Sayt test rejimida ishlamoqda

Садуллаев Баходир Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўйинлар воситасида ўқувчиларда дўстона муносабатларга асосланган ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантириш тизими”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped142.
Илмий раҳбар: Маъмуров Баходир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий- тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Чориев Абдушукур Чориевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедов Фурқат Қўлдошевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўйинлар воситасида ўқувчиларда дўстона муносабатларга асосланган ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаш ҳамда мазкур жараённи такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
андрагогик таълимнинг таянч тушунчаси сифатида малака ошириш ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган  ўйинларнинг педагогик хусусиятлари (ўргатиш, муносабатга киритиш, шакллантириш, баҳолаш, ишонтириш каби) дидактик таснифий тузилмани (шаклий, таркибий, имкониятли) киритиш асосида  аниқлаштирилган;
ижтимоий ўйинларнинг таркибий ташкил этувчи (турлар, кўрсаткичлар, алгоритмик босқичлар, ўқув синфлари) элементлари мазмуни ўйин гуруҳлари (касбий, ролли, вазиятли, имитацион) моҳиятини очиб бериш асосида  такомиллаштирилган;
ўйинлар воситасида ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув жараёнлари ўқитувчининг фаолият функцияларини (инструкторлик, кузатувчилик, қўллаб-қувватловчилик, бошқарувчилик) белгилаш асосида такомиллаштирилган;
ўзини ўзи ривожлантириш, миллий ва умуммаданий таянч компетенцияларга ишчан ўйинларнинг дидактик таъсирини баҳолаш мезони блиц-интервью, мунозара, муаммоли таҳлил натижаларига кўра индикаторларни ажратиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўйинлар воситасида ўқувчиларда дўстона муносабатларга асосланган ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўзини ўзи ривожлантириш, миллий ва умуммаданий таянч компетенциялар, ишчан ўйинларнинг дидактик таъсирини баҳолаш мезони, блиц-интервью, мунозара, муаммоли таҳлил натижаларига кўра индикаторларни ажратишга оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари”да белгиланган фаол фуқаролик таянч компетенцияларни шакллантиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 01-02/2-2-78-сон маълумотномаси). Натижада ўйинлар воситасида ўқувчиларда дўстона муносабатларга асосланган ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён такомиллаштирилган;
ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган  ўйинларнинг педагогик хусусиятлари, дидактик таснифий тузилма,  ижтимоий ўйинларнинг таркибий ташкил этувчи элементлари мазмуни, ўйин гуруҳлари моҳиятига оид таклифларидан Ф1-ХТ-1-55237 рақамли  “Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари” мавзусидаги (2012-2016 йиллар) ҳамда Ф1-ХТ-1-31247 рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги (2012–2016 йиллар) фундаментал лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 01-02/2-2-78-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳалар доирасида ишлаб чиқилган илмий ишланмалар “Педагогика” энциклопедиясини тайёрлаш, ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантиришнинг илмий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўйинлар воситасида ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув жараёнлари, ўқитувчининг фаолият функцияларига  доир таклифлари 2017 йил 18 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3138-сонли “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбир тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари, мактаб психологи, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ёшлар етакчиси фаолиятини ташкил этишга муайян даражада хизмат қилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 01-02/2-2-78-сон маълумотномаси). Натижада, ўйинлар воситасида ўқувчиларда дўстона муносабатларга асосланган ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини ривожланганлигини белгиловчи индикаторлар таркиби давлат ижтимоий буюртмасига мувофиқ фаол фуқаролик, ўзини ўзи ривожлантириш, миллий ва умуммаданий таянч компетенциялар асосида аниқлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish