Базарбаев Азамат Бахрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз ва ўзбек тилларида автомобилсозликка оид лексик бирликларнинг лингвистик хусусиятлари”, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil.5650.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жаббаров Шерзод Халикулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тиллардаги автомобилсозлик соҳасига оид лексик бирликларнинг шаклланиши, такомиллашуви, лексик-семантик, структур-семантик ва таржимада ўзига хос функсионал хусусиятларидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чоғиштирилаётган инглиз ва ўзбек тилларида автомобилсозлик соҳасига оид лексик бирликларнинг ўзига хос структур-семантик хусусиятлари қиёсий-типологик аспектда таҳлил қилиниб, уларнинг туб, ясама, ўзлашма ва қисқартма шакллари, компонентлар миқдорига кўра монолексемик, полилексемик ва кўп таркибли бирликлар сифатида намоён бўлиш қонуниятлари аниқланиб, уларнинг мулоқотда қўлланиш частотаси ва функционал фаоллиги ҳамда структур-компонент семантикасидаги дифферентсиал моделлари илмий жиҳатдан асослаб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида автомобилсозлик терминларининг деривацион хусусиятлари чоғиштирма таҳлил асосида ўрганилиб, уларнинг морфологик, лексик-семантик, функсионал-семантик ва синтактик усуллар орқали ясалиш усуллари (механизмлари) тизимли равишда тавсифланган, мазкур жараёнда тиллараро изоморфик (умумий) ва алломорфик (фарқли), номинатив, дефинитив, дискриптив хусусиятларнинг намоён бўлиш омиллари, терминологик қонуниятлари илмий асосда очиб берилган;
чоғиштирилаётган тиллар кесимида автомобилсозликка оид лексик бирликларнинг тарихий-генетик манбалари аниқланиб, соҳавий лексиканинг фонди ва генетик қатлами (генофонди) илмий жиҳатдан таҳлил этилиши орқали мазкур бирликларнинг диахрон ривожланиш босқичларидаги семантик кенгайиши, семантик торайиши ва силжишлари ҳамда фонетик трансформациялари турли тизимли тилларга оид фактик-аналитик материаллари асосида исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида автомобилсозлик соҳасига оид образли (коннотатив) ва мотивланган фразеологик бирликлар, хусусан, термин-фраземаларнинг лексик-семантик ва функсионал-семантик хусусиятлари чоғиштирма аспектда таҳлил этилиб, уларнинг ўзига хос лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари очиб берилган, соҳа лексик бирликларининг таржимашунослик нуқтаи назаридан самарали ишчи моделлари, адекват ва эквивалент (муқобил) таржима усулларининг самарадорлиги, стратегиялари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммони ўрганиш давомида олинган натижаларга асосланиб:
чоғиштирилаётган инглиз ва ўзбек тилларида автомобилсозлик соҳасига оид лексик бирликларнинг ўзига хос структур-семантик хусусиятлари қиёсий-типологик аспектда таҳлил қилиниб, уларнинг туб, ясама, ўзлашма ва қисқартма шакллари, компонентлар миқдорига кўра монолексемик, полилексемик ва кўп таркибли бирликлар сифатида намоён бўлиш қонуниятлари аниқланиб, уларнинг мулоқотда қўлланиш частотаси ва функционал фаоллиги ҳамда структур-компонент семантикасидаги дифферентсиал моделларига оид тадқиқот натижалари ва материаллари хулосаларидан Қорақалпоғистон Республикаси “Жаслар ТВ” телеканалининг “Автоáлем” кўрсатуви дастури орқали автомобилсозликка қизиқувчи кенг оммага тадбиқ этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси “Нукус Саяҳат” МЧЖнинг 2026-йил 20-апрелдаги 01/02-25-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ва кенг жамоатчиликнинг автомобилсозлик соҳасига оид лингвистик ҳамда касбий билимларини бойитиш, уларнинг соҳага бўлган қизиқишини кучайтириш ва терминологик саводхонлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатган;
инглиз ва ўзбек тилларида автомобилсозлик терминларининг деривацион хусусиятлари чоғиштирма таҳлил асосида ўрганилиб, уларнинг морфологик, лексик-семантик, функсионал-семантик ва синтактик усуллар орқали ясалиш усуллари (механизмлари) тизимли равишда тавсифланган, мазкур жараёнда тиллараро изоморфик (умумий) ва алломорфик (фарқли), номинатив, дефинитив, дискриптив хусусиятларнинг намоён бўлиш омиллари, терминологик қонуниятларига доир материалларидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти йўл харитасида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда ҳамда 2026-йилга мўлжалланган иш режасининг 9, 11, 13-бандларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2026-йил 17-апрелдаги 11-09/5-04/290-сон маълумотномаси). Натижада, тилшунослик ишларида, миллий тил ва ундан самарали фойдаланиш, касбий маҳоратини оширишга катта назарий ва амалий манба сифатида хизмат қилиши шубҳасизлиги таъкидлаб ўтилган;
чоғиштирилаётган тиллар кесимида автомобилсозликка оид лексик бирликларнинг тарихий-генетик манбалари аниқланиб, соҳавий лексиканинг фонди ва генетик қатлами (генофонди) илмий жиҳатдан таҳлил этилиши орқали мазкур бирликларнинг диахрон ривожланиш босқичларидаги семантик кенгайиши, семантик торайиши ва силжишлари ҳамда фонетик трансформациялари турли тизимли тилларга оид фактик-аналитик материаллари ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида автомобилсозлик соҳасига оид образли (коннотатив) ва мотивланган фразеологик бирликлар, хусусан, термин-фраземаларнинг лексик-семантик ва функсионал-семантик хусусиятлари чоғиштирма аспектда таҳлил этилиб, уларнинг ўзига хос лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари очиб берилган, соҳа лексик бирликларининг таржимашунослик нуқтаи назаридан самарали ишчи моделлари, адекват ва эквивалент (муқобил) таржима усулларининг самарадорлиги, стратегиялари ҳақидаги натижаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 15-июндаги 11/25/455-сон маълумотномаси). Натижада, соҳавий терминларнинг адекват таржима моделлари ва стратегияларини ишлаб чиқишга хизмат қилди ҳамда “Компаративистика” электрон платформасини яратиш жараёнида илмий-методик манба сифатида қўлланилган.