Мамадалиева Дилдора Муродиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурларида рекомбинант гонадотропинлардан фойдаланишни такомиллаштириш.”, 14.00.01 – Акушерлик-гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2025.2.PhD/Tib5734.
Илмий рахбар: Гафурова Феруза Ахраровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурларида назорат қилинадиган овариал стимуляция вақтида рекомбинант гонадотропинларни қўллаш самарадорлигини баҳолаш ва стимуляция протоколини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурларининг ретроспектив таҳлили асосида аввалги стимуляция циклларида r-FSH монотерапияси ва r-FSH+ЧМГ комбинацияси қўлланилганда репродуктив натижаларнинг паст самарадорлиги ҳамда стимуляция протоколларини оптималлаштириш зарурлиги исботланган;
турли стимуляция протоколларида периферик қон ва фолликуляр суюқликдаги ФСГ, ЛГ ва АМГ концентрациялари ўртасида ишончли мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги, эстрадиол ва прогестерон кўрсаткичлари учун эса бундай боғлиқлик кузатилмаслиги исботланган;
r-FSH+r-LH комбинацияси ҳамда ГнРГ антагонистини қўллаш яхши сифатли эмбрионлар сонини ошириши, шу орқали фолликулогенез ва оогенез жараёнларининг самарадорлигини яхшилаши исботланган;
беморларнинг ёши, бепуштлик давомийлиги, овариал резерв ҳолати, аввалги муваффақиятсиз экстракорпорал уруғлантириш уринишлари ва стимуляция вақтидаги гормонал кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда r-FSH+r-LH комбинациясига асосланган индивидуал стимуляция протоколини танлаш алгоритмини қўллаш ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурларининг репродуктив самарадорлигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурларига мурожаат қилган бепуштлик аёлларни сўровнома, клиник-анамнестик, функционал, гематологик, иммунофермент, цитологик, морфологик ва статистик текширув усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурларининг ретроспектив таҳлили асосида аввалги стимуляция циклларида r-FSH монотерапияси ва r-FSH+ЧМГ комбинацияси қўлланилганда репродуктив натижаларнинг паст самарадорлиги ҳамда стимуляция протоколларини оптималлаштириш зарурлиги исботланганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Илмий кенгаши томонидан 2025-йил 26-июнда №52-сон билан тасдиқланган “Ановулятор бепуштликда овуляция индукцияси тартибларини қиёсий танлаш тамойиллари” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалининг 2025-йил 2-июлдаги 21/2-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 2025-йил 4-июлдаги 100-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 3-февралдаги №02-10-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги стимуляция протоколларини такомиллаштириш ЁРТ дастурларининг самарадорлигини ошириш орқали клиник ҳомиладорлик ва туғруқ частотасини яхшилашга, шунингдек бепушт никоҳларда репродуктив натижаларни яхшилашга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: аввалги муваффақиятсиз ЭКУ уринишлари бўлган беморларнинг бошқаришга индивидуал ёндашув касалхонада қолиш заруратини камайишига олиб келди, бу ҳар бир бемор учун ўртача 3430079 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: беморларнинг бошқаришга индивидуал ёндашув ҳар бир бемор учун ўртача 3430079 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: турли стимуляция протоколларида периферик қон ва фолликуляр суюқликдаги ФСГ, ЛГ ва АМГ концентрациялари ўртасида ишончли мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги, эстрадиол ва прогестерон кўрсаткичлари учун эса бундай боғлиқлик кузатилмаслиги исботланганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Илмий кенгаши томонидан 2025-йил 26-июнда №52-сон билан тасдиқланган “Ановулятор бепуштликда овуляция индукцияси тартибларини қиёсий танлаш тамойиллари” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалининг 2025-йил 2-июлдаги 21/2-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 2025-йил 4-июлдаги 100-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 3-февралдаги №02-10-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ЁРТ дастурларида гормонал мониторинг самарадорлигини ошириш репродуктив натижаларни яхшилашга ва бепушт никоҳларда муваффақиятли ҳомиладорликка эришиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликнинг асоратли кечиши беморларни узоқ муддатли даволаниш ва стационарда қолиш заруратига, шунингдек, қўшимча дори воситалари, реабилитация ва даволаш тадбирларига сарфларнинг ортишига олиб келди, бу эса ҳар бир бемор ҳисобига 2670954 сўм бюджет маблағи иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: дифференциал диагностика тестларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ клиник ва гормонал текширув ҳар бир бемор ҳисобига 2670954 сўм бюджет маблағи иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: r-FSH+r-LH комбинацияси ҳамда ГнРГ антагонистини қўллаш яхши сифатли эмбрионлар сонини ошириши, шу орқали фолликулогенез ва оогенез жараёнларининг самарадорлигини яхшилаши исботланганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Илмий кенгаши томонидан 2025-йил 26-июнда №52-сон билан тасдиқланган “Ановулятор бепуштликда овуляция индукцияси тартибларини қиёсий танлаш тамойиллари” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалининг 2025-йил 2-июлдаги 21/2-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 2025-йил 4-июлдаги 100-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 3-февралдаги №02-10-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: эмбрионлар сифатининг яхшиланиши клиник ҳомиладорликка эришиш имкониятини ошириб, бепуштлик билан боғлиқ тиббий, ижтимоий ва психологик муаммоларни камайтиришга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг стационарда бўлиш муддати қисқарди, қўшимча дори воситалари, реабилитация ва даволаш тадбирларига бўлган харажатлар камайди ҳамда бир нафар бемор ҳисобига 2670954 сўм бюджет маблағи иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: танланган клиник ва патогенетик вариантга қараб овуляцияни стимуляция қилиш циклига тайёргарлик терапияси тамойилларини тадбиқ қилиш бир нафар бемор ҳисобига 2670954 сўм бюджет маблағи иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: беморларнинг ёши, бепуштлик давомийлиги, овариал резерв ҳолати, аввалги муваффақиятсиз экстракорпорал уруғлантириш уринишлари ва стимуляция вақтидаги гормонал кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда r-FSH+r-LH комбинациясига асосланган индивидуал стимуляция протоколини танлаш алгоритмини қўллаш ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурларининг репродуктив самарадорлигини ошириши исботланганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Илмий кенгаши томонидан 2025-йил 26-июнда №52-сон билан тасдиқланган “Ановулятор бепуштликда овуляция индукцияси тартибларини қиёсий танлаш тамойиллари” номли услубий тавсияномада акс эттирилган хамда Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалининг 2025-йил 2-июлдаги 21/2-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 2025-йил 4-июлдаги 100-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 3-февралдаги №02-10-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: алгоритмнинг амалиётга татбиқ этилиши репродуктив ёшдаги аҳолида бепуштликни даволаш самарадорлигини ошириш, ҳомиладорлик ва туғруқ натижаларини яхшилаш ҳамда оилаларнинг демографик ва ижтимоий фаровонлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг стационарда қолиш муддатини ҳамда реабилитация тадбирларига бўлган эҳтиёжни қисқартирди, бу эса ҳар бир бемор ҳисобига 6101033 сўм бюджет маблағини иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: овуляция индукцияси режимларини табақалаштирилган танлаш учун ишлаб чиқилган терапевтик ва диагностик тактика ҳар бир бемор ҳисобига 6101033 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.