Нуриддинова Зиёда Амриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Азнек кони фосфоритларини қайта ишлаб ekstraksion фосфор кислотаси олиш технологияси ва техноген чиқиндиларни қайта ишлаш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси; 11.00.05 – Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.4.PhD/T6351.
Илмий раҳбарлар: Хуррамов Наврузбек Ибраимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент; Қаршиев Бекзод Носирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.T.01.01.
Расмий оппонентлар: Умиров Фарҳод Эргашович, техника фанлари доктори, профессор; Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Азнек кони фосфоритларини қайта ишлаб ekstraksion фосфор кислотаси олиш технологиясини тадбиқ қилиш ва ҳосил бўладиган техноген чиқинди фосфогипсни қўшимчалардан тозалаш ҳамда унинг асосида боғловчи материаллар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Қизилқумда жойлашган Азнек кони фосфорит рудаларини тўғридан-тўғри сулфат кислотали қайта ишлаб ekstraksion фосфор кислотаси олиш мумкинлиги, шунингдек, экстракция жараёнининг технологик параметрлари техно-аналитик кўрсаткичларга таъсири ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
илк бойитилмаган бойитилмаган Азнек кони фосфоритларини қайта ишлашда С:Қ нисбат 1:3 бўлганда сулфат кислотани 56% ли эритмаси билан 80% унумда ekstraksion фосфор кислотаси олинган;
фосфорит хомашёсини кислотали парчалашда ҳарорат (70-80℃), вақт доимийлиги (60-240 дақиқа) ва кислота нормалари 100-120 таъсирида маҳсулот олишнинг оптимал параметрлари аниқланган;
фосфорит рудаларидан ekstraksion фосфор кислотаси олиш жараёнида чиқинди фосфогипсни қўшимчалардан тозалаш учун карусселли ваккум-филтрнинг ўзида 1,5% ли сулфат кислотаси билан босқичма-босқич ювиш жараёни ишлаб чиқилган;
бойитилмаган Азнек кони фосфоритларини кислотали қайта ишлаш асосида 16% П2О5 таркибли ekstraksion фосфор кислотаси ҳамда 0,56% ли П2О5 тутган фосфогипс олинган;
Марказий Қизилқум Азнек конининг бойитилмаган фосфоритларини комплекс қайта ишлаш асосида чиқиндисиз технология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Азнек кони фосфоритларини қайта ишлаб ekstraksion фосфор кислотасини олишнинг интенсив технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Азнек кони фосфоритларини қайта ишлаб ekstraksion фосфор кислотаси олиш усули “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2026-йил 10-июндаги №02-15-02/5613-сонли маълумотномаси). Натижада, Азнек фосфорит хомашёсини қайта ишлаб, ekstraksion фосфор кислотаси олиш имконини берган;
техноген чиқинди фосфогипсни кучсиз кислотали ювиш билан қўшимчалардан тозалашнинг икки босқичли ювиш технологияси “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2026-йил 10-июндаги №02-15-02/5613-сонли маълумотномаси). Натижада, қўшимчалардан тозаланган техноген чиқинди фосфогипсни семент ишлаб чиқариш саноатида клинкерга қўшиладиган қўшимча сифатида киритиш таклиф қилинган.