Режабова Нигорахон Мухаммадикром қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек ахборот дискурсида замон трансформациясининг прагматик-дискурсив хусусиятлари, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7202.
Илмий раҳбар: Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Ҳошимов Музаффар Ғанижонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Аъзамов Сайфулбот Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек ахборот матнларида замон трансформациясининг лингвистик механизмлари, прагматик функциялари ва дискурсив хусусиятларини қиёсий-типологик жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда трансформация стратегиялари ва таснифини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида замон трансформациясини қиёсий-дискурсив жиҳатдан таҳлил қилиш учун, мавжуд замон назарияларини (Ҳ. Реҳенбах, Б. Комри ва бошқалар) танқидий умумлаштириш асосида ягона методологик мезонлар тизими – грамматик, семантик ва прагматик поғоналарни бирлаштирувчи уч босқичли модел ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек ахборот дискурсида замон трансформациясининг миллий-спетсифик (ўзбек тилида эвиденциаллик билан уйғунлашуви) ва универсал хусусиятлари аниқланиб, уларнинг дискурсив-прагматик функциялари мавжуд тадқиқотлардан фарқли ўлароқ икки тил қиёсида комплекс тарзда очиб берилган;
ахборот матнларида сарлавҳа ва асосий матн ўртасидаги замон трансформацияси механизми биринчи марта миқдорий кўрсаткичлар (инглиз матнларининг 72%, ўзбек матнларининг 81%ида кузатилган) асосида аниқланиб, замон шаклларининг ахборотни долзарблаштириш, дискурсив марказ яратиш ва ўқувчи эътиборини бошқаришдаги прагматик вазифалари асосланган;
инглиз ва ўзбек ахборот дискурсида замон трансформациясининг прагматик ва коммуникатив стратегиялари аниқланиб, уларнинг функсионал хусусиятлари асосида замон трансформацияси турларининг янги илмий-амалий таснифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида янгилик матнларида замон трансформациясининг қиёсий тадқиқи таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек ахборот дискурсида замон трансформациясининг миллий-спетсифик (ўзбек тилида эвиденциаллик билан уйғунлашуви) ва универсал хусусиятлари аниқланиб, уларнинг дискурсив-прагматик функциялари мавжуд тадқиқотлардан фарқли ўлароқ икки тил қиёсида комплекс тарзда очиб берилганлигига доир хулоса ва таклифлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022 - 2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси - ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 3- апрелдаги 01-9597-сон маълумотномаси). Натижада, замон трансформациясининг дискурсив-функсионал модели платформанинг инглиз-ўзбек замон шаклларини контекстга мослаштирувчи модулини такомиллаштиришда қўлланилган;
инглиз ва ўзбек тилларида замон трансформациясини қиёсий-дискурсив жиҳатдан таҳлил қилиш учун, мавжуд замон назарияларини (Ҳ. Реҳенбах, Б. Комри ва бошқалар) танқидий умумлаштириш асосида ягона методологик мезонлар тизими – грамматик, семантик ва прагматик поғоналарни бирлаштирувчи уч босқичли модел ишлаб чиқилганлигига доир хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2026-йил 10-июндаги 02-09-1148-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек ахборот матнларидаги замон шаклларининг прагматик фарқларига доир хулосалар дастур сенарийларини тайёрланаётганида янги манба бўлиб хизмат қилган;
ахборот матнларида сарлавҳа ва асосий матн ўртасидаги замон трансформацияси механизми биринчи марта миқдорий кўрсаткичлар (инглиз матнларининг 72%, ўзбек матнларининг 81%ида кузатилган) асосида аниқланиб, замон шаклларининг ахборотни долзарблаштириш, дискурсив марказ яратиш ва ўқувчи эътиборини бошқаришдаги прагматик вазифалари асосланганлиги ҳамда инглиз ва ўзбек ахборот дискурсида замон трансформациясининг прагматик ва коммуникатив стратегиялари аниқланиб, уларнинг функсионал хусусиятлари асосида замон трансформацияси турларининг янги илмий-амалий таснифи ишлаб чиқилганлигига оид илмий хулосаларидан Наманган давлат чет тиллари институтида 2024-2026-йилларда бажарилган “ERASMUS+ mobility project “Project 2024-1-IT02-KA171-HED-000209878 between Писа University and Наманган Стате Институте оф Фореигн Лангуагес” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026- йил 13-апрелдаги KA171-HED-000209878 - маълумотномаси). Натижада, сарлавҳа ва матн ўртасидаги замон трансформацияси бўйича хулосалар лойиҳанинг ўқитиш материалларини бойитишда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish