Исмадуллаев Бобомурод Исматулла ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурхондарё ботиқлигини неотектоник ҳаракатларининг мезозой-эртакайнозой ётқизиқларида акс этилиши ва нефтгаз тутқичларининг ҳосил бўлишига таъсири”, 04.00.07 – Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/GM274.
Илмий раҳбар: Умурзаков Рахимжан Абдуразакович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.31/2025.27.12.GM.03.01
Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғофур, геология-минералогия фанлари доктори; Қаршиев Одаш Абдугаффорович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Геология ва геофизика институти.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё ботиқлиги неотектоник ҳаракатларининг мезозой-эртакайнозой ётқизиқларида акс этилишини ва нефтгаз тутқичларининг ҳосил бўлишига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхондарё ботиқлигининг неотектоник ҳаракат ва деформацияларининг янгиланган харитаси ишлаб чиқилди ва ҳудуднинг блокли-зоналли тузилиши ҳамда кўндаланг тузилмалар билан намоёнланганлик хусусиятлари аниқланган;
янги маълумотлар мажмуаси асосида юра, бўр ва палеоген даврларига оид ётқизиқларининг структуравий хусусиятлари аниқланган;
неотектоник деформацияларининг қадимги стратиграфик горизонтларига бўлган таъсирини ва уларда кузатилган тузилмалар ёшини баҳолашнинг такомиллаштирилган палео-неотектоник реконструкция услуби ишлаб чиқилган ва мезозой – эрта кайнозой ётқизиқларининг неогенгача бўлган структуравий ҳолатлари тикланган;
мезозой–эрта кайнозой ётқизиқларидаги нефть ва газга истиқболли тузилмаларнинг неотектоник даврга нисбатан шаклланиш хусусиятлари аниқланиб, уларнинг 3 та генетик тури (1 – неогенгача; 2 – неогенгача ва неоген-тўртламчи даврда; 3 – неоген-тўртламчи даврда шаклланган) бўлиниши ишлаб чиқилган;
Сурхондарё ботиқлиги шароитида нефть ва газли тутқич тузилмаларнинг катта миқдори (66.6%) асосан неогенгача бўлган даврда ҳосил бўлган ва неоген тўртламчи давр ҳаракатлари таъсир этмаган локал тузилмаларга тўғри келиши аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё ботиқлиги неотектоник ҳаракатларининг мезозой-эрта кайнозой ётқизиқларида акс этилиши ва нефтгаз тутқичларининг ҳосил бўлишига таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
Сурхондарё ботиқлигининг янги маълумотлари асосида ишлаб чиқилган неотектоник районлаштириш харитаси “Ўзбекгеофизика” АЖ ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026-йил 16-апрелдаги 08-2197-сон маълумотномаси). Натижада Сурхондарё ботиқлигининг неотектоник ва геодинамик тузилишига аниқлик киритилди ҳамда неотектоник ҳаракатларнинг мезозой–эрта кайнозой ётқизиқларига таъсири баҳоланди. Олинган натижалар асосида нефть ва газга истиқболли локал ҳудудларни биринчи, иккинчи ва учинчи даражали зоналарга ажратишга имкон яратган;
палеогеннинг бухоро, бўрнинг неоком-апт ва кечки юра ётқизиқларида палео-неотектоник реконструкция услуби асосида кузатилган тузилмаларнинг ҳосил бўлиш ёшлари бўйича районлаштириш хариталари “Ўзбекгеофизика” АЖ ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026-йил 16-апрелдаги 08-2197-сон маълумотномаси). Натижада Сурхондарё нефтгазли регионида олиб борилаётган геологик-геофизик тадқиқот ишларини биринчи навбатдаги истиқболли зоналарга йўналтириш орқали геология-қидирув ишларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мезозой-эрта кайнозой ётқизиқларида неотектоник деформацияларнинг таъсирини ва локал тузилмалар ёшини аниқлаш орқали ажратилган 3-та даражаларга ажратилган майдонлар хариталари “Ўзбекгеофизика” АЖ ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026-йил 16-апрелдаги 08-2197-сон маълумотномаси). Натижада Тадқиқот ҳудудида мавжуд тузилмаларнинг ҳосил бўлиш ёши ва генетик турига қараб учта даражадаги турли зоналарга ажратиш орқали ҳудудда ўтказиладиган излов-қидирув ишларини оптимал режалаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish