Ганиева Саида Козимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда ўткир ичак инфекцияларини даволашга дифференциал ёндашув», 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2443.
Илмий раҳбар: Рахматуллаева Шахноза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.01.
Расмий оппонентлар: Байжанов Аллаберган Кадирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ярмухамедова Наргиза Анваровна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ургенч давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда ўткир ичак инфекцияларини даволашга қиёсий ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор метаболик синдром фонида ўткир ичак инфекцияси билан оғриган ўсмирларда метаболик ўзгаришларнинг оғирлигини акс эттирувчи абдоминал семизлик ва артериал босимнинг ошиши диагностик жиҳатдан муҳим мезонлар эканлиги асосланган;
илк бор эндоген интоксикация жараёнларининг жадаллашиши (ўрта молекуляр пептидлар даражасининг ошиши) ҳамда ушбу кўрсаткичнинг ичак патоген ва шартли патоген микробиотаси таркибида Campylobacter spp., Clostridium difficile A/B, патоген E. coli, Citrobacter intermedius ва Shigella spp. нинг устунлик қилиши билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор метаболик синдром фонида ўткир ичак инфекцияси билан оғриган ўсмирларда жигар ҳужайралари апоптози маркери – цитокератин-18 миқдорининг углевод алмашинуви кўрсаткичлари (қондаги глюкоза, инсулин, HOMA-IR) ҳамда жигарнинг цитолиз (АЛТ, АСТ) ва холестаз (ишқорий фосфатаза) ферментлари фаоллиги билан ўзаро ишончли корреляцион боғлиқлиги исботланган;
илк бор метаболик синдром фонида ўткир ичак инфекцияси билан оғриган ўсмирларда ичак микробиотаси ва эндоген интоксикация ўзгаришларини бартараф этишда мақсадли пробиотик ҳамда энтеросорбентларни қўллашнинг юқори клиник-лаборатор самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 2 декабрдаги 30/31-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор метаболик синдром фонида ЎИИ билан оғриган ўсмирларда метаболик ўзгаришларнинг оғирлигини акс эттирувчи абдоминал семизлик ва артериал босимнинг ошиши диагностик жиҳатдан муҳим мезонлар эканлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар «Юқумли диарея билан болаларда пробиотиклар буюрилишига дифференциал ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (РИЭМЮПКИАТМ Илмий кенгаши йиғилишининг 2024 йил 31-октябрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклифлар Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2024 йил 2-октябрдаги 127-14-207-DOP/2024-сон ҳамда Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2024 йил 30-октябрдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025-йил 2-декабрдаги 30/31-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: метаболик синдром фонида ЎИИ билан оғриган ўсмирларда метаболик ўзгаришларнинг оғирлигини акс эттирувчи абдоминал семизлик ва артериал босимнинг ошиши МС бўлган ЎИИ билан касалланган ўсмирлар популяцияси орасида нохуш оқибатларни эрта башорат қилиш ва уларни ўз вақтида коррекциялаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар беморларни касалхонага ётқизишнинг биринчи кунидан бошлаб керакли клиник ёндашувни қўллаш имконини беради. Бу эса даволаш ва бир нафар беморга нисбатан ётоқ кунлари сонини камайтириш орқали харажатларини 1609544,12 сўмга тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор эндоген интоксикация жараёнларининг жадаллашиши (ўрта молекуляр пептидлар даражасининг ошиши) ҳамда ушбу кўрсаткичнинг ичак патоген ва шартли патоген микробиотаси таркибида Campylobacter spp., Clostridium difficile A/B, патоген E. coli, Citrobacter intermedius ва Shigella spp. нинг устунлик қилиши билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар «Юқумли диарея билан болаларда пробиотиклар буюрилишига дифференциал ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (РИЭМЮПКИАТМ Илмий кенгаши йиғилишининг 2024 йил 31-октябрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклифлар Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2024 йил 2-октябрдаги 127-14-207-DOP/2024-сон ҳамда Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2024 йил 30-октябрдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025-йил 2-декабрдаги 30/31-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: этиологик агентга қараб клиник намоён бўлишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, инфекциянинг асоратланган ёки атипик кечиши бўйича хавф гуруҳини ажратиш ва шу билан касалликнинг кечишини башорат қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар ўз вақтида адекват даволашни тайинлаш, шу билан сувсизланишнинг оғирлик даражаси кўрсаткичларини камайтириш имконини беради, бу асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш ва стационар даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига харажатларни бир нафар бемор учун 1609544,12 сўмга тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор метаболик синдром фонида ЎИИ билан оғриган ўсмирларда жигар ҳужайралари апоптози маркери – цитокератин-18 (ЦК-18) миқдорининг углевод алмашинуви (қондаги глюкоза, инсулин, HOMA-IR) ҳамда жигарнинг цитолиз (АЛТ, АСТ) ва холестаз (ИФ) ферментлари фаоллиги билан ўзаро ишончли корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги бўйича таклифлар «Юқумли диарея билан болаларда пробиотиклар буюрилишига дифференциал ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (РИЭМЮПКИАТМ Илмий кенгаши йиғилишининг 2024 йил 31-октябрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклифлар Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2024 йил 2-октябрдаги 127-14-207-DOP/2024-сон ҳамда Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2024 йил 30-октябрдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025-йил 2-декабрдаги 30/31-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: метаболик синдром фонида ЎИИ билан оғриган ўсмирларда ЦК-18 миқдорининг углевод алмашинуви ҳамда жигарнинг цитолиз ва холестаз ферментлари фаоллиги билан ўзаро ишончли корреляцион боғлиқлиги, кам инвазив усуллар билан ўз вақтида ташхис қўйиш ва патогенетик асосланган даволашни тайинлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ЦК-18 кўрсаткичларини қўллаш натижалари шу билан ташҳислаш (жигарнинг ултра товуш текшируви (УТТ), фиброэластометрия ва биопсияси) учун сарфланадиган харажатларни, дисметаболик ўзгаришларни мувофиқлаштириш ва реабилитация муддатларини қисқартириш ҳисобига бир нафар бемор учун 1609544,12 сўмни тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор метаболик синдром фонида ЎИИ билан оғриган ўсмирларда ичак микробиотаси ва эндоген интоксикация ўзгаришларини бартараф этишда мақсадли пробиотик ҳамда энтеросорбентларни қўллашнинг юқори клиник-лаборатор самарадорлиги асосланганлиги бўйича таклифлар «Юқумли диарея билан болаларда пробиотиклар буюрилишига дифференциал ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (РИЭМЮПКИАТМ Илмий кенгаши йиғилишининг 2024 йил 31-октябрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклифлар Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2024 йил 2-октябрдаги 127-14-207-DOP/2024-сон ҳамда Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2024 йил 30-октябрдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025-йил 2-декабрдаги 30/31-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: метаболик синдром фонида ЎИИ билан оғриган ўсмирларда мақсадли пробиотик ва сорбент терапиясини ўз вақтида тайинлаш, организм интоксикациясини камайтириш ҳамда ичак микробиотасини қисқа муддатларда самарали тиклаш имкониятини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: пробиотиклар ва энтеросорбентларни қўллаган ҳолда ЎИИ комплекс терапиясини ўтказиш натижалари даволанишга сарфланадиган харажатларни камайтириш, касалхонада қолиш муддати ва реабилитация даврини қисқартириш ҳисобига бир нафар бемор учун 1609544,12 сўмни тежаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish