Явминова Нафиса Машробжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тиллариадги материалшунослик соҳасига оид терминларининг қиёсий семантик-структур таҳлили”, 10.00.13 Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6646.
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Муҳаммаджон Абдувалиев, филология фанлари доктори, профессор; Хуршид Саримсақов, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университетини
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади Инглиз ва ўзбек тилларидаги материалшунослик соҳасига оид терминларнинг қиёсий ва структур-семантик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликнинг аниқлик, устуворлик, вариантлилик тамойиллари асосида инглиз ва ўзбек тилларидаги материалшунослик соҳасига оид терминларнинг диахрон ва синхрон жиҳатлари очиб берилиб, терминологик тизимларнинг қадимги давр, ўрта асрлар ва XIX аср инқилоб даврлари каби тарихий-тадрижий ривожланиш босқичлари исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги материалшунослик соҳасига оид терминларнинг семантик, структуравий ва деривацион хусусиятлари очиб берилиб, терминларни тартибга солиш, стандартлаштириш, изчиллик ҳамда тушунарлилик таҳлили натижасида асосланган;
материалшунослик соҳасига оид инглиз ва ўзбек тилларидаги терминларининг адекват, тавсифий ва аниқлик тамойиллари асосида терминларнинг бир маънолиги, вариантлилик ҳодисаси каби семантик тизими ҳамда терминларнинг миқдорий статистик кўрсаткичи аниқланган;
соҳага оид терминларнинг лингвистик хусусиятлари очилиб, соҳа терминларининг ўзлашиши вариянтлилик услубий ёндошуви асосида амалга оширилганлиги, терминларнинг коммуникатив ва функсионал хусусиятлари қисқалик ҳамда нейтраллик мезонлари асосида амалга ошганлиги далилланган.
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Материалшунослик соҳаси терминларининг структур-семантик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида;
материалшунослик терминларининг лексик-семантик, структур-семантик ҳамда функсионал хусусиятлари қиёсий жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларнинг ички ва ташқи омиллар асосида бойиш йўллари, тарихий тадрижи, шаклланиш босқичлари, ҳамда деривацион хусусиятлари илмий жиҳатдан асослаб берилди. Мазкур илмий хулоса ва натижалаларидан соҳавий илмий изланишларни назарий маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий хулосалари ва амалий тавсияларидан Наманган муҳандислик-технология институтида 2022-2023 йилларда амалга оширилган “EMI (English as a Medium of Insruction)” халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган муҳандислик-технология институтининг 2025-йил 2-февралдаги 2540-025-сон маълумотномаси). Натижада материалшунослик соҳасига доир терминларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги лексик-семантик, функсионал хусусиятларини тилшунослик нуқтайи назаридан аниқлаш, соҳа терминологияси лексик жиҳатдан бойиб бориши, ҳар икки тилга бошқа тиллардан ўзлашган материашунослик соҳасига оид терминларнинг мазкур тилларга кириб келиши ва ўзлашишининг маданий, ижтимоий, ҳудудий омилларини ёритиш, мавжуд муаммоларни аниқлашга доир илмий хулосаларга келинган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги материалшунослик терминларининг энсиклопедик ҳамда изоҳли луғатлардаги ифодаланиши лексикографик жиҳатдан таҳлил қилиниб, терминларнинг статистик тавсифи ҳамда илмий-назарий хулосаларидан Миллий телерадиокомпаниянинг “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти”, “Адабий жараён” ва “Таълим ва тараққиёт” дастурлари сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада дастур материалшунослик терминологиясига оид илмий ва методик маълумотлар билан бойитилган. Мазкур диссертацияда материалшунослик соҳасига оид терминларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги структур-семантик хусусиятлари, терминларнинг шаклланиши, уларнинг лингвистик тизимдаги ўрни ҳамда таржима жараёнида қўлланиладиган усуллар илмий жиҳатдан очиб берилган. Мазкур тадқиқот материаллари асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва тавсиялар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти радио канали муҳаррири Явминова Нафиса томонидан тайёрланган радиоешиттиришларнинг илмий мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2026 йил 3 апрелдаги 05-09-592-сон маълумотнома). Тадқиқот натижасида олинган илмий-назарий ва илмий-амалий хулосалар, терминологик бирликларнинг қиёсий таҳлили жараёнига оид илмий тавсиялар радиоешиттиришларнинг мазмун-моҳиятини бойитиш, илмий билимларни оммалаштириш ҳамда техник терминология масалаларини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
материалшунослик соҳасига оид инглиз ва ўзбек тилларидаги терминларининг адекват, тавсифий ва аниқлик тамойиллари асосида терминларнинг бир маънолилиги, вариантлилик ҳодисаси каби семантик тизими ҳамда терминларнинг миқдорий статистик кўрсаткичи аниқланганлиги, соҳага оид терминларнинг лингвистик хусусиятлари очилиб, соҳа терминларининг ўзлашиши вариянтлилик услубий ёндошуви асосида амалга оширилганлиги, терминларнинг коммуникатив ва функсионал хусусиятлари қисқалик ҳамда нейтраллик мезонлари асосида амалга ошганлиги далилланганлиги тўғрисидаги илмий натижалардан 2025–2026-йилларда амалга оширилган “ERASMUS+ Project н. 2024-1-IT02-KA171-HED-000209878 between Писа University and Наманган Стате Институте оф Фореигн Лангуагес” халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (2024-1-IT02-KA171-UNIPI/NamSIFL-0100 2026. 19.10). Натижада техник ва илмий матнларни таҳлил қилиш, терминларнинг адекват эквивалентларини танлаш, кўп компонентли терминларни изоҳлаш ҳамда касбий коммуникацияда терминлардан тўғри фойдаланишга оид методик тавсиялар яратилди. Мазкур илмий хулосалар талабанинг касбий хорижий тил компетенциясини ривожлантириш, илмий-техник матнларни тушуниш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш, материалшунослик соҳасида терминологик бирликлардан стандард ва изчил фойдаланишни таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish