Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Сирожиддин Журақобиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дастурий воситалар асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш  (“Дастурий инжиниринг таълим йўналиши мисолида”)”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped652.    
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, доцент, Қуйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: техника олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёргарлаш методикасини дастурий воситалар асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак дастурчиларни “Upgrade”га асосланган фойдаланувчи интерфейсини ривожлантиришга қаратилган дастурий воситалар устуворлигини таъминлаш орқали касбий фаолиятга йўналтириб ўқитишнинг ахборий-дидактик таъминоти математик табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлар интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг ташкилий-функционал компонентлари (мазмунли, технологик, ташхислаш) мазмуни мотивацион-мақсадли, методологик ёндашувлар (компетентли, фаолиятли, креатив) асосида ишлаб чиқилган;
физик жараёнларни математик моделлаштириш, сонли усулларда дастурлаш, тадқиқотлар олиб бориш, педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш орқали дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларининг лойиҳавий-конструкторлик ва илмий тадқиқот касбий компетенцияларини шакллантириш методикаси (“Лойиҳалаш”, “Қисман изланишли”, “Тадқиқотчилик”)  дастурий интерфейс асосида такомиллаштирилган;
талабаларни лойиҳалаш, конструкторлик, яратувчанлик, тадқиқотчилик каби дастурий инжиниринг мутахассислигига хос сифатларини ва касбий фаолият турларига тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонларини (репродуктив, қисман изланишли, креатив) педагогик дастурий маҳсулот воситасида статистик таҳлилни визуаллаштириш имкониятлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларни касбий фаолиятга тайёргарлигини дастурий воситалар асосида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
“Дастурий инжиниринг” таълим йўналиши талабаларига математик табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари интеграцияси асосида таълим беришда дастурий воситалардан (Matlab, Mathcad, C++, Delphi7, MS Excel, MS Access) фойдаланилган, дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабалари учун “Физикадан масалалар ва уларни ечишда дастурий воситалардан фойдаланиш намуналари” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-сон буйруқ, 133-011 рақамли гувоҳнома). Мазкур ўқув қўлланмадан таълим жараёнида фойдаланиш таълим сифатини ошишига ва талабалар касбий компетентлигининг ривожланишига хизмат қилган;
бўлажак дастурчиларни педагогик дастурий воситалар, математик дастурий пакетлар ва дастурлаш тилларидан фойдаланиб,  лойиҳавий-конструкторлик ва илмий тадқиқот касбий фаолиятга тайёрлашнинг методик тизими модели ишлаб чиқилган, методик тизим моделидан талабаларни касбий фаолият турларига тайёрлашда фойдаланилган ва Тошкент ахборот технологиялари университети филиалларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 89-03-2653-сон маълумотномаси). Мазкур модел бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришга хизмат қилган;
дастурлаш тилларининг инновацион муҳитидан фойдаланиб талабаларнинг лойиҳавий-конструкторлик ва илмий тадқиқот касбий компетенцияларини шакллантирувчи педагогик дастурий маҳсулотлар  ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига жорий этилиб, тажриба-синовдан ўтказилган, талабалар 1/1-Ф рақамли “Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини мажмуавий мониторингини ишлаб чиқишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш” номли илмий лойиҳага жалб этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 89-03-2653-сон маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотлар бўлажак дастурчиларни лойиҳавий-конструкторлик ва илмий тадқиқот касбий фаолиятга тайёрлашга ва педагогик тажриба-синов натижаларининг сифат даражасини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish