Раҳимқулов Шокир Ризоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий хомашё манбалари асосида рух оксиди олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/T5236.
Илмий раҳбар: Самадий Муроджон Абдусалимзода, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.T.04.08.
Расмий оппонентлар: Сеитназаров Атаназар Реипназарович, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хондиза кони рух сақловчи хомашёларидан нанозаррачали рух оксиди олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хондиза кони полиметал рудасини тўғридан-тўғри флотация усули билан бойитишнинг оптимал технологик параметрлари аниқланган;
таркибида рух бўлган консентратни олдиндан куйдириш ва автоклавда рух хлорид кислотаси билан парчалашда рухни эритмага ўтиш даражасини ошириш мумкинлиги аниқланган;
рух хлорид эритмасини аралашмалардан тозалаш жараёнининг оптимал технологик параметрлари аниқланган;
биринчи марта ўта юқори частотали нурланиш ёрдамида рух хлорид ва карбамид аралашмаларидан нанозаррачали рух оксиди олиш имконияти аниқланган;
рух хлориднинг тозаланган эритмаларидан рух оксиди нанозаррачаларини олишнинг оптимал технологик параметрлари аниқланган;
рух консентратини нанозаррачали рух оксиди кукунига қайта ишлаш учун технологик схема ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга тадбиқи. Рух контсентратини нанозаррачали рух оксидига қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш оид олинган илмий натижалар асосида:
полиметалл рудасини тўғридан-тўғри флотацион бойитиш технологияси, контсентратни дастлабки куйдириш ва рух хлориди эритмасини қўшимча аралашмалардан тозалаш орқали рухни ажратиб олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг тажриба-саноат шароитида синовдан ўтказилган ва “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг истиқболли, жорий этиладиган ишланмалари рўйхатига киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2026-йил 26 февралдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада, флотация билан бойитилган рух консентратини кейинчалик қайта ишлаш учун рух хлоридининг тозаланган эритмасига қайта ишлаш имконияти яратилган;
тозаланган рух хлорид эритмасини ўта юқори частотали нурланиш ёрдамида карбамид билан конверсия қилиш ва ўта юқори частотали нурланишдан фойдаланиб нанозаррачали рух оксидига айлантириш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг тажриба-саноат шароитида синовдан ўтказилган ва “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг истиқболли, жорий этиладиган ишланмалари рўйхатига киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2026-йил 26 февралдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада, нанозаррачали рух оксидини ишлаб чиқариш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish