллаштирувчи қўшимчаларни (NaCl, NaHCO₃, MgCl₂·6H₂O) оз миқдорда (2-3 оғир.%) киритиш орқали таркиблар ишлаб чиқилган;
фаоллаштирувчи қўшимчани (MgCl₂·6H₂O) 3 оғир.% миқдорида киритиш орқали олинган магнезиал боғловчиларнинг мустаҳкамлиги яхшиланганлиги (≥5,8 МПа) аниқланган;
олинган магнезиал боғловчи композицияларда фаоллаштирувчи қўшимчалар сонига “таркиб-хосса” нинг функсионал боғлиқлиги аниқланган;
фаоллаштирувчи қўшимчаларнинг термик ишлов беришда магний ва калсий карбонатларининг декарбонизация жараёнига ва магнезиал боғловчиларнинг мустаҳкамлик хусусиятларига таъсир қилиш механизми очиб берилган;
фаоллаштирувчи қўшимчалар қўшилган “Шўрсув” доломитининг декарбонизация жараёнига ҳароратнинг таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш. “Шўрсув” доломити ва турли фаоллаштирувчи қўшимчалар ёрдамида магнезиал боғловчилар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган таркиб “Moderna Ceramic Industries Ferghana” МЧЖ ҚКнинг “2026-2028 йилларда амалиётга татбиқ этиш учун истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Moderna Ceramic Industries Ferghana” МЧЖ ҚКнинг 2025-йил 6-сентабрдаги 260-сонли маълумотномаси). Натижада “доломит - қўшимча” композицияси асосида магнезиал боғловчи материаллар учун мақбул таркибларни ишлаб чиқиш бўйича маълумотлар олинган;
“Шўрсув” доломитларидан магнезит боғловчи моддалар ва материаллар олиш технологияси “Moderna Ceramic Industries Ferghana” МЧЖ ҚКнинг “2026–2028 йилларда амалиётга жорий этиш учун истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Moderna Ceramic Industries Ferghana” МЧЖ ҚКнинг 2025-йил 6-сентабрдаги 260-сонли маълумотномаси). Натижада қурилиш ва силикат материаллари ишлаб чиқаришда улардан фойдаланиш имкониятлари кўрсатиб берилган, бу эса маҳсулот сифатини ошириш ва қўшимчалар импортини қисқартириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish