Ниязметова Шахсанам Кутлимуратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ономастик компонентли фразеологик бирликларнинг чоғиштирма тадқиқи (ноқардош тиллардаги интернет нашрлари асосида)”, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7172.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эрметова Жамила Исмаиловна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қдıрбаева Гулзира Қурбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Аҳмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, ўзбек ва рус интернет нашрлари материаллари асосида ономастик компонентли фразеологик бирликларнинг лингвистик табиати, ономасиологик ва функсионал-стилистик хусусиятларини чоғиштирма аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги интернет нашрларида қўлланилган 540 та ономастик компонентли фразеологик бирликнинг (инглиз тилида 243, рус тилида 189, ўзбек тилида 108 та) 78 фоизини (420 та) луғатларда қайд этилган, бироқ интернет нашрларида семантик ва структуравий трансформацияга учраб қайта фаоллашган (реактивация) бирликлар, 22 фоизини (120 та) эса медиа дискурсда янги шаклланган ономастик компонентли неологизмлар ташкил этиши аниқланиб, уларнинг лингвистик табиати фразеология, ономастика ва медиалингвистика туташган нуқтада шаклланиши асосланган;
    фразеологик бирликлар таркибидаги ономастик компонентлар орасида антропоним, мифоним, топоним ва этнонимларнинг устуворлиги, антропонимик ва мифонимик компонентлар етакчилигининг замонавий медиа дискурснинг антропосентрик ва претседент характери билан боғлиқлиги, инглиз ва рус тилларида универсал маданий прототипларга (антик мифология, Инжил образлари), ўзбек тилида эса миллий-тарихий ва фолклор ономастикасига (Алпомиш, Луқмон Ҳаким, Юсуф ва Зулайҳо) таянган бирликларнинг устунлик қилиши аниқланган;
    ономастик компонентли фразеологик бирликларнинг интернет нашрларидаги структуравий трансформацияси аддиция (35%), субституция (26%), редукция (17%), контаминация (14%) ва пародия (8%) моделлари асосида кечиши, уларнинг ономасиологик мотивацияси тарихий, маданий, когнитив ва прагматик омилларга таяниши ҳамда морфонологик жиҳатдан товуш алмашинуви, тушиши ва ортиши мунтазам бўлмагани ҳолда ономастик компонентнинг шаклий барқарорлиги устунлик қилиши, бунда инглиз тилида аналитик, рус тилида флектив-деривацион, ўзбек тилида агглутинатив-аффиксал интеграция фаолроқ намоён бўлиши далилланган;
    интернет нашрларида ономастик компонентли фразеологизмларнинг инглиз ва рус тилларида киноявий-танқидий, ўзбек тилида эса маърифий-мотивацион ва идеаллаштирувчи баҳо ифодалаши, ономастик компонентли неологизмларнинг инглиз (50%), рус (30%) ва ўзбек (20%) интернет нашрларида нотекис тақсимланиши ҳамда улар таркибида антропонимик (36,7%), эргонимик-прагматонимик (32,5%) ва топонимик (30,8%) компонентларнинг мутаносиб иштироки неофразеологизация жараёнининг семантик жиҳатдан хилма-хил ва тиллараро пропорсионал ривожланаётганидан далолат бериши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ономастик компонентли фразеологик бирликларнинг чоғиштирма тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ономастик компонентли фразеологик бирликларнинг интернет нашрларидаги структуравий трансформацияси аддиция (35%), субституция (26%), редукция (17%), контаминация (14%) ва пародия (8%) моделлари асосида кечиши, уларнинг ономасиологик мотивацияси тарихий, маданий, когнитив ва прагматик омилларга таяниши ҳамда морфонологик жиҳатдан товуш алмашинуви, тушиши ва ортиши мунтазам бўлмагани ҳолда ономастик компонентнинг шаклий барқарорлиги устунлик қилиши, бунда инглиз тилида аналитик, рус тилида флектив-деривацион, ўзбек тилида агглутинатив-аффиксал интеграция фаолроқ намоён бўлиши ҳақидаги илмий хулосалардан American Councils for Интернатионал Education (Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари) томонидан амалга ошириладиган C5+ONE (Опенинг Networks through English) минтақавий инглиз тили таълим дастурининг қўшимча ўқув сессияси машғулотларини ташкил этишда фойдаланилган (American Councils ташкилотининг 2026-йил 25-февралдаги 26-91-сон маълумотномаси). Натижада, машғулотларда ономастик компонентли фразеологик бирликларнинг медиаматнлардаги семантик-дискурсив ва структуравий модификациялари ҳамда уларни қиёсий таҳлил қилиш методикаси ёритилиб, тингловчиларда замонавий интернет нашрларидаги ономастик фразеологизмларни тўғри тушуниш, уларнинг яширин семантик-стилистик ва прагматик ўзгаришларини таҳлил қилиш ҳамда нутқий амалиётда ўринли қўллаш кўникмалари шакллантирилган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги интернет нашрларида қўлланилган 540 та ономастик компонентли фразеологик бирликнинг (инглиз тилида 243, рус тилида 189, ўзбек тилида 108 та) 78 фоизини (420 та) луғатларда қайд этилган, бироқ интернет нашрларида семантик ва структуравий трансформацияга учраб қайта фаоллашган (реактивация) бирликлар, 22 фоизини (120 та) эса медиа дискурсда янги шаклланган ономастик компонентли неологизмлар ташкил этиши ҳамда уларнинг лингвистик табиати фразеология, ономастика ва медиалингвистика туташган нуқтада шаклланиши ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 9-январдаги 09/2-сон маълумотномаси). Натижада, ноқардош тиллар материалларида ономастик фразеологизмларнинг тутган ўрнини қиёсий-типологик жиҳатдан аниқлаш ҳамда лойиҳа доирасида тайёрланган илмий монография ва мақолаларнинг назарий савиясини оширишга эришилган;
фразеологик бирликлар таркибидаги ономастик компонентлар орасида антропоним, мифоним, топоним ва этнонимларнинг устуворлиги, антропонимик ва мифонимик компонентлар етакчилигининг замонавий медиа дискурснинг антропосентрик ва претседент характери билан боғлиқлиги, инглиз ва рус тилларида универсал маданий прототипларга (антик мифология, Инжил образлари), ўзбек тилида эса миллий-тарихий ва фолклор ономастикасига (Алпомиш, Луқмон Ҳаким, Юсуф ва Зулайҳо) таянган бирликларнинг устунлик қилиши ҳақидаги илмий хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида сақланаётган адабий манбаларни лингвистик тавсифлаш ва илмий-маърифий фаолиятда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2026-йил 9-январдаги 01-03/03/08-сон маълумотномаси). Натижада, музей фондидаги адабий манбаларда учрайдиган ономастик компонентли фразеологик бирликларнинг семантик, услубий ва лингвомаданий хусусиятларини тизимли ёритиш ҳамда экспозиция ва илмий-маърифий материаллар мазмунини бойитишга эришилган;
интернет нашрларида ономастик компонентли фразеологизмларнинг инглиз ва рус тилларида киноявий-танқидий, ўзбек тилида эса маърифий-мотивацион ва идеаллаштирувчи баҳо ифодалаши, ономастик компонентли неологизмларнинг инглиз (50%), рус (30%) ва ўзбек (20%) интернет нашрларида нотекис тақсимланиши ҳамда улар таркибида антропонимик (36,7%), эргонимик-прагматонимик (32,5%) ва топонимик (30,8%) компонентларнинг мутаносиб иштироки неофразеологизация жараёнининг семантик жиҳатдан хилма-хил ва тиллараро пропорсионал ривожланаётганидан далолат бериши ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм!” ва “Нажот – билимда” телерадиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 8-январдаги 33-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришлардаги медиа тилининг экспрессивлиги ва прагматик таъсирчанлиги кучайтирилиб, инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги интернет нашрлари материаллари асосида тайёрланган лингвистик-маърифий контент орқали телерадиодастурларнинг маданий-маърифий салоҳияти ҳамда жамоатчиликнинг тиллараро ва маданиятлараро коммуникацияга оид билимлари бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish