Ахунбабаева Наргиза Хамиджановна

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ҳилда Ҳукҳамнинг “Етти иқлим султони” асари ва унинг ўзбекча, русча таржималарининг қиёсий -прагматик тадқиқи, 10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil843.
Илмий раҳбар: Саидова Мухаббатхон Шукруллаевна, филология фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Дадабаев Олим Ортиқович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Иплина Антонина Александровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳилда Ҳукҳамнинг “Етти иқлим султони” тарихий-ҳужжатли қиссаси ва унинг ўзбекча ҳамда русча таржималарининг қиёсий-прагматик таҳлили орқали тарихий-маданий ва лингвопрагматик хусусиятларнинг қайта ифодаланиш даражасини белгилаш ҳамда адекватликни таъминловчи лингвистик ва прагматик трансформацияларни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий таржимани қиёсий тадқиқ этишнинг лингвопрагматик тамойиллари аниқланган ҳамда Ҳилда Ҳукҳамнинг «Етти иқлим султони» асарининг ўзбек ва рус таржима анъаналаридаги талқин хусусиятлари, мақсадли аудиторияни ҳисобга олган ҳолда прагматик адаптация, қўшиш, тушириб қолдириш, аниқлаштириш ва тарихий-маданий ахборотни тузатишда намоён бўлиши белгиланган;
Ҳилда Ҳукҳам асарининг оригинал матни ва унинг ўзбекча ҳамда русча таржималари асосида реалиялар, кўп маъноли, тарихий ва эскирган сўзлар илк бор тизимлаштирилган ҳамда уларнинг семантик ва маданий-тарихий салоҳиятини таржимада сақлашда транслитерация, калкалаш, тавсифий ва яқинлаштириб таржима, конкретлаштириш, контекстуал алмаштириш, адаптация ва изоҳлаш усулларидан фойдаланилиши аниқланган;
асарнинг ўзбек ва рус таржималарида фразеологик бирликларни қайта ифодалаш усуллари аниқланган ҳамда уларнинг образлилиги, экспрессивлиги, муаллиф баҳоси ва прагматик салоҳиятининг сақланиш даражаси фразеологик муқобил, функсионал аналог, контекстуал таржима, калкалаш, нейтраллаштириш ва тушириб қолдириш усулларининг қўлланилишига боғлиқлиги белгиланган;
ўзбек ва рус таржималарида инсон категорияси, муаллиф образи ва муаллиф изоҳлари воситасида муаллиф позициясининг прагматик репрезентацияси хусусиятлари аниқланган ҳамда таржимонлик адаптацияси муаллиф интенциясининг турли даражада сақланишига, коннотация ва баҳоловчанликнинг ўзгаришига, шунингдек, таржиманинг лингвомаданий йўналганлигига кўра Амир Темур образининг айрим хусусиятларининг кучайиши ёки нейтраллашувига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳилда Ҳукҳамнинг “Етти иқлим султони” ҳужжатли-тарихий қиссаси ҳамда унинг ўзбек ва рус тилларидаги таржималари мисолида бадиий матннинг лингвопрагматик хусусиятларини таҳлил қилиш натижасида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Ҳилда Ҳукҳамнинг «Етти иқлим султони» асарининг ўзбек ва рус тилларидаги таржималарини қиёсий-прагматик тадқиқ этиш жараёнида бадиий матннинг лингвопрагматик хусусиятлари, реалиялар, кўп маъноли сўзлар, тарихий ва эскирган сўзлар ҳамда фразеологизмларнинг таржимада ифодаланиши, хусусан, эквивалентлик, адекватлик, семантик мослик ва услубий ифода масалаларига оид олинган илмий натижалардан электрон «Компаративистика» платформаси контентларини шакллантиришда манба сифатида фойдаланилди. Мазкур платформа Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2023–2025-йилларда амалга оширилган ИЛ-27-4722022413 “Қиёсий адабиётшунослик” фани бўйича “Компаративистика” электрон платформасини яратиш» инновацион лойиҳаси доирасида яратилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 10-мартдаги 11-25/125-сон маълумотномасига асосан). Натижада, тадқиқот жараёнида тўпланган зарурий маълумотлар мазкур лойиҳа доирасида яратилган платформани бойитишга хизмат қилган.
Ҳилда Ҳукҳамнинг «Етти иқлим султони» асарининг ўзбек ва рус тилларидаги таржималарини қиёсий-прагматик тадқиқ этиш жараёнида аниқланган ҳамда назарий жиҳатдан асосланган бадиий-тарихий матн таржимасида тил бирликларини узатишнинг янги усули хусусидаги маълумотлардан 2025–2026-йилларда Европа Иттифоқининг Эрасмус+ Интернатионал Mobility (KA171) дастури доирасида Павол Жозеф Шафарик университети билан ҳамкорликда амалга оширилган «Бритиш and American Студиес» лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 27-апрелдаги 3103-сон маълумотномасига асосан). Натижада, мазкур лойиҳа диссертация тадқиқоти жараёнида олинган янги илмий маълумотлар билан бойитилган.
Ҳилда Ҳукҳамнинг «Етти иқлим султони» асарида Амир Темур образининг муаллиф томонидан ўзига хос тарзда яратилгани, мазкур образнинг ўзбек ва рус таржималарида турлича ифодаланиши натижасида матн мазмуни ва унинг таъсир кучида юзага келадиган ўзгаришлар аниқлангани, шунингдек, таржима жараёнида прагматик омилларнинг муҳим аҳамияти асослаб берилгани ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» таҳририй-ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган «Адабий жараён» ва «Жаҳон адабиёти» кўрсатувлари ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 8-июндаги 02-09-1106-сон маълумотномасига асосан). Илмий натижалардан фойдаланиш ушбу дастурлар учун тайёрланган материаллар мазмунининг такомиллашишига, илмий далиллар билан бойитилишига, шунингдек, дастурларнинг илмий-оммабоплик даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish