Тиллабаева Феруза Абдулазизовна

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва рус халқ топишмоқларининг қиёсий-типологик таҳлили”, 10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil1887.
Илмий раҳбар: Мирзаева Салима Раимжановна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Палимбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Кулиева Дилшода Алижон қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек ва рус халқ топишмоқларининг қиёсий-типологик ёндашув асосида умумий ҳамда дифференциал хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
этник-маданий омиллар, маросимлар, урф-одатлар ва эътиқодий қарашларнинг ўзбек ва рус топишмоқларидаги жанр, образ, лисоний-бадиий ҳамда таълимий-когнитив хусусиятларга таъсири қиёсий-типологик асосда аниқланиб, улардаги табиат, инсон, ҳайвонот ва маиший предметлар тасвирининг умумий типологик белгилари, ўзбек топишмоқларида миллий турмуш, деҳқончилик ва ҳунармандчилик, рус топишмоқларида эса табиий-географик муҳит ва анъанавий маданият билан боғлиқ хусусиятлар асосланган;
оъзбек ва рус топишмоқларининг содда, мураккаб ва масала-топишмоқ шаклларига хос жанрий белгилари, уларнинг қадимий мифологик, маросимий ва маиший қарашлар билан боғлиқ илдизлари ҳамда лексик-семантик, морфосинтактик ва поетик хусусиятлари далилланган;
ўзбек ва рус топишмоқларида мифоморф, зооморф, фитоморф, орнитоморф, антропоморф ҳамда анатомик образларнинг табиат ва ҳайвонот оламига муносабат каби миллий-маданий мазмуни очиб берилиб, уларнинг денотатив ва коннотатив маъно қатламларида табиат ва инсонни образли ифодалаш, антропоморфик ҳамда метафорик тасвирлаш каби типологик белгилар, ўзбек топишмоқларида миллий турмуш, маҳаллий табиат, рус топишмоқларида эса маиший ҳаёт ва маданий тасаввурлар билан боғлиқ фарқловчи белгилар аниқланган;
     топишмоқлар поетикасида аллитерация, анаграмма, ономатопея каби фоностилистик воситалар ҳамда метафора, метонимия, синекдоха каби бадиий тасвир воситаларининг табиат, ҳайвонот олами ва инсон ҳақидаги тасаввурларни ифодалашдаги бадиий-эстетик ҳамда когнитив функциялари қиёсий очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус халқ топишмоқларининг қиёсий-типологик таҳлили билан боғлиқ вазифаларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбек ва рус топишмоқларининг типологик моҳияти ҳар бир миллатнинг турмуш тарзи, маданияти, касб-кори, маросим ва урф-одатлари, яшаш шароити, ҳудуди, табиати, флора ва фаунаси, тотемистик ҳамда эътиқодий қарашлари, этник-маданий омиллар негизида шаклланганлиги ва мазкур жиҳатлар топишмоқларнинг бадиий шакли, образлар таркиби, ифода ва ижро услуби, мавзулар оламини ифода этишдаги устуворлигига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-F1-005 “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини татбиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда “Ўзбек ва рус халқ топишмоқлариниг қиёсий-типологик таҳлили” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 20-августдаги №339/1-сон маълумотномаси). Натижада туркий ва бошқа халқ топишмоқлари ўртасидаги ўхшаш образлар, муштарак мавзулар лойиҳа базасини кенгайтирган;
Ҳар иккала халқ топишмоқлари - тарбиявий, айёрликка хосланган, содда ёки мураккаб тузилишли, тавсифловчи, қофиясига қараб жавоби топиладиган, ким томонидан яратилгани, даврига кўра эски (таихий) ёхуд янги (замонавий) топишмоқлар, масала-топишмоқлар, натурфактлар ҳақидаги ҳамда метеорологик топишмоқлар каби турларда намоён бўлишига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий мулоқот ва тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 7-апрелдаги №01-03/149-сон маълумотномаси). Натижада анжумандаги муҳокамалар миллий меросни сақлаш ва ривожлантириш, ижодий ва илмий муҳитни бойитиш, тафаккурни ривожлантириш, тилга муҳаббат уйғотишга мустаҳкам ўзак вазифасини бажаришига хизмат қилган;
Ўзбек ва рус топишмоқларининг маданий кодларини тасвирлашга хизмат қилган мифоморф, зооморф, фитоморф, орнитоморф, антропоморф, мавзусининг анатомик, рақамли ва рангли тасвирлар орқали очиб берилишида денотатив ҳамда коннотатив белгиларининг дифференциал хусусиятлари билан боғлиқ илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 20-мартдаги №26-36-964-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар учун ишлаб чиқилган материаллар таҳлили мавзунинг мазмун жиҳатидан бойитилиши ҳамда ижодий жамоа томонидан ноқардош халқларнинг фолклорида дунё манзарасини кенгроқ ёритилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish