Рустамова Шахноза Ариповна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чет тилни ўқитишда талабаларда ўз-ўзини баҳолаш компетентлигини ривожлантириш методикаси (инглиз тили материаллари асосида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7894.
Илмий раҳбар: Рузикулов Фазлиддин Шукурович, филология фанлар номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Ҳашимова Дилдархан Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қаши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотларининг Хорижий тил ва адабиёти йўналиши 2-курс талабаларида чет тилини ўқитиш жараёнида ўз-ўзини баҳолаш компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет тилини ўқитишда ўз-ўзини баҳолаш, форматив баҳолаш ва рефлектив ўрганиш тамойилларини интеграциялаш асосида “reflektiv feedback-loop” компоненти ишлаб чиқилиб, баҳолаш–рефлекция–тузатиш–қайта баҳолаш сикли орқали ўқув натижаларини бир марталик аниқлашдан уларни динамик такомиллаштириш жараёнига айлантиришнинг методик механизми илмий далилланган;
ўз-ўзини баҳолашни калибрлаш компоненти такомиллаштирилиб, талабанинг ўзлаштириш натижаларини белгиланган баҳолаш мезонлари билан мувофиқлаштириш, субектив баҳолаш тафовутларини аниқлаш ва аниқланган тафовутлар асосида ўқув фаолиятини коррекциялашнинг калибрланган баҳолаш механизми илмий-методик жиҳатдан асосланган;
талабаларда ўз-ўзини баҳолаш компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган методик тизим компетенциявий, коммуникатив, рефлектив ва тизимли-фаолиятли ёндашувлар интеграцияси асосида такомиллаштирилиб, баҳолаш мезонларининг ташқи талабдан талабанинг ички баҳолаш мезонига айланишини таъминловчи “баҳолаш мезонларини ичкилаштириш” компоненти жорий этилиши орқали ўз-ўзини баҳолашнинг мустақиллик ва масъулиятга асосланган методик модели такомиллаштирилган;
FABRL модели асосида ишлаб чиқилган ўз-ўзини баҳолаш стратегияси муаммоли ва топшириққа асосланган таълимнинг рефлектив компоненти билан интеграциялаштирилиб, талабанинг ўқув вазиятини мустақил таҳлил қилиши, баҳолаш қарорини далиллаши ва аниқланган натижалар асосида шахсий ривожланиш мақсадларини белгилашини таъминловчи “рефлектив баҳолаш навигацияси” механизми жорий этилиб, методиканинг самарадорлиги педагогик тажриба-синов ишлари орқали статистик жиҳатдан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чет тилни ўқитишда талабаларда ўз-ўзини баҳолаш компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чет тилини ўқитишда ўз-ўзини баҳолаш, форматив баҳолаш ва рефлектив ўрганиш тамойилларини интеграциялаш асосида “reflektiv feedback-loop” компоненти ишлаб чиқилиб, баҳолаш–рефлекция–тузатиш–қайта баҳолаш сикли орқали ўқув натижаларини бир марталик аниқлашдан уларни динамик такомиллаштириш жараёнига айлантиришнинг методик механизми илмий далилланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан 2022–2025-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Германиянинг Ҳумболдт University of Берлин билан ҳамкорликда амалга оширилган “Erasmus+ International KA107 Credit Mobility Key Action 1 Mobility for learners and staff – Higher education student and staff mobility” халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 25-майдаги 4/4-2547-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар ўртасида ўз-ўзини назорат қилиш, рефлектив таҳлил ва самарали коммуникатив фаолиятни шакллантириш самарадорлигига эришилган;
ўз-ўзини баҳолашни калибрлаш компоненти такомиллаштирилиб, талабанинг ўзлаштириш натижаларини белгиланган баҳолаш мезонлари билан мувофиқлаштириш, субектив баҳолаш тафовутларини аниқлаш ва аниқланган тафовутлар асосида ўқув фаолиятини коррекциялашнинг калибрланган баҳолаш механизми илмий-методик жиҳатдан асосланганлиги ҳақидаги фикр ва мулоҳазалардан Қарши давлат университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган “Reinforcing English Language Competence at Karshi State University” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 22-майдаги 04/5205-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилида оғзаки ва ёзма нутқ кўникмаларини ривожлантириш билан бирга, уларнинг рефлектив ёндашуви ҳамда академик мустақиллигини ошириш самарадорлигига эришилган;
талабаларда ўз-ўзини баҳолаш компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган методик тизим компетенциявий, коммуникатив, рефлектив ва тизимли-фаолиятли ёндашувлар интеграцияси асосида такомиллаштирилиб, баҳолаш мезонларининг ташқи талабдан талабанинг ички баҳолаш мезонига айланишини таъминловчи “баҳолаш мезонларини ичкилаштириш” компоненти жорий этилиши орқали ўз-ўзини баҳолашнинг мустақиллик ва масъулиятга асосланган методик модели такомиллаштирилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида илмий-техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда бажарилган “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 19-майдаги 11-25/346-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили материаллари асосида self-assessment компетентлигини ривожлантиришда замонавий педагогик технологиялар, коммуникатив ёндашув, рефлектив таълим ҳамда learner autonomy тамойилларининг интеграцияси масалалари таҳлил қилинган;
FABRL модели асосида ишлаб чиқилган ўз-ўзини баҳолаш стратегияси муаммоли ва топшириққа асосланган таълимнинг рефлектив компоненти билан интеграциялаштирилиб, талабанинг ўқув вазиятини мустақил таҳлил қилиши, баҳолаш қарорини далиллаши ва аниқланган натижалар асосида шахсий ривожланиш мақсадларини белгилашини таъминловчи “рефлектив баҳолаш навигацияси” механизми жорий этилиб, методиканинг самарадорлиги педагогик тажриба-синов ишлари орқали статистик жиҳатдан аниқланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Навоий вилояти телерадиоканали ДМ томонидан тайёрланган илмий-маърифий кўрсатув ва эшиттиришлар мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиоканалининг, 2026-йил 21-майда 25-сон маълумотномаси). Натижада, кенг аудиторияда чет тилини ўрганишда селф-ассессментнинг аҳамияти, рефлектив таълимнинг самарадорлиги ва замонавий баҳолаш маданияти ҳақидаги билимларни оммалаштиришга эришилган.