Махмудова Матлуба Саидмохировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро тектоник поғонаси марказий кисми бўр даври ётқизиқлари геологик тузилишининг хусусиятлари ва нефтгазга салоҳияти», 04.00.07 – Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/GM216.
Илмий раҳбар: Хожиев Бахтиёр Илхомович, геология-минералогия фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.31/2025.27.12.GM.03.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғофур, геология-минералогия фанлари доктори; Хайитов Норбўта Шоймардонович, геология-минералогия фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи:  «Ўзбекгеофизика» АЖ.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро тектоник поғонаси марказий қисми Бўр даври ётқизиқларининг геологик тузилиши хусусиятларини аниқлаш ва нефтгазлилик салоҳиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро тектоник поғонаси марказий қисми бўр даври ётқизиқларининг XIII горизонти юзасига мос келувчи Т2 қайтарувчи горизонт бўйича геологик-структуравий модель ишлаб чикилган бўлиб, унинг асосида тектоник бузилишларнинг йўналишлари, тутқичларнинг турлари ва тарқалиш хусусиятлари аниқланган;
углеводородлар минерал-хомашё базасини кенгайтириш мақсадида қуйи бўр комплекси маҳсулдор горизонтлари қалинликларининг майдон бўйлаб ўзгариш хусусиятлари аниқланган;
синаб кўрилмаган қатламларда нефть ва газ қазиб олиш ҳажмини ошириш мақсадида Бухоро тектоник поғонаси марказий қисми бўр даври ётқизиқларининг кўп қаватли нефть-газлилик хусусияти аниқланган;
Бухоро тектоник поғонаси марказий қисмининг бўр ётқизиқларидаги нефть ва газга истиқболли структуралар шаклланишининг босқичлари аниқланган, бу орқали углеводородларнинг тўпланиши ва сақланишига тектоник бузилишларнинг таъсири баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро тектоник поғонаси марказий қисми бўр даври ётқизиқлари геологик тузилишининг хусусиятлари ва нефтгазга салохияти бўйича олинган натижалар асосида:
Чуқуркўл майдонининг бўр даври ётқизиқларида геология-қидирув ишларини қайта тиклаш бўйича тавсия "Ўзбекгеофизика" АЖ амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 8 июндаги 32-2872-сон маълумотномаси). Натижада, углеводородларнинг истиқболли ресурслари 3,17 млн т.ш.ё. бўлган Янги Чукуркуль нефтгазга истиқболли структурасини чуқур бурғилашга тайёрлаш имконини берган;
Чўлнури структурасини терриген бўр ва карбонатли юра ётқизиқлари бўйича қидирув бурғилашга тайёрлаш мақсадида УЧНУ-2Д усули бўйича қўшимча батафсил сейсмик қидирув ишларини олиб бориш "Ўзбекгеофизика" АЖ амалиётига жорий этилди жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 8 июндаги 32-2872-сон маълумотномаси). Натижада, углеводородларнинг истиқболли ресурслари 2,1 млн т.ш.ё. бўлган Чулнури нефтгазга истиқболли структурасини чуқур бурғилашга тайёрлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish