Аюпова Хилола Азаматовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва рус халқ тез айтишлари типологияси”, 10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3131.
Илмий раҳбар: Мирзаева Салимахон Райимжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Дадабаев Олимжон Ортиқович, филология фанлари доктори (DSc), дотсент; Мадияров Иномжон Батирбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва рус халқ тез айтишларининг жанр табиати, композицион хусусиятлари, бадииятини ёритиш, икки халқ тез айтишлари ўртасидаги интертип ўхшашликлар ва дифференцияларни назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва рус халқ тез айтишлари мақол, топишмоқ, санама каби кичик фолклор жанрлари билан тарихий-генетик ва ижтимоий-функсионал муносабатлари ҳамда кичик фолклор жанрлараро трансформация хусусиятлари назарий жиҳатдан асосланган;
ўзбек ва рус халқ тез айтишларининг шаклланиш омиллари ҳамда тарихий тараққиётидаги муштарак жиҳатлар антропологик-эволюцион тарзда ёритилиб, уларнинг инсоният тафаккурига хос универсал босқичлари, ритуал-мифологик қарашлар ва педагогик эҳтиёжлар билан боғлиқ ҳолда ривожланганлиги далилланган;
ўзбек ва рус халқ тез айтишларидаги тил ўйини механизмларининг фонетик, деривацион ва артикуляцион моделлари аниқланиб, аллитерация, товуш такрори, сўз ясаш ва талаффуз мураккаблигига асосланган типологик муштараклик ҳамда семантик ва функсионал қатламларда дифференциал хусусиятлари аниқланган;
икки халқ тез айтишларининг образлар тизими, композицион ва ритмик-интонацион баҳоланиб, уларда ўзбек ва рус халқларига хос миллий менталитет, этномаданий қарашлар, урф-одат ва анъаналарнинг поетик ифодаланиш модели очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус халқ тез айтишларини қиёсий аспектда ўрганиш, уларнинг типологияси ва дифференцияси билан боғлиқ назарий масалаларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва рус халқ тез айтишларининг шаклланишига таъсир қилган омиллар, уларнинг тарихий тараққиётидаги ўхшашликлар инсоният тафаккурига хос универсал босқичларда шаклланиши билан изоҳлангани; тил ўйини (лингвистик ўйин) элементлари, яъни сўз ясаш ва фонетик усулларга асосланган механизмлар типологияси ҳамда икки халқ оғзаки ижод намуналари орасидаги фарқлар таҳлили; жанрлараро алоқадорлик, образлар тизими, поетик қурилиш ва семантик-функсионал хусусиятларнинг қиёсий таҳлили; ўзбек ва рус тез айтишларининг лингвомаданий, лингвокогнитив, типологик ва семиотик мезонлари асосидаги илмий изланишлари хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 ““Bolalaradabiyoti.uz” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-майдаги 01/4-1958-сон маълумотномаси). Натижада мазкур инновацион лойиҳа ўзбек ва рус халқ оғзаки ижоди намуналарининг рақамли тақдимоти ва илмий изоҳларини бойитиб, болалар адабиёти ресурсларининг мазмуний, лингвокогнитив ҳамда маданий-эстетик жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган;
ўзбек халқ лазги рақси билан боғлиқ ҳаётий-маиший тез айтишлар ҳақидаги назарий қарашлар; ўзбек фолклори санъатига хос терминлар моҳияти очиқланган назарий хулосалар асосида уларнинг моҳиятини изоҳлашда фойдаланилди. Ушбу назарий хулосалардан 2022–2023-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги F3-2019081663 фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-русча изоҳли луғат”ини яратишда фойдаланилди (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 14-январдаги 1/04-171-сон маълумотномаси). Натижада мазкур фундаментал лойиҳа халқ оғзаки ижоди билан боғлиқ илмий изланишларнинг амалий аҳамиятини ошириб, ўзбек рақс санъати ва фолклор терминологияси соҳасининг янада такомиллашувига хизмат қилган;
тез айтиш, мақол, санама каби жанрларнинг ғоявий-бадиий тамойилларининг умумийлиги, тарихий тараққиётидаги ўзаро муносабатлари, тарихий ривожланишидаги муштараклик каби хусусиятлари ушбу жанрларнинг ўзаро қўшилуви, бирининг иккинчисига ўтишига асос бўлганлиги билан боғлиқ илмий хулосалардан 2024–2025-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 14-январдаги 26-36-937-сонли маълумотномаси). Натижада 2024–2025-йилларда мазкур телерадиоканал материаллари илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, мазмунан мукаммаллашуви таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish