Рўзметова Нодира Камилжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Заъфарон (Crocus сативус L.) етиштиришда зоогумуснинг биотехнологик потенциалини баҳолаш”, 03.00.12 – Биотехнология, 03.00.07 - Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/B890.
Илмий раҳбарлар: Хўжамшукуров Нортожи Абдихоликович, биология фанлари доктори, профессор; Абдиназаров Содикжон Холикназарович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.В.08.09.
Расмий оппонентлар: Муродова Сайёра Сабировна, биология фанлари доктори, профессор; Джаббаров Иброҳим Шодманович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади. биологик ўғитлаш асосида етиштирилган экма заъфароннинг (Crocus сативус L.) биометрик кўрсаткичлари ҳамда баъзи бир биокимёвий хусусиятларини аниқлаш асосида зоогумуснинг биотехнологик потенциалини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
заъфароннинг мўтадил ўсиб-ривожланишини таъминлайдиган мақбул зоогумус консентрацияси (30g/5l) танланган;
биологик ўғитлашга боғлиқ ҳолда экма заъфарон гули стигмаларининг витамин (mg/g: тиамин-0,81, рибофлавин-8,99, фолий-4,55, никотин кислотаси-24,84), умумий углеводлар (2,71%), умумий азот (0,065%), умумий оқсил (0,41%) ва умумий аминокислоталарни (mg/g: пролин-0,648, валин-2,793, метионин-0,605, триптофан-1,485, лизин-0,110) кўпроқ ҳосил қилиши аниқланган;
зоогумусли субстратда биогумусли субстратга нисбатан экма заъфарон гули стигмаларининг асосий таъсир кўрсатувчи моддаларини (mg/g: дигидрокверситин-2,08, лютионин-0,36, рутин-2,21, кверситин-0,42, салидрозид-1,4) кўпроқ сақлаши исботланган;
зоогумусли субстратда биогумусли субстратга нисбатан экма заъфарон гули стигмаларида асосий озуқавий элементларнинг фаол тўплашига жумладан, макроелементлар (mg/100g: калий-97,2; магний-29,51; калсий-29,79) ва микроелементларни (mg/100 г: темир-4,7; рух-1,5) кўпроқ сақлашига натрийни 13,8 мг кам сақлаши сабаб бўлиши билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зафарон (Crocus сативус L.) этиштиришда зоогумуснинг биотехнологик потенциалини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биологик ўғитлаш асосида экма заъфароннинг туганак пиёзбошларини кўпайтириш агробиотехнологияси академик F.N. Русанов номидаги Тошкент ботаника боғи фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг 2025-йил 15-июлдаги 4/1255-1753- сонли маълумотномаси). Натижада, зоогумус асосида етиштирилган экма заъфарондан ишлов берилмаган назорат вариантга нисбатан 37,5%, биогумус билан ишлов берилган вариантга нисбатан 17,6% оғирроқ бўлган туганак пиёзбошлар олиш имконини берган;
экма заъфарон туганак пиёзбошларини етиштириш агробиотехнологияси Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси амалиётига татбиқ этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11-ноябрдаги 05/06-02-1160 сонли маълумотномаси). Натижада, танланган консентрациядаги (30g/5l) зоогумус асосидаги етиштирилган экма заъфарон туганак пиёзлари сони назоратга нисбатан (биогумус, 50 g/5l) ўртача 1,86 дона кўп бўлиши (2,424,28), экув материали сифатида экилган туганак пиёзбошлар ўртача диаметри 3,8-4,6 см (1,8-2,25,6-6,8), бўйи 1,4-2.0 (1,2-1,82,6-3,8) ўртача оғирлиги 10,8-11 г (3,2-5,014-16) бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish