Алаходжаев Ахмад Мусахановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта тозалаш қурилмаси қозиқли барабанини такомиллаштириш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: PhD.05.TF/2025.1/111541
Илмий раҳбар: Султанов Мирзаолим Мирзарахматович, техника фанлари фалсафа доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.T.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каюмов Абдумалик Хамидович, техника фанлари доктори, профессор, Нарматов Элмурод Авазович, техника фанлари фалсафа доктори, дотсент,
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хом ашёсини майда ифлосликлардан тозалаш машинаси қозиқли барабани қозиқлари қиялик бурчагини рационал қийматга ўзгартириш орқали титиш интенсивлигини ва тозалаш самарасини оширувчи тозалаш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш самарасини ошириш мақсадида қия ўрнатилган қозиқлардан иборат қозиқли барабанли конструкция ишлаб чиқилган;
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинаси тозалаш самарадорлигини оширишга таъсир қилувчи, қозиқли барабанларда хом ашёни титилиш интенсивлигини аниқловчи усул ишлаб чиқилган;
назарий тадқиқотлар асосида тозалаш қурилмаси қозиқли барабанларида пахта ҳаракати ҳамда ифлосликлардан тозалаш тозалаш жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
оптималлаштириш усули ёрдамида пахтани ифлосликлардан тозалаш жараёни самарадорлигига таъсир этувчи омиллар: қозиқли барабан айланиш тезлиги, қозиқлар диаметри ҳамда тўрли юза ва барабан орасидаги масофанинг мақбул қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машиналари конструкциясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
такомиллаштирилган пахтани тозалаш ускунаси «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси корхоналарида, жумладан Косонсой пахта тозалаш корхонасида жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2026 йил 4 июлдаги 01/06-987 сон маълумотномаси). Натижада Бухоро-102 навида тозалаш самарадорлиги 90 %, Андижон-35 навида 91 % га ошган, чигит шикастланиши 3,6–4,0% даражасида сақланиб, базавий қурилмага нисбатан 0,3–0,7 фоизга паст бўлган, қурилманинг ишлаш барқарорлиги 95–98%, технологик йўқотишлар эса 1,5–2,3% даражасида бўлиб, қурилмани кенг жорий этилиш учун мақбул имконияти яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish