Ўринов Элдор Эркин ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вирус генотипига боғлиқ ҳолда HDV инфекциясининг клиник- лаборатор хусусиятлари ва давонинг самарадорлиги» 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3344.
Илмий раҳбар: Долимов Тохирбек Кенжабекович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12 Tib.01.01.
Расмий оппонентлар: Камилов Фарход Хайдарович тиббиёт фанлари доктори, доцент; Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вирус генотипи ва субкластерларига боғлиқ ҳолда HDV инфекциясининг клиник-лаборатор хусусиятлари ва давонинг самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда сурункали гепатит D вируси билан касалланган беморларда HDV-1 генотипининг устуворлиги ҳамда унинг жигар циррози каби оғир клиник кечиш шакллари билан боғлиқлиги исботланган;
сурункали HDV билан касалланган беморларни даволашда HBsAg сероконверсиясига эришишнинг мураккаблиги асосланган;
илк бор сурункали гепатит D (HDV) инфекциясида HBsAg миқдорий даражаси ва HDV РНК ўртасида мусбат корреляция мавжудлиги аниқланган;
илк бор HDV инфекцияси билан касалланган беморларнинг фарзандларида anti-HBs титрлари даражаси уларнинг сезиларли қисмида ҳимоявий иммунитет учун етарли эмаслиги аниқланиб, уларда ревакцинация ва иммунологик мониторинг зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 3-сонли йиғилиш баённомаси асосида берилган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича 03/51-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистонда сурункали гепатит D вируси (HDV) билан касалланган, генотиплаш учун текширилган беморларда HDV-1 генотипининг устуворлиги аниқланган ҳамда ўрганилган вирус изолятларининг филогенетик хусусиятлари тавсифланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 13 июндаги 4-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Сурункали дельта гепатитда HBsAg миқдорий даражасининг аҳамияти» номли услубий тавсияномада акс эттирилган. Мазкур таклифлар Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2025 йил 17 июлдаги 81-сонли ҳамда Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2025 йил 16 июлдаги 68-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 03/51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали HDV инфекция билан касалланган беморларда HDV-1 генотип учрашининг устуворлиги, жигар циррозини прогнозлаш, жигар циррози ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни мақсадли динамик кузатиш ва оғир асоратларни эрта аниқлаш имконини беради.
Иқтисодий самарадорлиги: сурункали HDV нинг оғир кечиш хавфи юқори бўлган беморларда лаборатор ва инструментал текширувларни клиник кўрсатмаларга мувофиқ мақсадли равишда ўтказиш, ортиқча диагностик текширувларни камайтириш ҳамда тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини яратади. Бу ёндашув жигар циррози ва ГЦК каби оғир асоратлар ривожланиши билан боғлиқ қўшимча даволаш харажатларини камайтиришга ҳам ёрдам бериши мумкин.
иккинчи илмий янгилик: сурункали HDV билан касалланган беморларни даволашда HBsAg сероконверсиясига эришиш мураккаблиги асосланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 13 июндаги 4-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Сурункали дельта гепатитда HBsAg миқдорий даражасининг аҳамияти» номли услубий тавсияномада акс эттирилган. Мазкур таклифлар Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2025 йил 17 июлдаги 81-сонли ҳамда Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2025 йил 16 июлдаги 68-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 03/51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: HBsAg сероконверсиясига эришиш мураккаблигини инобатга олган ҳолда даволаш самарадорлигини вирусологик, серологик ва биокимёвий кўрсаткичлар динамикаси асосида комплекс баҳолаш беморларни узоқ муддатли динамик кузатиш ва даволаш тактикасини мақбул белгилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: HDV инфекциясида вирусга қарши даволаш самарасини комплекс баҳолаш даволаш схемасини асоссиз ўзгартириш ёки эрта тўхтатиш эҳтимолини камайтиришга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: илк бор сурункали гепатит D (HDV) инфекциясида HBsAg миқдорий даражаси ва HDV РНК ўртасида мусбат корреляция мавжудлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 13 июндаги 4-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Сурункали дельта гепатитда HBsAg миқдорий даражасининг аҳамияти» номли услубий тавсияномада акс эттирилган. Мазкур таклифлар Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2025 йил 17 июлдаги 81-сонли ҳамда Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2025 йил 16 июлдаги 68-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 03/51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: HBsAg миқдорий даражасини баҳолаш сурункали HDV инфекциясида вирус репликацияси фаоллигини аниқлаш, даволаш самарадорлигини баҳолаш ва беморларни динамик кузатиш имконини беради. Натижада касаллик кечишини назорат қилиш яхшиланади, жигар циррози ва ГЦК каби асоратларни эрта аниқлаш ва улар билан боғлиқ хавфларни камайтириш имкони ошади. Иқтисодий самарадорлиги: HDV РНКни ПЗР усулида аниқлаш юқори қийматли таҳлил бўлганлиги сабабли HBsAg миқдорий таҳлилидан вирус фаоллигини баҳолашда қўшимча лаборатор мезон сифатида фойдаланиш ПЗР текширувларини мақсадли режалаштириш имконини беради. Мазкур ёндашувни қўллаш орқали ҳар бир бемор учун ўртача 280 000 сўм маблағ тежалишига эришилади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор HDV инфекцияси билан касалланган беморларнинг фарзандларида anti-HBs титрлари даражаси уларнинг сезиларли қисмида ҳимоявий иммунитет учун етарли эмаслиги сабабли уларга ревакцинация ва иммунологик мониторинг зарурати асосланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 13 июндаги 4-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Сурункали дельта гепатитда HBsAg миқдорий даражасининг аҳамияти» номли услубий тавсияномада акс эттирилган. Мазкур таклифлар Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2025 йил 17 июлдаги 81-сонли ҳамда Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2025 йил 16 июлдаги 68-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 03/51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: HDV инфекцияси билан касалланган беморларнинг фарзандларида anti-HBs титрини аниқлаш ҳимоявий иммунитет етарли бўлмаган (anti-HBs <10 mIU/mL) болаларни ажратиш имконини беради. Бундай болаларда иммунологик назорат ва заруратга кўра ревакцинация ўтказилиши HBV инфекциясининг олдини олишга қаратилган профилактик чораларни мақсадли ташкил этиш имконини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: Anti-HBs титрини баҳолаш орқали ревакцинацияга эҳтиёжи бўлган болаларни аниқлаш вакцина ва лаборатор текширувларни мақсадли қўллаш имконини беради. Бу ёндашув ҳимоявий иммунитети мавжуд болаларда ортиқча қайта эмлаш ҳолатларини камайтириш ва профилактика учун ажратиладиган ресурслардан самарали фойдаланишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish